Инновацион педагогика
Олий педагогик фаолиятда таълим — тарбия ишларига раҳбарлик
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
innovatsion-pedagogika
Олий педагогик фаолиятда таълим — тарбия ишларига раҳбарлик
қилиш. Таълим муассасасига таълим — тарбия жараѐнига раҳбарлик қилиш масаласи ўқув муассасаси ички бошқарув тизимида муҳим ўринни эгаллайди. Унинг мақсади таълим — тарбия ишларини ҳозирги давр талаблари асосида ташкил қилиш ва бу борадаги илғор педагогик тажрибаларга асосланиш, самарали йўллар билан уни янада такомиллаштиришдир. Олий педагогик ўқув юртида таълим — тарбия ишларига раҳбарлик қилиш асоси бу биринчи навбатда таълим муассасасида соф психологик иқлимни вужудга келтириш, ўқитувчилар жамоасининг ўқув — тарбия ишларини ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган ҳолда ташкил қилишдан иборатдир. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, Республикамиз олий педагогик ўқув юртларидаги ислоҳатлар ва ижобий ўзгаришлар, фан — техника тараққиѐти, таълим муассасасининг таълим — тарбия ишини такомиллаштиришининг асосий йўналишлари таълимни модернизациялаш билан боғлиқдир. 38 Бинобарин, олий педагогик таълим жараѐнининг такомиллашуви таълим — тарбия назариясидаги барча масалаларни таълим муассасадаги таълимнинг мазмуни (ўқув режа, ўқув дастури, дарсликлар), таълим принциплари, ўқитишнинг шакли, услуби ва воситалари, таълимни ташкил қилиш шаклларини қайта кўриб чиқишни талаб этади. Олий педагогик тизимга кирувчи таълим муассасами раҳбарлари агар таълим — тарбия ишларига раҳбарлик қилишда ўқув қўлланмалари, илмий, назарий, методик ва умумпедагогик адабиѐтлардан унумли фойдаланса, бу ишда яхши натижага эришиши мумкин. Олий педагогик таълим соҳасидаги ислоҳатлар натижасида бўлажак педагогларни тайѐрлаш ўқув режаларига ўзгартишлар киритилди. Лойиҳалаштириш — олий педагогик таълимнинг мазмуний қисмини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, таълимнинг умумий ва конкрет мақсадлари, ўқитиладиган фанлар мажмуасини аниқлаш, ҳар бир фаннинг мазмуни, соатлар ҳажми ва бошқаларни таҳмин қилади. Жамият ва унинг ҳар бир аъзосининг маънавий ривожланишини бошқариш - олий ўқув юртлари, педагогик кадрлар малакасини ошириш институтларининг ишини ташкил қилишни, фан адабиѐт, санъат, маданият, соғликни сақлаш каби соҳаларни бошқаришни ўз ичига олади. Шунга кўра олий педагогик таълим тизимини бошқариш жамиятда ижтимоий бошқарувнинг ажралмас қисмидир. Бошқариш омиллари. Ишлаб чиқаришни ва ижтимоий соҳани бошқариш омиллари деганда - бошқарув тизимининг махсус турларини, бошқарилувчи объектларга таъсир кўрсатишнинг у ѐки бу йўналишларини тушунмоқ керак. Бошқарув омилларига: режалаштириш, ташкил қилиш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, ҳисоб-китоб қилиш киради. Режалаштириш - бошқарилувчи объектларни ривожлантириш ва моделлаштиришни, прогноз қилишни ҳам ўз ичига олади. Ташкил қилиш - ишлаб чиқариш объектининг тузилишини ва бошқарув тузилишини танлаб олиш ҳамда шакллантиришдир. Тизимнинг 39 тузилиши элементлари ўртасидаги муносабатларини ва уларнинг ўзаро ҳаракатини белгилашдир. Назорат қилиш – педагог мутахассислар тайѐрлаш жараѐнини кузатиб ва текшириб туришдан иборатдир. Ниҳоят, кафедралар, факультетлар фаолиятини мувофиқлаштириш ѐки кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишдаги муайян босқичларнинг қандай бажарилаѐтганлигини таҳлил қилишдан иборат. Шунингдек, мазкур тизимнинг кейинги даврга мўлжалланган иш дастурини ишлаб чиқиш учун ахборот базасидан тўлиқ фойдаланишга имкон беради. Олий педагогик таълим муассасаларни бошқариш, ундаги ўқув жараѐнига раҳбарлик қилишнинг шакллари ва методлари, муассасадаги масъул шахсларнинг фаолиятини таҳлил қилиш, ҳамда олий ўқув юртига раҳбарлик қилиш тизимини ҳам кўзда тутади. Мамлакатимизда узликсиз таълимга ўтиш шароитида таълим-тарбиядан кўзланган мақсадга эришиш вазифаси асосан олий педагогик таълим муассасаси ходимларига юкланади. Бу ўз навбатида олий педагогик таълим раҳбарлик бўғинларида ишлайдиган раҳбарнинг фаолияти билан боғлиқдир. Олий педагогик таълим муассасаларда ички назорат ишлари яхши йўлга қўйилган бўлса, ўша таълим муассасалардаги таълим - тарбия ишлари ҳам юқори даражадаги кўрсаткичларга эришади. Олий педагогик тизим ҳар қандай жамиятга, ҳаѐтнинг барча соҳаларига зарур бўлган педагог мутахассислар тайѐрлашга хизмат қилади. Олий педагогик таълим олдига қўйилган асосий мақсад шахснинг маънавий эҳтиѐжларини қондиришдан иборат. Жамиятни маънавий ҳаѐтини бошқаришнинг асосий мақсади — илм- маърифатли, маданиятли, ҳар томонлама камол топган шахс, юксак даражадаги пок ва ахлоқли кишиларни тарбиялашдан иборат. Таълимдаги уюшқоқлик тартиб, илмий асосланган меҳнат тақсимоти бўлмаса, меҳнат жамоаси бўлиши мумкин эмас. Табиийки, бошқарувсиз, муайян тартибни ўрнатмасдан туриб, олий педагогик таълимда меҳнат фаолиятини кенг миқѐсларда амалга ошириб бўлмайди. 40 Олий педагогик таълимни идора қилувчи кишиларни бир-бирига мувофиқлаштириш учун олий таълим бўғинлари ҳаракатидан келиб чиқадиган умумий вазифаларни бажарилиши лозим. Олий педагогик таълим муассасаларини ички назоратининг бир қанча йўл-йўриқлари мавжуддир. Уларнинг асосчиси олий педагогик таълим муассасалар раҳбарларининг кафедралар, бўлимлар, факультетлар фаолиятидан мунтазам хабардорлиги, зарур ҳолларда дарсларга кириб, машғулотларни таҳлил қилишдан иборат. Раҳбарлик қилишда учрайдиган ҳар қандай масалани тўғри ҳал қилмоқ учун бошқариш асослари, педагогика фанининг методологиясини ва янги педагогик технология асосларини яхши билиб олиш зарур. Яъни таълим муассаса соҳасида юз берган ҳар қандай муаммоларни яхши англай олиш зарур, бусиз раҳбарлик қилишда учрайдиган масалаларни тўғри ечиш йўлини топиб бўлмайди. Муассасалар фаолиятини белгиловчи қонунлар, директивалар ва қарорлар мустақиллик даврида такомиллаштирилди, бу тизим олий педагогик таълим муассасаларини бошқаришнинг методологик асосидир. Олий педагогик таълим муассасаларини бошқариш ва унга раҳбарлик қилишнинг энг муҳим қоидаларини белгилашда ―Таълим тўғрисида‖ги қонун ва ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастур‖ни қабул қилинган қарорларининг тарихий ролини алоҳида кўрсатиб ўтиш керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарлари, нутқлари, демократик давлатни, фуқоралик жамиятини бошқариш тўғрисидаги таълимоти жамиятимизнинг ҳуқуқининг негизидир. Таълим муассасаларини бошқариш Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги қонуннинг 28 - моддасига асосан кўрсатилган талаб асосида бўлиши лозим. Жумладан: таълим муассасаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатадиган жамоат бошқаруви органлари ташкил этилиши мумкин. (қўшимча материаллардан фойдаланиш мумкин). 41 Таълим тизими: педагогик тизим ўқув муассасалари бошқарув органлари ѐрдамчи ташкилотлар ўқитувчи, тарбиячи: (тренер, фасилитатор, модератор, энциклопедист, менежмент ва б.) Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling