Инновацион педагогика


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/51
Sana25.04.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1397659
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51
Bog'liq
innovatsion-pedagogika

 
 
―СЦЕНАРИЙ‖ ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
Технологиянинг мақсади: талабаларда якка ва жамоавий ижодий 
фаолият кўникмаларини, шунингдек, ижодий қобилиятларни шакллантириш, 
турли шаклдаги якка ва жамоавий ижодий фаолиятни эгаллаш, 
ўтказиладиган тадбирларни олдиндан режалаштириш, сценарийсини тузиш, 
ташкил этиш ва ўтказиш буйича куникма, малака хосил қилиш. 
Машғулотни ўтказиш тартибимашғулотнинг ҳар бир қатнашчиси якка 
ҳолда ишлаш учун тайѐрлаб келган тарқатма материал (карточка)лардан 
биттасини танлаб олади. Карточкаларда талабалар учун турли хил 
тадбирларнинг мавзуси берилган бўлиб, улар шу мавзуда ўтказилиши мумкин 
бўлган тадбир ҳақида якка ҳолда бош қотиришлари, унинг мазмуни, ўтказилиш 
тартибининг турли шаклларини аниқлашлари ҳамда шу тадбирнинг режа-
сценарийсини ишлаб чиқишлари керак. 
Машғулотнинг кейинги босқичида талабалар ўзлари якка ҳолда тузган 
режа-сценарийлари билан кичик гуруҳларга ажраладилар. 
Улар ўз ишларининг натижаси билан гуруҳ аъзоларини бирма-бир 
таништирадилар, ишлаб чиқилган режа-сценарийларга баҳо берадилар, 
берилган режа-сценарийларни тўлдириб, тўғрилаб, улар ичидан битта 
вариантни танлаб оладилар. Кейинги кичик гуруҳлар биргаликда танланган 
тадбирнинг режа-сценарийсини ишлаб чиқадилар. 
Вазифаларни бажариш мобайнида гуруҳ аъзолари, якка тартибда 
ижодий ѐндашиб, тайѐрланган режа-сценарийларни эътиборга олган ҳолда 


86 
ҳамда улар ичидан танлаб олинган сценарий бўйича тақдимотга 
тайѐрланадилар. 
Ҳар бир гуруҳ биргаликда тайѐрланган сценарийларини ҳимоя қилади. 
Ҳимоя вақтида гуруҳ аъзолари талабалар аудиториясининг саволларига жавоб 
бериши ѐки ўз вариантларида қолишлари мумкин. Режа-сценарий 
лойиҳасининг намойиши схема (ѐки томоша) шаклида бўлиши мумкин. 
Тақдимот тугагач, талабалар ҳимоя қилинган лойиҳаларни биргаликда 
муҳокама қиладилар ва якунлайдилар. Ўқитувчи ҳар томонлама яхши, 
қизиқарли тузилган сценарийларни кейинчалик амалга ошириш учун 
ташкилотчиларга тавсия этади. Ўқитувчи бажарилган ишлар учун 
миннатдорчилик билдиради. 
Масалан: Иродаси заиф ѐшлар ва уларни ҳимоя қилиш мавзусида 
(―Гиѐҳвандлик устидан суд‖ сценарияси асосида ролли ўйин) 
―Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодирдир‖. Шу боис 
бугунги ѐшларнинг ҳам маънан, ҳам жисман саломатлиги муҳим масала 
ҳисобланади. Ҳозирги замон глобал муаммолари сирасига иродаси заиф 
ѐшларни ўз домига тортаѐтган ароқхўрлик, кашандалик ва наркомания ҳам 
мансуб бўлаѐтгани сир эмас. Бу иллатга қарши кўрашишда ҳуқуқ тарғибот 
органлари, тиббиѐт ходимлари қаторида муаллим ва тарбиячиларнинг ҳам 
хизматлари беқиѐс. Негаки, бу иллат фақат тиббий хасталик эмас, балки 
ижтимоий, ҳуқуқий ҳамда маънавий инқироз омили ҳамдир.
1987 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 
томонидан 26 июнь - Наркотик моддаларни ноқонуний айрбошлаш ва истеъмол 
қилишга қарши кураш Халқаро куни деб эълон қилинди. РИА Новости ахборот 
агентлигининг хабарига кўра, наркотик истеъмол қилиш оқибатида Россияда 
ҳар куни 80га яқин киши ҳаѐтдан куз юмаяпти. Шунингдек, наркоманлар 
армияси мазкур давлатда 2,5млн. кишини ташкил қилаѐтгани, йилига уларнинг 
сони 80 минг кишига кўпайѐтгани, истеъмолчиларнинг ўртача ѐши 18дан 39 ѐш 
оралиғида эканлиги маълум. Мазкур маълумотлар бу иллат кўламининг 
кенглиги, оқибатининг аянчлилиги ва асосан ѐшларни ўз домига 


87 
тортаѐтганидан далолат беради. Шу боис ѐшларда соғлом турмуш тарзини 
шакллантириш учун бу иллат сабаблари ва оқибатлари ҳақида батафсил 
тушунча бериш жуда муҳим. 
Наркомания – бу наркотик ва психотроп моддаларга тобелик хасталиги 
бўлиб, ҳуқуқий жиҳатдан жиноят, тиббий жиҳатдан сурункали хасталик, 
ижтимоий-маънавий жиҳатдан ахлоқий меъѐрларига зид ҳолат сифатида 
баҳоланади. 
Наркоманиянинг пайдо бўлишига руҳий заифлик, жисмоний 
ноқобиллик, турли ижтимоий омиллар сабаб бўлади. Бўш вақтнинг кўплиги, 
оилавий шароитнинг оғирлиги, ишсизлик, бирор ишга ноқобиллик хисси, 
умидсизлик, 
тушкунлик, 
муҳитнинг 
носоғломлиги 
ва 
бошқалар 
наркоманиянинг шаклланишига замин яратади. Бугунги кунда ижтимоий 
муҳофазаланган, моддий таъминланган тўлиқ оилаларда тарбия топаѐтган 
фарзандларнинг ҳам бу иллат домига тушиб қолиш ҳоллари кузатилмоқда. 
Демак, наркоманиянинг пайдо бўлиш сабаблари ўзгармоқда. Айрим радикал 
социологлар наркоманияни мавжуд ижтимоий қадриятлар, маданий қарашлар,
мафкўравий тамойил ва турмушнинг моддий шароитига қарши ―исѐн 
кўтарувчилар‖, қарши чўқувчилар сифатида баҳолайдилар. Ана шу 
қаршиликларни наркоманлар ўзларининг аффект ҳолатидаги ноадекнат 
ҳаракатлари билан намоѐн қилар эканлар. Бу эса жамият учун жуда хавфли 
ҳисобланади. Шу боис наркоманияга қарши очиқ ва расмий кўраш биринчи 
навбатда ҳуқуқ-тарғибот органлари зиммасига юкланади. 
БМТнинг расмий маълумотига кўра, Россияда ҳуқуқ-тарғибот 
органлари томонидан мамлакатга кириб келаѐтган наркотик моддаларнинг 
40,0% фоизи ушланиб қолинар экан. Ҳар куни 10кг. героин мусодара қилинар, 
бу эса 2млн. наркоманнинг кундалик истеъмол нормаси экан. 
Наркомания давоси жуда қийин кечадиган дард. Статистик 
маълумотларга кўра, наркоманларнинг ўртача умр кўриши 6 йилни ташкил 
қилади. Наркоманлар ўрта ѐшгача ҳам етиб бормайдилар, улар дозанинг ошиб 
боришидан, турли касаллик ва ўз жонига қасд қилиш оқибатида ҳаѐтдан эрта 


88 
кўз юмадилар. Наркоманлар жиноятга тез қўл урадилар. Шу жиҳатдан жамият 
учун жуда ҳавфли ҳисобланадилар. Бу офатга қарши ҳуқуқий, ижтимоий, 
тиббий-биологик, руҳий кўраш олиб боргандагина самара бериши мумкин. 
Бундай кўрашни амалга ошириш учун ѐшлар тафаккурида мазкур 
соҳалар нуқтаи назаридан тўлиқ ахборотга эга бўлиш зарурати мавжуд. 
―Гиѐҳвандлик устидан суд‖ сценарияси асосида амалга ошириладиган тренинг 
ана шундай заруратни қисман бўлсада қондиради. Тренинг ролли ўйин 
кўринишида амалга оширилади. Ролли ўйин методининг асосий мақсади 
талабаларни фақат тинглаши эмас, балки билимларни ўзлаштиришда бевосита 
иштирокини таъминлаш орқали таълим жараѐни самарадорлигини оширишга 
қаратилган. Ўйин ҳар хил муаммоларни ҳал этишдаги имитацион 
фаолиятларни тузиш учун энг қулай асос ҳисобланади. 
Таълим жараѐнида ролли ўйинлардан фойдаланиш талабаларни фаол 
позицияга эга бўлиши, масала моҳиятини англаш ва унга тезкор муносабат 
билдиришни тақозо этади. Ролли ўйинда иштирокчилар фаолияти ўйин 
комплексидан стимул олади. Иштирокчилар ўйин давомида вазиятни таҳлил 
қилишади. Бунинг учун уларга ҳеч ким ѐрдам бермайди. Ўзларини бошқариш 
ва уюштиришлари орқали натижаларга эришадилар. Иштирокчилар мураккаб 
вазиятлар билан боғлиқ ўйин мақсадларига шахсий ҳаракатлари орқали 
эришадилар ва хулосаларни ўзлари қабул қиладилар. Ролли ўйинлар 
талабаларда шахслараро муомала малакасини шакллантиради. Ролли ўйин 
бошқа ўйинлардан фарқли мақсади жамоавий ѐки индивидуал қарор қабул 
қилишга асосланади. 
Тренинг мақсади: Наркомания иллатининг кўлами, сабаб ва оқибатлари 
ҳақида тушунчага эга бўлиш ҳамда унга қарши кураш чораларини рол 
вазифасидан келиб чиққан ҳолда индивидуал ва жамоавий ҳолда излаш. 
Тренингдан кутиладиган натижа: Ёшларда соғлом турмуш тарзи 
тушунчаси шаклланади, ҳавфли одатларга қарши иммунитет ҳосил қилинади. 
Наркомания каби иллатга қарши кўрашиш заруратини иштирокчи англайди. 
Ўйин давомида қабул қилинган қарорлар иштирокчининг бевосита иштироки 


89 
ва шахсий хоҳиш-иродаси орқали қабул қилинади. Бу эса тарбиянинг бевосита 
эмас, билвосита таъсир этиш услублари ҳисобланади.
Машғулотни ўтказиш тартиби: Иштирокчилар ―портфель‖, ―микрафон‖, 
―тиббиѐт символи‖ ва ―одам‖ қиѐфаси тушурилган жетонларни танлаб 4та 
гуруҳга бўлинадилар. Шундан сўнг тренер бу тимсоллар нимани англатиши ва 
унинг соҳиблари қандай ролни бажаришлари кераклиги ҳақида тушунча 
беради. ―Портфель‖ – давлат ва жамоа раҳбарлари, ҳуқуқ-тарғибот органлари 
ходимлари белгиси, ―микрафон‖ - ОАВлари ходимлари, яъни ахборий 
муҳитни ташкил қилувчи журналистлар белгиси, ―тиббиѐт символи‖ - тиббий 
муассаса ходимлари, руҳшунослар, наркологлар ваодам‖ – оила аъзолар, 
дўстлар, яқин инсонлар белгиси ҳисобланади. Тренинг шартлари 
тушунтирилади: ҳар бир рол соҳиби сўзга чиқаѐтганида ўзини таништириши ва 
лавозимини айтиб ўтиши шарт. Шундан сўнг қисқа видеоролиқ ѐки 
наркоманияга бағишланган слайдлар намойиш этилади. Гуруҳ аъзолари ролга 
киришишлари учун уларга А3 форматда қоғоз берилади ва ҳар бир гуруҳ ўз 
лавозими ва мавқеига кўра наркоманияга қарши курашдаги мақсади ва амалга 
оширадиган вазифаларини ѐзиб чиқади. Мазкур ишга 10-15 дақиқа вақт 
ажратилади. Шундан сўнг гуруҳларнинг тақдимот иши амалга оширилади. 
Тренинг давомида гуруҳ аъзолари муқобил гуруҳга уларнинг 
вазифаларидан келиб чиққан ҳолда саволлар ѐки эътирозлар билан мурожаат 
қилишлари мумкин. Бу ҳар бир иштирокчининг фаол қатнашувини 
таъминлайди, якка тартибдаги фаолиятини белгилайди.
Шунингдек, тренер қуйидаги стереотип фикрларни гуруҳлар эътиборига 
ташлайди: 

Айтишларича, енгил турдаги наркотик моддаларни истеъмол қилиш 
у қадар зарарли эмас. 

Наркотик моддаларни қабул қилиш ҳар кимнинг шахсий иши, 
бегоналар бунга аралашмасликлари керак. 


90 

Айримлар шундай фикрлайдилар: ―Наркотикларнинг ўзи эмас, 
балки уларни таъқиқлаш ва чегаралаш уларга нисбатан қизиқишни 
орттиради‖ (Таъқиқланган нарса шириндир) 

Шундай фикр мавжуд: ―Наркотикларни қонунийлаштириш ва 
давлат 
назорати 
остида 
уларни 
тарқатиш 
наркомания 
оммалашишининг олди олинади‖ 
Мазкур стереотип қарашларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш, 
асослаш гуруҳ аъзоларидан талаб қилинади. Тренинг якунида унинг 
натижалари хусусида фикр алмашилинади. 
Тренингдан кутиладиган натижа: Наркомания - глобал муаммо 
эканлигини иштирокчилар чуқур англайдилар. Жамиятнинг ҳар бир қатлам 
вакиллари бу умумий муаммони ҳал этишда ҳамкорлик ҳамда алоҳида 
мажбурияти борлигини ҳис этадилар.
Қўлланадиган воситаларэкран, қоғоз, фломастер, маркер. 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling