Инновацион педагогика


Фан – юқори малакали мутахассислар тайѐрловчи ва улардан  фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини  ишлаб чиқувчи.  Фаолият


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/51
Sana25.04.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1397659
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
innovatsion-pedagogika

Фан – юқори малакали мутахассислар тайѐрловчи ва улардан 
фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини 
ишлаб чиқувчи. 
Фаолият - 1) онгли мақсад билан бошқариладиган кишининг ички (руҳий), 
ташқи (жисмоний) фаоллиги; 2) атроф-муҳитнинг кишилар томонидан 
мақсадга мувофиқ қайта бунѐд этилиши. 
Хайрихоҳлик - кишиларга очиқ кўнгил бўлиш, илтифотли, марҳаматли бўлиш. 


122 
Чегараланган даража - чегараланган технология-таълим-тарбия 
жараѐннинг алоҳида қисмларини ифодалаб, хусусий дидактик 
ва тарбия масалаларини ечади (фаолиятнинг алоҳида 
турларини технологияси, тушунчаларнинг шаклланиши, янги 
билимларни ўзлаштириш, материални назорат қилиш ва 
қайтариш технологияси). 
Шахс – кадрлар тайѐрлаш тизимининг бош субъекти ва о бъекти
таълим хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга 
оширувчи. 
Шахс - 1) кишиларнинг ижтимоий хулқи, инсонлар орасида ўзини тутишини 
акс эттирадиган руҳий сифатлари мажмуини билдирувчи тушунча; 2) 
турли-туман сифатлар тизимидаги кишининг руҳий, маънавий моҳияти; 
3) ижтимоий моҳият касб этган ва ўз-ўзини англаш қобилиятига эга 
бўлган киши. 
Шахсий фазилат - шахс томонидан ўзининг ахлоқий-руҳий ва ишчанлик 
қобилиятининг ижтимоий аҳамиятини, жамиятдаги ўрнини англай 
олиши. 
Эгилувчанлик - Ўзига қулай вақтда, жойда ва шароитда ўқитиш 
имкониятини беради.
Электрон почта - Корреспонденқияларни алмашиши учун почтага 
ўхшаш равишда ахборот узатишда электрон усуллардан 
фойдаланиш, яъни босма материаллар, жадваллар ҳамда 
журналларни узатиш. Электрон почта қоғозсиз почта 
алоқалари хизматидан иборат бўлиб, аслида ҳужжатли 
хабарларни тўплаш, ишлаб чиқиш ва тақдим этиш ҳамда 
маълумотларни узатиш тармоқлари тизимидир. 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling