Инновацион педагогика
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Гуруҳдаги психологик вазиятнинг турғунлиги.
3. Ўқитувчининг ўз кучига (ҳиссий таъсирига) ишониши. 4. Талабаларнинг ўқитувчига ҳиссий муносабати (ўқитувчининг талабалар ўртасидаги ҳурмати). 5. Психологик таъсир жараѐнида талабаларнинг ѐш ва шахсий хусусиятларини эътиборга олиш. 6. Ўқитувчининг талабаларга таъсир этиш техникасини қанчалик эгаллаганлиги. 7. Талабаларга етарли даражада ҳиссий таъсир этиш учун зарур (мослаштирилган) жой, вақт ва бошқа шароит, омилларнинг мавжудлиги (шовқин ва бегона кишиларнинг йўқлиги, хонада талабаларнинг 15тадан ошмаслиги бошқалар). Шахснинг камол топишида ўз-ўзига таъсир этишнинг аҳамияти жуда катта. Талабалар кўпинча ўзларидаги ѐмон одатларни (чекиш ва бошқалар), ўз салбий шахсий хусусиятларини билган ҳолда уни тузатиш йўлларини билмасдан қийналадилар ѐки иродаси сустлик қилади. Ўқитувчи талабалар орасида ўз-ўзига таъсир этишнинг яхши томонларини машҳур кишилар ҳаѐти мисолида тарғибот қилиши зарур. Жисмонан ва руҳан кучсиз, ногирон шахсларнинг турли машқлар ѐрдамида спорт, илму-фан, ижод ва бошқа соҳаларда буюк муваффаққиятларга эришганликларини ҳикоя қилиб бериш талабаларга ижобий таъсир этади. Талабалар ўзларидаги уятчанлик, ишѐқмаслик, ўзига ишончсизлик каби ѐмон шахсий хусусиятларини йўқотишга интиладилар. Профессор ўқитувчилар ва ўқув юрти психологларининг вазифаси уларга яқиндан ѐрдам беришдир. 33 Кўпинча, ўз-ўзига таъсир этиш билан яхши ўқийдиган, тартиб- интизомли, одоб-ахлоқли лекин, шахсидаги баъзи бир ѐмон одат ва камчиликларни тузатишга интилган ѐшлар жалб қилинади. Аслида, бундай ишга гуруҳдаги «тарбияси оғир», ўзлаштириши ѐмон талабаларни кўпроқ жалб этиш ва уларни ўз-ўзига ижобий таъсир этишга қизиқтириш ва ўргатиш зарур. Бунинг учун ўқитувчининг ўз-ўзига таъсир этиш методлари – ―Аутоген тренировка‖ - (ауто-―ўзига‖ деган маънони билдиради) - ўз-ўзига таъсир этиш машқларнинг қадимий илдизлар, қадимий ҳинд жўгилари (йоглари) томонидан яратилган ўз-ўзини жисмдан ва руҳан камол топтириш учун яратган методларнинг замонамиз кишиларига мослаштирилган шаклидир. Ўқитувчи талабаларга аутоген машқни ўргатиш учун ўзи қуйидагиларни яхши билиши зарур: 1. Талабалар аутоген машқни ўтказиладиган жойни танлашда унинг тинчлиги, бошқа кишиларнинг йўқлигига эътибор бериш. 2. Стул, кресло ѐки ерда қулай ўтириш. 3. Баданни қисиб турадиган нарсалар бўлмаслиги. Бу талаблар асосан аутоген машқларни якка тарзда ўтказиш учун мўлжалланган аммо, аутоген машқларни гуруҳ тарзида ҳам ўтказиш мумкин. Бундай машқларни ўтказишдан мақсад талабаларга аутоген машқлар билан мустақил шуғулланиш малака ва кўникмаларини шакллантиришдир. 4. Талабага психологик таъсир этишни бошлаш ѐки ўз-ўзига таъсирнинг самарадор кечиши учун авваламбор жисмонан ва руҳан бўшашиш - яъни релаксация ҳолатига - бутунлай осойишталик ҳолатига тушишни ўргатиш керак. Релаксация асосан синфда юз берган мураккаб педагогик вазиятларда, педагогик қаровсиз, тарбияси оғир, инфантил ва психопатсимон характерли болалар билан ишлашга тўғри келганда қўллаш юқори самара беради. Чунки, бу талабаларнинг кўпчилиги бетоқат, тинимсиз бўлиб уларга тинчланиш, осойишталик ижобий таъсир этади. 34 Аммо, шу нарсани унутмаслик керакки, талабалар билан психотренинг ва аутотренинг машқларини ўтказиш учун ўқитувчи шу методларни яхши эгаллаган бўлиши керак. Релаксациянинг бош мияга психофизиологик таъсир меҳанизми жуда содда бўлиб, релаксация давомида талабанинг онгига ташқи ва ички асаб толаларидан (кавалларидан) келаѐтган маълумотлар кеѐкин камайиб, фақат ўқитувчининг овози - унинг талабага психологик таъсири бош мия томонидан қабул қилинади. Демак, ўқитувчи томонидан берилаѐтган ахборот (ѐки маълумот) талаба томонидан тўсиқларсиз қабул қилинади ва унинг таъсир кучи юқори бўлади. Юқорида айтилганларга қўшимча қилиб шуни кўрсатиш керакки, бу машқларни ўтказувчи шахс руҳан пок, жисмонан соғлом ва шу машқларни ўтказишга расмий ҳақ-ҳуқуқли бўлиши шарт. Аутотренинг машқларини талабалар кечқурун уйқуга ѐтишдан олдин ѐки эрталаб ўриндан туришдан олдин ишлатиш яхши самара беради. Якка тарзда ѐки гуруҳ билан талабаларда релаксация машқларини ўтказиб, сўнг ўз-ўзига таъсир этишда ўргатиш машқларини бошласа бўлади. Буни тахминан шундай бошлаш мумкин: - Кўзингизни юминг, сиз ҳозир хотиржамсиз ва тинчсиз, сиз дам олаяпсиз (қўл, оѐқ, бел, бўйин, юз, калла мускуллари бўшаштирилади). - Сиз эркин нафас олаяпсиз. Кейин талабаларга, маълум мақсадга йўналтирилган (масалан, иродани мустаҳкамлаш, кучли бўлиш, хотира ва диққатни ривожлантириш учун алоҳида сўзлар - «формулалар» ишлаб чиқилади). Топшириқ, буйруқлар такрорланади. Жуда муҳим ва зарур жумлалар икки мартадан ва ундан ортиқ такрорланади. Психологик ва педагогик таъсир этиш ўқитувчи томонидан доимо ўтказилиши талабаларни ташаббуссиз, суст қилиб қўйиши мумкин. Асосий мақсад талабаларнинг ўз-ўзларига психологик таъсир этишни ўргатишдир. Бунга эришиш эса ҳар томонлама баркамол шахсни тарбиялашдаги, юқори малакали мутахассисни тайѐрлашдаги асосий қадамдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling