Инновацион педагогика


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/51
Sana30.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1733478
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   51
 
ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ 
 
Стандарт 
 
Ностандарт 
 
Виртуал 
 
 
 
 
Ўқитиш турлари: 
Анъанавий таълим 
 Ноанъанавий таълим 


24 
 Ривожлантирувчи таълим 
 Муаммоли таълим 
 Дастурлаштирилган таълим 
Эвристик таълим 
 Турли даражали 
 Модул тизимли 
 Интерфаол таълим 
 Масофали таълим 
 Андрагогика 
Информал таълим 
 Расмий таълим 
 Норасмий таълим 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


25 
 
II БОБ. ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ ВА 
ПЕДАГОГИК МАҲОРАТИ
2.1. Ўқитувчининг инновацион фаолияти: маҳорат, ижодкорлик, 
новаторлик
Режа: 
1. Педагогик ҳамкорлик ва маҳорат 
2. Ўқитувчи фаолиятида вақт ва ишонтириш самарадорлиги 
3. Педагогик жараѐнда талабаларга психологик таъсир этиш муаммоси 
4. Шахснинг камол топишида ўз-ўзига таъсир этишнинг аҳамияти 
Олий педагогик таълимдаги ислоҳатлар ва унинг модернизациялашуви 
профессор ўқитиувчилардан дарс жараѐнида ташаббускорликни, ижодий 
ѐндашувни, талабалардан мустақил фикрлашни талаб қилади. 
Олий педагогик таълимдаги дарс - педагогик ижодкорликнинг асосий 
майдонидир. Ўқитувчининг асосий педагогик эҳтиѐжи - ўргатиш, етказиб 
бериш - айнан дарс жараѐнида амалга оширилади. Шундай экан, дарс олий 
педагогик таълим жараѐнини ташкил қилишга иннавацион ѐндашувни, янгича 
муносабатни талаб қилади. 
Стандартлаштирилган дарслар жараѐнида ўқитувчи олдида муҳим бир 
масала туради яъни талабаларни илғор замонавий билим олишга жалб қилиш, 
уларни инновацион таълим сари олға ҳаракатлантиришдир. Бу эса ўқитувчи ва 
талабаларни биргаликдаги меҳнатга жалб қилади. Бунинг учун, талабаларни 
ўқитишда мажбур қилмасликни талаб қилади. Педагогик ҳамкорликнинг 
хусусиятларидан бири - дарсда талабадаги қўрқувни йўқотиш, уни эркинрок, 
дадилрок иштирокини таъминлаш, ўзининг кучига ишонтириш, унга жиддий, 
ижод қилишга қодир шахс сифатида қарашдир. 
Дарсда аниқ мақсад ғоясини эълон қилиш мақсадга мувофиқдир. Бу-
талабалар билан ҳамкорлик руҳида иш олиб бориш, уларга аниқ бир мақсад 
кўйиб, бу мақсаднинг мураккаблигига ва буни амалга оширишга ишонтириш - 


26 
уларда ўзига бўлган ишончини, аниқ, мушкул масалани ҳам еча олиш 
мумкинлигини шакллантиради. 
Дарс ўтиш жараѐнида фақат суҳбат билан чегараланмай, талаба 
хотирасини 
шакллантириш, 
мантиқ, 
тасаввур, 
фикрлай 
олишини 
ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Чунки, талабаларнинг ижодий 
фикрлашини шакллантириш шахсий сифатларидаги нотекисликларни, 
нуқсонларни бартараф қилишга ѐрдам беради. Уларда эркин фикрлаш камол 
топади. Натижада, талабалар ўтиладиган мавзуни оз билсада, муҳокама 
қилишда фаол ўқитувчи қайси дарсни ўтишдан қатъий назар, ҳеч қандай 
кераксиз, ортиқча нарсаларга тўхталмай, ҳар бир мавзуни аниқ, равшан, лўнда 
тушунтириши ва шу билан бирга талабаларни индивидуал ва жамоа, ўз–ўзига 
баҳо беришга ўргатиши лозим. 
Дарс ўтиш давомида ўқитувчи шундай усуллардан фойдаланиш 
керакки, талабалар ўзларини шахс сифатида ҳис қилишсин. Бу - ҳар бир талаба 
ҳар бир дарсда ўзининг баҳосини олиши, масалаларни ўзи танлаб олишда 
намоѐн бўлади. Ҳар ким ўз гуруҳида ҳимоя остида, ҳеч ким унинг билимига 
шубҳа билан қарамайди. 
Ўқитувчининг инновацион фаолияти асосида нотиқлик маҳорати 
бирламчи ўрин тутади булар: 
• Савол бериш маҳорати; 
• Эшитиш маҳорати; 
• Тана тилида тушунтириш маҳорати; 
• Ҳикоя тузиш маҳорати;
• Ахборотни хотирада сақлаш ва уни узатиш маҳорати ва ҳоказо.
Ўқитувчининг инновацион фаолиятида вақт муҳим ўрин тутади. Вақт 
менежменти; 
Вақт–нима?
Нима учун?
Қандай қилиб?


27 
―Вақт ўғрилари‖ омадли инсон бўлиб етишишимизда бизга 
тўсқинлик қилади. ―Агар вақтни бошқармасанг, у қўлингдан учиб кетади‖, 
деб таъкидлайди Серилл Паркинсон. Вақт ҳақида Вильфредо Паретто 80/20 
қоидасида шундай дейди, ―Инсон умрининг 80,0 %ини майда-чуйда, 
кераксиз ишларга, 20,0%ини муҳим, долзарб ишларга сарфлар экан‖. 
Девид Эйзенхауэр матрицаси моҳияти эса, ―Ишларни муҳим-муҳим эмас, 
долзарб-долзарб эмасга тоифалаш‖, деб таъкидлайди 
Ўқитувчининг 
инновацион 
фаолиятида 
маҳорат, 
ижодкорлик, 
новаторликни асос деб оладиган бўлсак, у ҳолда ИМАК-Ишонтириш мактаби 
технологиясига тўхталиб қуйидаги саволларга жавоб берамиз: 
1. Талабаларни ишонтириш ва унинг шакллари. 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling