Инновацион педагогика
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олий педагогик таълимни бошқаришнинг моҳияти ва аҳамияти
2.2. Бошқарув педагогикаси Режа : 1. Олий педагогик таълимни бошқаришнинг моҳияти ва аҳамияти 2. Бўлажак педагогларни тарбиялаш ишларига раҳбарлик қилиш Олий педагогик таълими тизимини бошқариш ижтимоий бошқарувнинг ажралмас қисми бўлиб, унга раҳбарлик қилиш ва уни бошқаришни такомиллаштириш ҳозирги даврнинг долзарб муаммоси бўлиб ҳисобланади. Шунга кўра бу масала олий педагогик таълим бўғинларининг, таълим — тарбия масалалари раҳбарларининг ҳамда педагогика фани соҳасида хизмат қилаѐтган барча олимлар ва илмий ходимларнинг доимий диққат эътиборидаги масаладир. Олий педагогик таълим муассасаларининг фаолиятини самарали, оқилона ташкил қилиш, олий таьлим таркибидаги муассасаларининг ҳар бир раҳбари ва ўқитувчилари томонидан ўз бурчларининг сифатли бажарилиши; Ўқув тарбия ишларининг муваффақияти келажакда қилинадиган ишларнинг аниқ – равшанлигига, бажарилаѐтган масалаларининг аниқлигига, вазифаларнинг тўғри тақсимланишига ва таълим тарбия ишини моҳирлик билан оператив бир-бирига мувофиқлаштириб олиб борилишига боғлиқ. Олий педагогик таълимни бошқаришнинг моҳияти ва аҳамияти Олий педагогик таълим муассасаси ички тузилишга эга бўлган механизм бўлиб, унинг ҳар бир бўғини фақат тартибли ва самарали ишлаганида ҳамда ўқув – тарбия жараѐни самарали бошқарилганида муваффақиятли фаолият кўрсатиши мумкин. Олий педагогик таълимни бошқаришнинг асослари таҳлил қилинар экан, олий таълим муассасаларининг мақсади юқори малакали мутахассислар тайѐрлашдан иборатдир. Олий педагогик таълим соҳаларини ва ўқитувчилар фаолиятини бошқариш ишлари илмий педагогик кенгашлар орқали амалга оширилади. 36 Олий педагогик таълим муассасаларида раҳбарлик қилишда якка бошчилик принципига таяниш амлиѐтда ўзини оқлаган. Олий педагогик таълим муассасаларини бошқаришдаги якка бошчилик принципи бўлажак педагогик кадрларни тайѐрлашда жамоа бўлиб ишлаш принципи билан бирга олиб борилади. Буюк мутафаккир, педагог А.С.Макаренко таъкидлаганидек: ―Жамоада aҳил-иттифоқлик ташкил қилинган бўлса, бу жамоада ҳар қандай қийинчиликни бартараф қилиши осон бўлади‖. Ташкилий раҳбарликнинг жуда ҳам муҳим масала эканлигини дастурларда таъкидлаб ўтилган. Таълим муассасалари педагогиканинг бир қисми бўлиб, олий педагогик таълимни бошқариш вазифаларини, унинг мазмун ва методларини белгилаб методологик нуқтаи назардан асослаб беради, раҳбарлик қилиш тартибини аниқлайди. Ижтимоий гуманитар фанлар, шу жумладан педагогика ҳам ижтимоий муносабатларнинг маълум соҳасини, яъни жамият тараққиѐти қонуниятларини ифодалайди. Олий педагогик таълимни бошқариш ва раҳбарлик қилиш таълим соҳасидаги ташкилотчилик ва тарбиявий ишларини аниқлаб ва белгилаб беради. Олий педагогик таълим муассасалари ишларини бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш масалаларини такомиллаштириш зарурияти ―Таълим тўғрисида‖ги қонун ва ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастур‖ни қабул қилиниши билан янада катта аҳамиятга эга бўлди . Олий педагогик таълим муассасаларининг методологик асоси, биринчидан — миллий тарбиянинг мақсад ва вазифалари тўғрисидаги таълимотга; иккинчидан— олий педагогик тизимининг миллий ғоя таълимотига асосланганлигидадир. Олий педагогик таълимни бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш мустақиллик давлати сиѐсатининг тўғридан – тўғри ва бевосита ифодасидир. 37 Ўқув-тарбия ишини талаблар даражасида ташкил қилиш учун қуйидаги шароитлар мухайѐ бўлиши зарур: ўқув хоналарни яхши жиҳозлаш; техник воситалар билан таъминлаш; талабани методик адабиѐтлар билан таъминлаш; талабани дидактик материаллар билан таъминлаш; аудиторияда қулай психологик вазиятни вужудга келтириш; ўқитувчилар жамоасида аҳил — иноқ муҳитни ташкил қилиш. Олий педагогик таълим муассасаси раҳбарлари ўқув — тарбия ишларини бошқариш ва раҳбарлик қилиш ҳамда назоратни амалга ошириш бобида талабаларнинг ўз — ўзини бошқариш бўғинлари ишини уюштириш яхши натижалар беради. Таълим муассасасида агар талабалар жамоаси ишини яхши йўлга қўйсак, таълим муассасасида ўқув тарбиявий ишларни ташкил қилиш осон бўлади. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling