«Резюме» технологияси
Технологиянинг тавсифи. Бу технология мураккаб, кўп тармокли. мумкин кадар муаммоли мавзуларни ўрганишга қаратилган. Технологиянинг моҳияти шундаи иборатки, бунда бир йўла мавзунинг турли тармоқлари бўйича ахборот берилади. Айни пайтда уларнинг ҳар бири алоҳида нуқталардан муҳокама этилади. Масалан, ижобий ва салбий томонлари, афзаллик ва камчиликлари, фойда ва зарарлари белгиланади.
Технологиянинг мақсади: талаба (ёки ўқувчи)ларни эркин, мустақил. танкидий фикрлашга, жамоа бўлиб ишлашга, изланишга, фикрларни жамлаб таққослаш услуби ёрдамида мавзудан келиб чиққан ҳолда ўқув муаммосини ечимини топишга ҳамда керакли хулоса ёки қарор кабул қилишга. жамоага ўз фикри билан таъсир этишга, уни маъқуллашга, шунингдек, берилган муаммони ечишда, мавзуга умумий тушунча беришда ўтилган мавзулардан эгаллаган билимларини қўллай олишга ўргатиш.
Технологиянинг қўлланиши: маъруза дарсларида (имконият ва шароит бўлса), семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида якка (ёки кичик гурухлар ажратилган) тартибда ўтказиш, шунингдек. уйга вазифа беришда ҳам қўллаш мумкин.
Машғулотда фойдаланиладиган воситалар: А-3 форматдаги коғозларида (гуруҳ сонига қараб) тайёрланган тарқатма материаллар, фломастер ёки рангли қаламлар.
Машғулотни ўтказнш тартиби:
ўқитувчи талаба (ёки ўкувчи)ларнинг сонига қараб 3-5 кишидан иборат кичик гурухларга ажратади;
ўқитувчи талаба (ёки ўқувчи)ларни машғулотнинг мақсади ва ўтказилиш тартиби билан таништиради ва ҳар бир кичик гуруҳга қоғознинг юқори қисмида ёзуви бўлган, яъни асосий муаммо, ундан ажратилган ўқув муаммолари ва уларни ечиш йўллари белгиланган, ҳулоса ёзма баён қилинадиган варақларини тарқатади;
ҳар бир гурух аъзолари уларга тушган варақлардаги муаммоларнинг афзаллиги ва камчиликларини аниқлаб, ўз фикрларини фломастер ёрдамида ёзма баён этадилар. Ёзма баён зтилган фикрлар асосида ушбу муаммони ечимини топиб, энг мақбул вариант сифатида умумий ҳулоса чиқарадилар;
кичик гурух аъзоларидан бири тайёрланган материални жамоа номидан тақдимот этади. Гуруҳнинг ёзма баён этган фикрлари ўқиб эшиттирилади, лекин ҳулоса қисми билан таништирилмайди;
ўқитувчи бошқа кичик гуруҳлардан тақдимот этган гурухнинг ҳулосасини сўраб, улар фикрини аниқлайди, гуруҳ фикридан сўнг тақдимот гуруҳи ўз хулосаси билан таништиради;
ўқитувчи гурухлар томонидан берилган фикрларга ёки ҳулосаларга изоҳ бериб, уларни баҳолайди, сўнгра машғулотни якунлайди.
“Муаммо” технологияси
Do'stlaringiz bilan baham: |