«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet18/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

17-20 та тўғри жавоб «қониқарли»;
21-24 та тўғри жавоб «яхши»;
25-30 та тўғри жавоб «аьло».1-вариант
Технологнянинг тавсифи. Ушбу технология талаба (ёки ўқувчи)ларни дарс жараёнида, дарсдан ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш. ўрганилган материални ёдида сақлаб қолиш, сўзлаб бериш, фикрини зркин ҳолда баён эта олиш, қисқа вақт ичида кўп маълумотга эга бўлиш хамда дарс мобайнида ўқитувчи томонидан барча талаба (ёки ўқувчи)ларни баҳолай олишга қаратилган.
Технологнянинг максади. Ўқув жараёни мобайнида тарқатилган материалларии талаба (ёки ўқувчи)лар томонидан якка ва гуруҳ ҳолатида ўзлаштириб олишлари ҳамда суҳбат-мунозара ва турли саволлар орқали тарқатма материаллардаги матнлар қай даражада ўзлаштирилганлигини назораг қилиш ва баҳолаш. Ўқув жараёни мобайнида ҳар бир талаба (ёки ўқувчи) томонидан ўз баҳо (ёки балл)ларини эгаллашга имконият яратиш.
Технологнянинг қўлланиши. Амалий машғулог.тар, семинар ёки лаборатория машғулотлари ҳамда суҳбат-мунозара шаклида дарсларда якка тартибда, кичик гурух ва жамоа шаклида фойдаланилиши мумкин.
Машғулотда фойдаланиладиган воситалар. Талаба (ёки ўкувчи) дарс жараёнида мустақил ўқишлари, ўрганишлари ва ўзлаштириб олишлари учун мўлжалланган тарқатма материаллар (ўтилган мавзу ёки янги мавзу бўйича қисқа матнлар, суратлар, маълумотлар),
Машғулотни ўтказиш тартиби. Ушбу технология бир неча босқичда ўтказилади:

  • талаба (ёки Ўқувчи)лар кичик гурухларга ажратилади;

  • талаба (ёки ўкувчи)лар дарс (машғулот)нинг мақсади ва тартиби билан таништирилади;

  • талаба (ёки ўқувчи)ларга мустақил ўрганиш учун мавзу бўйича матнлар тарқатилади;

  • берилган матнлар талаба (ёки ўкувчи)лар томонидан якка тартибда мустақил ўрганилади;

  • хар бир гурух аъзоларидан яши гурухташкил этилади;

  • янги гурух аъзоларининг ҳар бири гурух ичида навбати билан мустақил ўрганган матнлари билан ахборот алмашадилар, яъни бир-бирларига сўзлаб берадилар, матнни ўзлаштириб олишларига эришадилар;

  • берилган маълумотларни ўзлаштирилганлик даражасини аниклаш учун гурух ичида ички назорат ўтказилади, яъни гурух аъзолари бир-бирлари билан савол жавоб қиладилар;

  • янги гурух аъзолари дастлабки ҳолатдаги гурухларига қайтадилар;

  • дарснинг қолган жараёнида талаба (ёки ўқувчи)лар билимларини баҳолаш ёки тўпланган балларини ҳисоблаб бориш учун ҳар бир гурухда «•гуруҳ ҳисобчиси» тайинланади;

  • талаба (ёки ўқувчи)лар томонидан барча матнлар қай даражада ўзлаштирилганлигини аниқлаш максадида ўқитувчи (ёки оппонент

гурух) талаба (ёки ўқувчи)ларга саволлар билан мурожаат этадилар, оғзаки сўров ўтказадилар;

  • саволларга берилган жавоблар асосида гурухларни тўплаган умумий баллари аникланади;

  • ҳар бир гypyx аъзоси томонидан гурухдаги матннинг мазмунини хаётга боғлаган ҳолда биттадан савол тузилади;

  • гуруҳлар томонидан тайёрланган саволлар орқали савол-жавоб ташкил этилади («гурух хисобчилари» берилган жавоблар бўйича балларни ҳисоблаб борадилар);

  • гуруҳ аъзолари томонидан тўпланган умумий баллар йиғиндиси аникланади;

  • гурухлар тўплаган умумий баллар гуруҳ аъзолари ўртасида тенг тақсимланади.

Изоҳ: ўқитувчи дарсни шу тартибда тугатиши ёки ўқув материалини талаба (ёки ўқувчи)лар томонидан якка тартибда қандай ўзлаштирилганини яна бир бор ўз-ўзига баҳо бериш тартибида назорат қилиш учун « Чархпалак» технологиясидаи фойдаланган ҳолда ўқилган ва ўзлаштирилган матнлар асосида тайёрланган тарқатма материалларни талаба (ёки ўкувчи)ларга тарқатиб. ўз билимларини текшириб олишларига имконият яратиши мумкин.
• дарс (машғулот)ни якунлаш, уйга вазифа бериш.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling