«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet14/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

Услубнинг қўлланиши: ўқув машғулотларининг барча турларида (дарс бошланиши ёки дарс охирида, ёки ўқув предметининг бирон-бир бўлими тугалланганда) ўтилган мавзуни узлаштирилганлик даражасини баҳолаш, такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки оралик ва якуний назораг ўтказиш учун, шунингдек, янги мавзуни бошлашдан олдин талаба (ёки ўқувчи)ларнинг билимларини текшириб олиш учун мўлжалланган, Ушбу услубни машғулот жараёнида ёки машғулотнинг бир қисмида якка, кичик гуруҳ ҳамда жамоа шаклида ташкил этиш мумкин. Ушбу услубдан уйга вазифа беришда хам фойдаланса бўлади.
Машгулотда фойда.ианиладиган воситалар: тарқатма материаллар, таянч тушунчалар рўйхати, қалам (ёки ручка), слайд.
Изоҳ: режа бўйича белгиланган мавзу асосида ҳамда ўқитувчининг қўиган мақсади (текшириш, мустаҳкамлаш, (баҳолаш)га мос тайёрланган тарқатма материаллар (агар якка тартибда ўтказиш мўлжаллангап бўлса. гуруҳ ўқувчилари сонига, агар кичик гуруҳларда ўтказиш белгиланган бўлса. у ҳолда гуруҳлар сонига қараб, тарқатма материаллар тайёрланади).
Машғулотии ўтказиш тартиби:

  • талаба (ёки ўқувчи)ларни гуруҳларга (шароитга қараб) ажратилали;

  • талаба (ёки ўқувчи)лар машғулотни ўтказишга қўйилган талаб ва қоидалар билан таништирилади;

  • тарқатма материаллар гурух аъзоларига тарқатилади.

  • талаба (ёки ўқувчи)лар якка тартибда ўтилган мавзу ёки янги мавзу бўйича тарқатма материалда берилган тушунчалар билан танишадилар;

  • талаба (ёки ўқувчи)лар тарқатма материалда мавзу бўйича берилган тушунчалар ёнига эгаллаган (ёки ўзларининг) билимлари асосида (берилган тушунчаларни қандай тушунган бўлсалар шундай) изоҳ ёзадилар (якка тартибда);

  • ўқитувчи тарқатма материалда мавзу бўйича берилган тушунчаларни ўқийди ва жамоа билан биргаликда ҳар бир тушунчага тўғри изоҳни белгилайди ёки экранда хар бир тушунчанинг изоҳи берилган слайд орқали (имкони бўлса) таништирилади;

  • ҳар бир талаба (ёки ўқувчи) тўғри жавоб билан белгилангап жавобларнинг фарқларни аниқлайдилар, керакли тушунчага эга бўладилар. ўз-ўзларини текширадилар, баҳолайдилар, шунингдек билимларини яна бир бор мустаҳкамлайдилар.

Изоҳ: «Тушунчалар таҳлили» услубини «Чайнворд», «Узлуксиз занжир». «Кластер», «Блиц-занжир» шаклида ҳам ташкил этиш мумкин.
«Тушунчалар таҳлили» услубидан бир дарснинг ўзида дарс бошланишида ўтган мавзуни такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки янги мавзу бўйича талаба (ёки ўқувчи)ларнинг дастлабки билимлари, қандай тушунчаларни эгалаганликлари ва шу дарснинг охирида бугунги мавзудан нималарни билиб олганликларини аниқлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин.
Қуйидаги машғулотда фойдаланиладиган тарқатма материални мисол тариқасида келтирамиз (илова).

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling