«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси
Download 0.68 Mb.
|
Innavatsion texnologiyalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Тушунчалар таҳлили» услуби
- Услубнинг мақсади
Келинг, танишайлик!
Сизлар Ким ва нима учун бу ерга тўплангансизлар? Сизларни нима бирлаштиради? Сиз учун энг қимматли нарса нима? Ишлашингизга нима ёрдам беради? Кимларга ғамхўрлик қиласизлар? Кимлар билан ҳамкорлик қиласизлар? Нималарни ўзингиз, нималарни эса биргаликда ҳал этасизлар? Сизнинг энг кучли ва кучсиз томонларингиз нима? Гуруҳ аъзолари биргаликда тарқатма материалдаги саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўрадилар, тайёрланиш жараёнида улар бир-бирлари билан танишиб оладилар (гурухларнинг тайёрланишлари учун ўқитувчи кичик гурухлар сони ва Ўқув машғулотига ажратилган вақтга қараб вақт белгилайди). Гуруҳлар тайёр бўлишгач, навбати билан ҳар бир гуруҳдан бир киши тайёрланган материални тақдимот қилади. Ўқитувчи гуруҳлар тақдимоти учун вақт белгилайди. Барча гурухлар тақдимоти тугагач, ўқитувчи танишувни якунлаб, машғулотни давом эттириши мумкин. Одатда, талаба (ёки ўқувчи)лар сонига қараб танишувни 15 ёки 30 дақиқа мобайнида ўтказиши мумкин. Бу эса, ўқитувчининг ташкилотчилик ва бошқарув маҳоратига боғлиқ. Ўқитувчи талаба (ёки ўқувчи)лар билан танишишда ўзининг (шахсий) қизиқарлирок вариантидан ҳам фойдаланиши мумкин. Танишувни, шунингдек, педагогик ёки психологик ўйин элементларидан фойдаланган ҳолда ҳам ташкил этиш мумкин. «Тушунчалар таҳлили» услуби Услубнинг моҳияти. Ушбу услуб ўтилган (чорак, семестр ёки ўкув йилида тугаган) ўқув предмети ёки бўлим барча мавзуларинн талаба (ёки ўқувчи)лар томонидан ёдга олиш, бирон-бир мавзу бўйича ўқитувчи томонилан берилган тушунчаларга мустақил равишда ўз изоҳларини бериш, шу орқали ўз билимларини текшириб баҳолашга имконият яратиш ва ўқитувчи томонидан қисқа вақт ичида барча талаба (ёки ўқувчи)ларни баҳолай олишга йўналтирилган. Услубнинг мақсади. Талаба (ёки ўқувчи)ларни машғулотда ўтилган мавзуни эгаллаганлик ва мавзу бўйича таянч тушунчаларни ўзлаштириб олинганлик даражаларини аниқлаш, ўз билимларини мустақил равишда эркин баён эта олиш. ўзларининг билим даражаларини баҳолай олиш, якка ва гуруҳларда ишлай олиш, сафдошларининг фикрига хурмат билан қараш, шунингдек ўз билимларини бир тизимга солишга ўргатиш. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling