«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet36/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

«Муаммоли вазият»



Вазият тури

Вазиятнинг сабаблари

Вазиятдан чиқибкетиш ҳаракатлари

Интизомнинг йўклиги
ёки
Табиатнинг ифлосланиши; Автомобилнинг бузилиши; Мулоқотнинг йўқлиги; Кимёвий ҳодисалар ва бошқалар.

  • дарсга қизиқмаслик;

  • дарсга кеч келиш;

  • тарбиясизлик;

  • дарсга тайёрмаслик;

  • дарсни бузиш;

ўқитувчининг аудиторияни бошқара олмаслиги

Ўқитувчининг яккама-
-якка ёндашуви.'
касбий даражаси талаба (ёки ўқувчи)' нинг оилавий шароитини ўрганиши; тушунтира билиши ва бошқалар.





«Ташвиқот гуруҳ» технологияси
Технологнянинг мақсади: талаба (ёки ўқувчи)ларда муаммонинг моҳиятини аниқлаш, ўз фикрларини аниқ ва қисқа далиллар асосида баён қилиш орқали уларда ишонтириш, шунингдек, тарҳибот-ташвиқот қилиш ва уни амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш.
Машгулотни ўтказиш тартиби:
Машғулотнинг бошланишида ўқитувчи. Талаба (ёки ўқувчи)лар аудиторияси олдига бир неча муаммоли мавзуларни ташлайди. талаба (ёки ўқувчи)лар бу муаммоли мавзулар орасидан ихтиёрий биттасини танлайдилар. Ўртага ташланаётган муаммоли мавзу ўқув предмети ёки тарбия йўналишида бўлгани мақсадга мувофиқ. Масалан, «Алкоголь - офат», «Гиёҳвандлик - ўлимга олиб борувчи йўл», «СПИД»-келажакка хавф солувчи вабодир», «Ўқитувчи - келажак бунёдкори», «Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори» каби мавзулар танланиши мумкин. Сўнгра ўқитувчи талаба (ёки ўқувчи)ларни машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари билан таништиради ҳамда кичик гуруҳларнинг чиқишлари улар томонидан танланган муаммоли мавзулари ташвиқот-тарғибот шаклида бўлиши кераклигини тушунтиради ва вазифаларга тайергарлик учун аниқ вақт беради. Кичик гуруҳлар томонидан тайёрланган чиқишлар ҳар томонлама қизиқарли, адабий-мусиқий, кўргазмали, плакат, жиҳозларга бой бўлиши талаб этилади. Кичик гуруҳларнинг чиқишлари видеофильм, слайд ёки клиплар ёрдамида намойиш этилиши мумкин.
Ўқитувчининг кўрсатмаси билан бу жараён якка тартибда ёки жуфт бўлиб амалга оширилади. Ўқитувчи талаба (ёки Ўқувчи)лар билан биргаликда гуруҳларнинг чиқишлари ва уларнинг ижодий фаолиятини мухокама қилади, якуний хулоса чиқаради ва керакли тавсиялар беради.
Изоҳ: Ташкил этилган тарғибот-ташвиқот ижодий гурухларининг чиқишларини мухокама қилишда эътиборни:

  • танланган мавзунинг долзарблиги;

  • мавзунинг мазмуни ва уни ёритилиши (сўз. саҳна кўрсатуви, расмлар ёки видео, мимика ёки пантомимика ва б.);

  • мавзунинг ёритилишига ижодий ёндашув (оригиналлиги);

  • мавзуни ёритишда ишлатилгач жиҳозлар ва ёрдамчи воситалар;

  • мавзу мазмунинииг таъсирчанлиги, тарғибот-ташвиқотга бойлиги:

  • мавзу мазмунининг тарбиявийлиги ва таъсирчанлигига қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади.


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling