«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet38/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

«Сценарий» технологияси
Технологиянинг мақсади: талаба (ёки ўқувчи)ларда якка ва жамоавий ижодий фаолият кўникмаларини, шунингдек, ижодий қобилиятларни шакллантириш, турли шаклдаги якка ва жамоавий ижодий фаолиятни эгаллаш, ўтказиладиган тадбирларни олдиндан режалаштириш, сценарийсини тузиш, ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кўникма, малака ҳосил килиш.
Машғулотни ўтказиш тартиби:
Машғулотнинг ҳар бир қатнашчиси якка ҳолда ишлаш учун тайёрлаб келган тарқатма материал (карточка)лардан биттасини танлаб олади. Карточкаларда талаба (ёки ўқувчи)лар учун турли ҳил тадбирларнинг мавзуси берилган бўлиб, улар шу мавзуда ўтказилиши мумкин бўлган тадбир ҳақида якка ҳолда бош қотиришлари, унинг мазмуни, ўтказилиш тартибининг турли шаклларини аниқлашлари ҳамда шу тадбирнинг режа-сценарийсини ишлаб чиқишлари керак.
Машғулотнинг кейинги босқичида талаба (ёки ўқувчи)лар ўзлари якка ҳолда тузган режа-сценарийлари билан кичик гурухларга ажраладилар.
Улар ўз ишларининг натижаси билан гуруҳ аъзоларини бирма-бир таништирадилар, ишлаб чиқилган режа-сценарийларга баҳо берадилар. берилган режа-сценарийларни тўлдириб, тўғрилаб, улар ичидан битта вариантни танлаб оладилар. Кейин кичик гуруҳлар биргаликда танланган тадбирнинг режа-сценарийсини ишлаб чиқадилар.
Вазифаларни бажариш мобайнида гуруҳ аъзолари, якка тартибда ижодий ёндашиб, тайёрланган режа-сценарийларни эътиборга олган ҳолда ҳамда улар ичидан танлаб олинган сценарий бўйича тақдимотга тайёрланадилар.
Ҳар бир гурух биргаликда тайёрлаган сценарийларини ҳимоя қилади. Ҳимоя вақтида гуруҳ аъзолари (ёки гуруҳ вакили) татаба (ёки Ўқувчи)лар аудиториясининг саволларига жавоб бериши ёки ўз вариантларида колишлари мумкин. Режа-сценарий лойиҳасининг намойиши схема (ёки томоша) шаклида бўлиши мумкин.
Тақдимот тугагач, талаба (ёки ўқувчи)лар ҳимоя қилинган лойиҳаларни биргаликда муҳокама қиладилар ва якунлайдилар. Ўқитувчи ҳар томонлама яхши, қизиқарли тузилган сценарийларни кейинчалик амалга ошириш учун ташкилотчиларга тавсия этади. Ўқитувчи бажарилган ишлар учун миннатдорчилик билдиради.



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling