«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet40/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

«САН» технологияси
(учлик - самарали, аҳлоқий. назокатли)
Технологиянинг мақсади: талаба (ёки ўқувчи)ларда якка, жамоавий, гуруҳ билан ишлаш, ижодий ва ташкилотчилик фаолияти кўникмаларини, ишга масьулият билан ёндашувни шакллантириш, безаш ишлари кўникмаларини ривожлантириш.
Машғулотни ўтказиш тартиби: ўқитувчи талаба (ёки ўқувчи)лар аудиториясини ўтказиладиган машғулотнинг тартиб-қоидалари билан таништиради ва талаба (ёки ўқувчи)ларни 3 кишидан иборат кичик гуруҳларга ажралишларини илтимос қилади;
кичик гурухларда талаба (ёки ўқувчи)лар қуйидаги ролларга бўлинади: рассом, адабий ва бадиий муҳаррир, дизайнер (безакчи). Кейин ҳар бир гуруҳ вакили ўқитувчи столидан топшириқлар ёзилган карточкалар ичидан биттасини танлаб олади.
Топшириқлар қуйидагича бўлиши мумкин:

  • деворий газета (бирон мавзуга, байрамга ёки юбилейга бағишланган ёки ҳазил-мутойибали, сатирик ёки ўқув фани ёки гуруҳ фаолиятига бағишланган ёки мониторинг экрани каби) эскизини тайёрлаш;

  • байрам (ёки бирор-бир тадбир)га чорловчи афишанинг (масалан, эълон, ташвиқот, таклифнома) эскизики тайёрлаш;

- турли тадбирлар (масалан, байрам)га бағишланган таклифнома патталарининг эскизи ва макетини тайёрлаш;

  • табрик откриткаларининг макетларини тайёрлаш:

  • бирор тадбир ўтказиладиган жойни безатиш эскизларини тайёрлаш;

  • икэбана тайёрлаш.

Кичик гуруҳларга топшириқни бажариб тақдимот қилишлари учун тайёрданишларига 30 дақика вақт берилади. Тайёргарлик вақти тугагач. тақдимот бошланади. Тақдимот вақтида гурухлар ўзлари тайёрлаган эскиз ва макетлари билан барчани таништирадилар, намойиш этадилар ва асослайдилар, жамоавий ижодий фаолиятдаги ўз вариантларини ҳимоя қиладилар. Тақдимот тугагач, умумий муҳокама бошланади. Муҳокама жараёнида талаба (ёки ўқувчилар безатилган, тайёрланган ишларга тегишли талабларни аниқлайдилар, ўқитувчининг ўзи ёки алоҳида тузилган ижодий гуруҳ эса талабалар томонидан билдирилган фикр ва таклифларни махсус хона тахтасига ёки ватман қоғозига ёзиб боради.
Машғулот оҳирида ўқитувчи талаба (ёки ўқувчи)ларга юқорида берилган турли топшириқлар бўйича бир неча намунавий эскизлардан тарқатади.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling