«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet42/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

2. Таҳлил:
Мазкур босқичнинг вазифаси: ўйинни ўтказиш вақтида ўз ҳолатини таҳлил қила олиш ва қуйидаги саволларга жавоб бериш:
- Ўйин шартларини бажариш қийин бўлдими?

  • Мазкур ишни бажариш вақтида нималарни ҳис этдингиз?

  • Баҳс - мунозара натижасидан қониқдингизми?

• Натижага эришишингизда Сизга нима ёрдам берди ва нима ҳалакит берди?
Бу фаолият ҳамкорликда, кўтаринки руҳда ўтиши, яхши иатижа билан гугаши ва сухбатдош чарчамаслиги керак.
Баҳс-мунозараларнинг натижасини албатта таҳлил қилиш вa баҳолаш керак. Унинг муваффақияти: биринчидан. гуруҳлар ва уларнинг иштирокчи (ҳамкор)ларини бир-бирларига ўзларининг вазиятлари ва ҳолатларини тушунтириб, янги ахборотлар олишларига. иккинчидап, ўзаро муносабат вақтидаги зиддият (ёки салбий ҳолат )нинг бир қисмини йўқ қилинишига эришишларига, учинчидаи. қўйилган муаммони ечиб, ўзаро бир-бирларини тушунишларига бoғлиқ.
3. Муросага келишишнцнг кичик гурухда (жуфтликда) ташкил этилиши.
Мазкур босқичнииг вазифаси: икки оппонент ўртасидаги у ёки бу фикрни тасдиқланиш розилигига эришиш. Машғулотни ўтказиш тартиби:
Талаба (ёки ўқувчи)ларга бирон-бир тасдиқланган фикрни танлаш таклиф этилади. Бу биргаликлаги иш қуйидаги кўринишда: бир киши тасдиқловчи, иккинчи киши эса, инкор этувчи бўлади. Бу фаолият якунида маълум бир жуфтликлар аниқланади (ёки агар кичик гуруҳда уч киши бўлса, учта қатнашчи). 10 дақиқа мобайнида конструктив баҳс-мунозара кўникмаси ёрдамида муроса (консенсус)га эришиш керак.
Муҳокама қилиш учун тахминий саволлар қуйидагича бўлиши мумкин:

  • Сизга ўйин шартларини бажариш қийин бўлмадими?

  • Ўйин давомида Сиз нималарни ҳис этдингиз?

  • Баҳс мунозара натижасидан қониқдингизми?

  • Натижага эришишда Сизга нима ёрдам берди ва нима халақит берди? Машғулот охирида ўқитувчи талаба (ёки ўқувчиларнинг

фаолиягларига баҳо беради ва машғулотни якунлайди.
Юқорида мисол тариқасида келтирилган 24 та педагогик технологияларни ўқув жараёнида тўлалигича ёки қисман ишлатилиши талаба (ёки ўқувчи)ларда мантиқий, ақлий. ижодий. танқидий. мустақил фикрлашни шакллантириш ва ривожлантиришга ҳамда ҳаётда учрайдиган турли хил вазиятлардан оқилона чиқа олиш, муаммоларни еча олишга ёрдам беради.
Ушбу қўлланмага «Тарбиявий технологиялар» дастури асосида тайёрланган «Миллий маросим ва уларнинг тарбиявий аҳамияти» мавзусидаги махсус бобнинг киритилиши таълим муассасаларида олиб борилаётган тарбиявий ишлар ва тадбирларда ҳам ҳозирги кун талаби асосида янги шакллар, услублар на усулларни қўллаш талаб этилиши сабабидир. Тарбиявий ишларга янгича ёндашув қўшимча маьлумотлардан, тавсиялардан, тсхнологик усуллардан фойдаланишни кўрсатиш учун ушбу материалларни Сизнинг эътиборингизни ҳавола этмоқдамиз. Бу тавсиялардан ҳар бир ўқитувчи ўқув-тарбия жараёнида фойдаланиши мумкин.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling