«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


«Консенсус и конфронтация» ролли-ишчан ўйини


Download 0.68 Mb.
bet41/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

«Консенсус и конфронтация» ролли-ишчан ўйини
(«Келишув ва зиддият»)
Технологнянинг мақсади: талаба (ёки ўқувчи)ларда мантиқий ва танқидий фикрлаш ҳамда муросага келиш маҳоратини шакллантириш ва болалар ҳуқуқлари муаммолари билан боғлик бўлган тушунчаларини аниқлаш.
Машғулотни ўтказиш кетма-кетлиги:
1.Ўйинни бошлаш.
Мазкур босқичнинг вазифаси: у ёки бу фикрни тўғри эканлигини исботлаш орқали оппонентларни ўз томонига оғдириш.
Машғулотни ўтказиш тартиби:
Талаба (ёки ўқувчи)ларга бирин-кетин тасдиқловчи фикр ёзилган тарқатма материаллар кўрсатилади. Уларга тарқатма материалларда берилган фикрларни қабул қилиш ёки қилмаслик таклиф қилинади. Тарқатма материаллардаги фикрларни қабул қилган талаба (ёки ўқувчи)лар бир томондан, қолганлари иккинчи томондан жой эгаллайдилар. Шундай қилиб гуруҳ 2 та кичик гуруҳларга ажралади. Улардан бири тасдикланган фикрни қабул қилади ва унинг тўғрилигини исботлайди, бошқа гурух эса, оппонент бўлади. Гуруҳларнинг вазифалари - ўз гуруҳларига бошка гуруҳ аъзоларидан кўпроқ кишини жалб этиш, яъни уларни ўз фикрларини ўзгартиришга олиб келишдан иборатдир. Ҳар бир тасдиқланган фикр устида 5 дақиқа ишланади.
Тарқатма материалдаги тасдиқланган фикрлар қуйидагича бўлиши мумкин:

  • болалар ҳуқуқлари ҳеч қачон етарлича ҳимоя қилинмайди;

  • ўзининг ҳуқуқларини билиш ва уни ҳимоя қилиш шарафли ишдир;

  • «Болалар шахсий хаёт кечириш ҳуқуқига эгадирлар». Бу ҳақиқатни катталар ҳеч қачон қабул қилолмайдилар;

  • ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила туриб, баъзида ўзаро зиддиятларга ҳам дучор бўлишга тўғри келади;

  • ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қила оламан, турли услубларни маъқуллай оламан;

  • ҳар бир бола учун ўз ҳуқуқларини билиш ўта муҳимдир;

  • масъулият ҳакида эса болага катталар эслатиб туришади;

  • ҳамма вақт менинг ҳуқуқларим бошқалар ҳуқуқларини чегаралаб туради;

  • ҳуқуқ доимо жавобгарликни сезишни тақозо этади;

  • болалар ҳуқуқларини фақат катталар ҳимоя қила оладилар;

  • ҳар бир инсон ўз қарашларини ўзгартириш ҳуқуқига эга;

  • катталар ҳуқуқлари болаларнинг ҳуқуқларини чегаралайди;

  • кучли одам ҳамиша ҳакдир;

- эркаклар ва аёллар ҳеч қачон тенг бўлмайдилар.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling