«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet45/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

Маросимларнинг гуруҳлари
Ўқув муассасаларида ўтказиладиган ритуаллар (маросимлар), маънавий-маърифий, тарбиявий тадбирларни ташкил этиш ва уларнинг тизимини қуйидаги тўрт гуруҳга ажратиш мумкин.
Биринчи гурух. Ёшларни Ватанга, ўз халкита муҳаббат руҳида тарбиялашни шакллантиришга қаратилган ритуаллар тизими. Бунга қуйидагилар киради:
умумхалқ байрамлари: Мустақиллик байрами, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Конституция куни, Янги йил, Халқаро хотин-қизлар куни. Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, шунингдек, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари каби байрамлар.
Иш фуқаролар байрами (паспорт топшириш).
«Ватанни севмоқ иймондандир» байрам ритуали.
Давлат рамзларига ҳурмат қўрсатиш ритуали.
Ритуатлар дарси.
Давлат тилига бағишланган байрам ритуали.
«Аждодларимиз мероси - қадриятларимиз асоси» мавзусидаги ритуаллар.
Хотира куни (тантанали йиғилиш, гулчамбар қўйиш ритуаллари).
Иккинчи гуруҳ. Ёшларни фуқаролик бурчи, танлаган касбига масъулият ҳиссини шакллантирувчи ритуаллар тизими. Бунга қуйидагилар киради:
1) Талаба (ёки ўқувчи)ликка бағишлов ритуали.
2) Талаба (ёки ўқувчи)ларни босқичдан босқич (ёки синфдан-синф. гуруҳдан-гуруҳ)га ўтказиш ритуали.
Битирувчилар тантанаси.
1)Касб-ҳунар байрами.
2) Таълим муассасасининг ташкил этилган кунига бағишланган анъанавий байрам ритуали.
Ҳафта навбатчилигини қабул қилиш. якунлаш ва топшириш ритуаллари.
Кундадик фаолиятни бошлашга багишланган ршуал (синфланиш).
Касб сулоласини улуғлаш байрами ритуали.
Битирувчиларни ўз илм даргоҳларига ўзлари тайёрлаган касбий совғаларини тақдим этиш ритуали.
«Ҳомийларга балли!» кечасини ўтказиш ритуали.
«Биринчи қўнғироқ», «Охирги қўнғироқ» ритуаллари.
Устозларга бағишланган «Чин дилдан» байрами ритуали.
«Қувноқ усталар ўлкаси» кўрик - танлов ритуали.
«Алпомиш - авлодимиз» ўғил болалар беллашуви ва ш.к.
Учинчи гуруҳ. Ёшларнинг аҳлоқий фазилатларини такомиллаштиришга қаратилган ритуаллар. Ритуалларнинг бундай тизимига қуйидагиларни киритиш мумкин:
«Миллий-маданий, одоб-аҳлоқ дарслари» (масалан, ташқи қиёфа. саломлашиш одоби, ўзини тута билиш ва бошқара олиш, сўзлашув маданияти).
Мавсумий спорт байрамлари.
Мавсумий ҳашарлар.
Ўқувчилар ўртасида баҳс-мунозара (масалан, «Ота-онанг - тожи-тахтинг», «Нима савобу, нима гуноҳ», «Нонни эъзозланг», «Йигит кишига етмиш ҳунар оз», «Бепул нарсанинг баҳоси қанча», «Йўлбарс изидан, йигит сўзидан қайтмас» ва ш.к.).
«Фарзанд бурчи» кўриги.
«Одобнома» чойхонасини ўтказиш ритуали.
Нотиқлик турнири.
«Меҳмоннома» давраси.
Топишмоқлар (халқ топишмоқлари) кечаси.
Кулгу кечаси.
Тўртинчи гypyҳ. Келгусида ритуалга айланиши мумкин бўлган тарбиявий тадбирлар тизими. Булар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. Касбий маҳорат танловларини (этафета шаклида) ўтказиш.

  2. Мусиқавий дискотека.

  1. Таълим муассасасининг «Фахрий аъзолигига» қабул қилиш ритуали.

  1. Халқаро талаба (ёки ўқувчи)лар кунига бағишланган фестивал.

  2. Мавсумий сайллар ритуаллари.

6)Китоб ваўкув предметлари хафталикларини ўтказиш тартиблари.
Юқорида берилган маросим (ритуаллар)дан ташқари. ҳар бир ўқув
юртининг ўзига хос (шароитдан келиб чиққан ҳолда) турли хил ташкилий тадбирлари ҳам бўлиши мумкин, уларга қуйидагиларни киритса бўлади:

  • таълим мутахассислиги йўналиши, хусусиятидан келиб чиққан холда, таълим муассасасининг мадҳияси, эмблемаси, қасамёди, шаклини тайёрлаш;

  • таълим муассасасининг ўзига хос мусиқавий қўнгироғини тайёрлаш;

  • иқтисодиёт, тадбиркорлик, тежамкорлик ва хунармандлик руҳида тарбиялашга бағишланган тадбирлар:

• таълим муассасасида талаба (ёки ўқувчи )лар учун танаффус маданиятини ташкил этиш ритуали.
Юқорида санаб ўтилган барча маросимлар ўқув муассасаларида ўтказилиши шарт деб бўлмайди, чунки уларнинг тайёргарлиги, ўтказилиши, тарбиявий таъсири таълим муассасасининг шароити, ташкилотчиларнинг умумий ва махсус тайёргарлиги, билими, тажрибасига боғлиқдир.
Таълим муассасасида Ўрта Осиё халқларининг қадимги календар байрамларини (У.Қорабоевнинг «Ўзбекистон байрамлари» китоби асосида) ўрганиш, уларни ташкил этиш ва ўтказиш талаба (ёки ўқувчи)лар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатган бўларди.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling