«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Б) Дарснинг мантиқий-психологик тузилиши


Download 0.68 Mb.
bet53/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

Б) Дарснинг мантиқий-психологик тузилиши:

  1. Маълум билимларни тиклаш ва идрок этиш.

  2. Талаба(ёки ўқувчи)лар томонидан янги билимларни англаш ва тушуниш.

  3. Билим элементлари ва ҳаракат усулларини умумлаштириш.

4. Билимлар ва янги ҳаракат усулларини намунадагидек хамда ўзгартирилган шароит вазиятларида қўллай олиш.
B) Дарсда излаш фаолият босқичлари:

  1. Муаммоли вазиятни ташкил этиш ва муаммони қўя олиш.

  2. Тахминлар фаразларни илгари суриш ва уларни асослаш.

  3. Фаразларнн исбот этиш.

  4. Муаммоларнинг тўғри ҳал этилганлигини текшириш.

  5. Хулосаларни шакллантириш.

  6. Билимларни нотаниш (ностандарт) вазиятларда қўллаш.

Г) Дарснинг мотивланган тузилиши:
1 .Ўқувчиларнинг диққатини ташкил этиш ва бошқариш.

  1. Фаолият мазмунини шарҳлаш (изоҳлаш).

  2. Мотивланган ҳолатларни фаоллаштириш.

  3. Ўқувчилар билан ҳамкорликда дарснинг мақсадини белгилаш.

  4. Мақсадга эришишда ютуқли вазиятларни вужудга келтириш.

6. Ўқувчиларнинг харакатларида ижобий ҳис-туйғулар ва ўзига ишончни қўллаб-қувватлаш.
Д) Ўқув фаолияти тузилиши:
Ўқув фаолияти = талаб + мотив + ўкув харакатлари + ўзини-ўзи назорат ■+- ўзини-ўзи баҳолаш.
Е) Дарслар типологияси:
1-тип - янги материални ўрганиш дарси.
2-тип - билимлар, кўникмаларни қўллаш ва мукаммаллаштириш.
3-тип - билимларни умумлаштириш ва тизимлаштириш.
4-тип - билимлар ва кўникмаларни тартибга солиш ва назорат қилиш.
5-тип - аралаш дарс.
Муаммолилик тамойилига асосан дарслар муаммоли ва муаммоли бўлмаган дарсларга бўлинади.
Дарснинг қуйидаги кўринишлари мавжуд: суҳбат дарс, лаборатория иши, синов, кинодарс, компьютер машғулотлари.
Ностандарт (стандарт бўлмаган) дарслар:

  1. Myсобақа ва ўйин шаклидаги дарслар: танлов, турнир, эстафета, дуэль, ҚЗК (КВН), тадбирли ўйин, ролли ўйин, кроссворд, викторина.

  2. Ижтимоий амалиётда маълум бўлмаган иш шакллари. жанрлари ва услубларига асосланган дарслар: тадқиқ этиш, ихтирочилик, бирламчи манбалар таҳлили, шарҳ, «Ақлий ҳужум», интервью, репортаж, тақриз.

3. Мулоқотнинг оғзаки шаклини эслатувчи дарслар: матбуот анжумани, аукцион, бенефис, митинг, вақти чегаралапган мунозара, панорама, телекўприк, билдирги, мулоқат, «жонли газета», оғзаки журнал.
4. Ўқув материалини ноанъанавий ташкил этишга асосланган дарслар: донолик дирслари, очиқ maн олиш, «дублер ҳаракат бошлайди» дарси.
5. Хаёлийлашган дарслар: эртак дарс, совға дарс. XXI аср дарси.
6. Муассаса ва ташкилотлар фаолиятига ўхшаш асосланган дарслар: суд, тергов, трибунал, патент бюроси, илмий кенгаш, муҳаррирлар кенгаши.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling