«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet52/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

Эслатма; ўқитувчининг дарси ва унинг фаолиятига бир дарс таҳлили бўйича хулоса чиқариб бўлмайди. Унинг фаолиятига танқидий фикр бериш учун унинг турли шаклдаги бир неча дарсларини кузатиш керак.
Дарсни кузатувчилар анъанавий, ноанъанавий, ривожлантирувчи таълимнинг мақсади ва мазмунига қараб, дарсни таҳлил қилишларига қуйидаги қўшимча материаллар ёрдам бериши мумкин.
Таълим шакллари ва услубларига қўйиладиган замонавий талаблар
Замонавий педагогикада таълимнинг умумий шакллари (жамоавий, гуруҳ бўлиб, якка тартибда) ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш шакллари (дарс, фан, техника тўгараклари, ўқувчилар илмий уюшмалари. саёҳатлар) фарқланади.
Таълимни ташкил этиш шакллари педагогик жараённи ташкил этишнинг тарихан мавжуд бўлган, барқарор ва мантиқан тугалланган кўриниши бўлиб, унга мунтазамлик ва яхлитлик, ўз-ўзини ривожлантириш, шахсийлик ва фаолиятли характер, иштирокчилар таркибининг доимийлиги, ўтказишнинг муайян тартиби мавжудлиги хосдир.
Дарснинг асосий таркибий элементларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
биринчи элементы - ташкилий қисм;
иккиичи элемент уйга берилган ёзма вазифаларни текшириш;
учинчи элемент - ўқувчилар билимини оғзаки текшириш (ёки сўраш);
тўртинчи элементи - янги материални тушунтириш;
бешипчи элемент - янги материални мустаҳкамлаш:
олтиичи элемент уйга вазифа бериш;
еттинчи элемент - дарсни уюшқоклик билан якунлаш.
Дарснинг тузилишлари қуйидаги уч турда бўлиши мумкин:
Анъанавий дарс тузилиши: сўраш, тушунтириш, мустаҳкамлаш, уйга вазифа бериш.
Замонавий дарс тузилиши: дидактик (асосий) ва мантиқий -психологик.
Замонавий дарс тузилишига қўшимча: мотивланган ва услубий.

  1. Дидактик тузилиши:

  1. Таянч (аввалги) билимларни ва ҳаракат усулларини фаоллаштириш.

  2. Янги тушунча ва ҳаракат усулларини шакллантириш.

  3. Билимларни қўллаш, билиш ва кўникмаларни шакллантириш (махсус такрорлаш ва мустаҳкамлаш).


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling