«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet50/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

Абу Шукур Балхий
V БОБ. ДАРСГА КИРИШ ВАТАҲЛИЛ ЭТИШ ТЕХНИКАСИ
Дарсга кириш ва уни таҳлил этиш зарурати
Бозор иқтисодиёти шароитида таълим мазмунига қўйиладиган талаблар янада кучайди. Ўтказилаётган ижтимоий тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатмоқдаки, бугунги талаба (ёки ўқувчи)ларнинг аксарияти (масатан, юқори синф ўқувчиларининг тахминан 70-75 фоизи) ўқишга қизиқмай қўйишди. Бунинг сабабларидан бири дарс мобайнида ўқитувчи билан талаба (ёки ўқувчи) ўртасида мулоқотнинг умуман йўқлигидир. Шунингдек, умумий ўрта мактабда, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси, халқ тарбияшунослиги ва педагогик рухшунослар хизмати тўғри йўлга қўйилмаган. Умуман олганда, ўқитувчи ўзининг кучли ва заиф томонларини ҳар доим англаши керак. Айрим ўқитувчилар ўзларининг заиф томонларини, айниқса, ўз сохалари бўйича етарлича билимга эга эмасликларини ёпиш учун талаба (ёки ўқувчи)га ортиқча талаблар қўядилар. Талаба (ёки ўқувчи)лар ўқитувчининг бўш томонини тез англайдилар. Шунинг учун, у хадиксираб эмас, балки ўқитувчи ҳурматини жойига қўйиб муносабатга киришиши мумкин. Бундай муҳитни ва талаба (ёки ўқувчи)ларнинг руҳий кайфиятини ўқитувчи баъзан сезмайди. Талаба (ёки ўқувчи)лар ўқитувчини ҳар доим кузатиб боради. Улар ундан илиқ сўз, меҳр - муҳаббат ва мурувват кутадилар.
Ҳозир педагогика фани олдида таълимнинг тарбиявий аҳамиятини очиб бериш муаммоси турибди. Шундай шароитда, баъзан ўқитувчининг ташқи қиёфаси ҳам тарбиявий аҳамият касб этади. Лекин буларнинг ичида энг мухими ва талаба (ёки ўқувчи) учун энг аҳамиятлиси - ўқитувчининг бидимдонлиги. янгилик ва дунёвий билимларга чанқоқлиги, унинг сўзи билан ишининг мувофиқ келиши, талаба (ёки ўқувчи)ларни изланишга, билимларни мустақил эгаллашга, ҳар бир фаннинг мохиятини тушунишга, ишга ижодий ёндашишга ундаши ва эркин фикрлаши ҳамда мустақил ишлаш учун шароит яратиши билан белгиланади.
Педагогик фаолиятда амалга оширилган кўп йиллик иш тажрибалари ва кузатишлар, ўқитувчи ҳамиша ўз устида ишлаши, билим, кўникма ва малакаларни такомиллаштириб бориши кераклигини кўрсатмокда. Ўқитувчи педагогик маҳоратининг кундан-кунга ўсиб бориши, Ўқув жараёнида янги педагогик ва axбopoт технологияларини қўллай олишини кучайиши, унинг педагогик- фаолиятида амалга ошади. Ўқитувчи фаолиятининг қанчалик самарали эканлигини, одатда, унинг маҳоратини кузатиш, ўтаётган дарсларини таҳлил қилиш орқали билиш мумкин, Бундай ишларни кўпинча вазирликнинг масъул ходими, таълим муассасаси раҳбари ёки услубчилар, ўқитувчи ва услубий бирлашма бошлиқлари амалга оширадилар. Бирор ўқитувчининг дарсига кириш мўлжалланган бўлса, ўқитувчилик касби одобига кўра шахсларни дарсга киритиш олдидан (айниқса, ташқаридан келган шахсларни) кайси аудитория (синф)га ва қайси дарсга кириш керак эканликлари бўйича огоҳлантирилишлари лозим. Аввало, услуб бирлашма раиси, имконият бўлмай қолган тақдирда маъмурият аъзоларидан бири, ташқаридан келган кузатувчини бирга олиб кириши мақсадга мувофиқ. Бу, ўз навбатида, баъзи-бир англашилмовчиликлар ва психологик тўсиқларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Кузатувчилар биргаликда дарсга кириб келиб, орқа ўриндиқлардан бирини эгаллагач, дарс бошланади. Ўқитувчи дарсга кирганда қўли (ёки ўқув хонаси)да гурух журнали. ўқув дастури, календар-мавзу режаси, дарснинг технологик харитаси бўлиши керак.



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling