Бу байрам - маросимлар қуйидагилар: Баҳорий тенг кунликда- « Наврўз» байрами (21-22 март). Кузги тенг кунликда -« Меҳржон» байрами (22 сентябрь). Қишнинг энг узун туни - « Сада» (Олов) байрами (22 декабрь). Ёзнинг энг узун куни - «Ангом ҳайит» (сув сайли) байрами (22 июнь). Юқорида кўрсатилган байрамлар ўзбек ҳалқининг қадимий байрамлари ҳисобланади. Уларнинг жадвал йилномаси қуйидагича:
Ўзбек халқ байрамларининг жадвал-йилномаси
1. 21-22 март - Наврўз
Эски маҳаллий номларидан бири - «Йил боши»
А. Байрамнинг моҳияти, вужудга келиши
Қадимги баҳор байрамлари асосида тахминан 28-30 аср муқаддам пайдо бўлган.
Табиат уйгониши, кундуз ва тун тенглиги, дала ишларининг бошланиши каби ҳодисаларни акс эттириб келган. «Йил боши» - янги йил байрами сифатида ҳам машҳур бўлган.
Б. Байрамнинг замонавий мазмуни ва ташкилий шакллари
Табиат жонланиши, баҳор келиши, далаларда янги меҳнат мавсуми бошланишига бағишланган сайллар, томошалар, ўйинлар. мусобақалар, халқ ижоди кўрикларини ўтказиш, махсус таомлар тайёрланиши ва ш.к.
2.Гул сайллари (лола сайли, қизил гул сайли, сунбула сайли)
Апрель ойининг боши - май ойининг охири.
А. Байрамнинг моҳияти, вужудга келиши
Қадимий даврлардан бошлаб. далалар, қир-адирлар. тоғ ён бағрида турли табиий гуллар (бойчечак, лола, сунбула, бинафша) очилиши муносабати билан ўтказиладиган сайллар сифатида вужудга келган.
Б. Байрамнинг замонавий мазмуни ва ташкилнй шакллари
Табиий гўзалликни, гулларнн, ўсимликларни эъзозлаш, сақлаш ва кўпайтиришга бағишланган тадбирлар, сайллар, табиий сайлгоҳларда дам олишни уюштириш.
3. 22 июнь - Су в сайли (ёз байрами) Қадимий но ми «Ашгом».
А. Байрамнинг мохияти, вужудга келиши
Ўрта Осиё иқлими шароитида сувга бўлган табиий эхтиёж асосида шаклланган, сув хавзалари бор шароитда тараққий этган.
Б. Байрамнинг замонавий мазмуни ва ташкилий шакллари
Сувнинг кадрига етиш, эьзозлаш тадбирлари, сув ҳавзалари ёнида турли дам олиш, соғломлаштириш ва чўмилиш тадбирларини ўтказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |