«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Қовун сайли, узум сайли, анор, анжир сайллари, табиат ва меҳнат байрамлари


Download 0.68 Mb.
bet47/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

4. Қовун сайли, узум сайли, анор, анжир сайллари, табиат ва меҳнат байрамлари.
Августнинг оҳири.


А. Байрамнинг моҳияти, вужудга келиши
Қадимги ҳосил йиғиш одатлари асосида шаклланган. Дала ва боғ турли маҳсулотлари пишганда, деҳқонлар ўз яқинлари, қўшнилари, қариндошларини чақириб, уларни ўз ҳосиллари билан сийлаганлар ва қарияларнинг дуосини олганлар.
Қовун экканлар — «Қовун сайли», узум экканлар — «Узум сайли»ларини ўтказиб келишган. Пишиқчилик мавсумида ҳашар ва боғ сайллари ҳам уюштирилган.


Б. Замонавий мазмуни ва ташкилий шакллари
Пишиқчилик даврида қишлоқ, дала-боғлардан бошланиб, шаҳар бозорлари, майдонлари ва маданий боғларида содир бўладиган мева кўргазма — савдолари, томошалар, сайллар, «Кимнинг меваси ширин» номли кўрик-конкурслар.
5. 22 сентябрь - Меҳржон - (Куз байрами)
Бу байрамнинг қадимий номлари:
Хоразмда «Чири-руж», Самаркандда — «Ним-сарда».
А. Байрамнинг моҳияти, вужудга келиши
Энг қадимги меҳр (қуёш)га сиғиниш одатлари ва куз (ҳосил) маросимлари асосида тахминан 2-3 минг йил муқаддам вужудга келган. У кузги кун ва тун тенглиги, ҳосил йиғиш якуни, қишга тайёргарликни бошлаш каби ҳодисаларни акс эттирган байрамдан иборат. Тарихда 10-15 аср мобайнида Наврўздан сўнгги иккинчи катта байрам ҳисобланган, йил ярми вазифасини ҳам ўтаган. Ўрта асрларда бу байрам бир неча байрамларга бўлиниб кетган.
Б. Замонавий мазмуни ва ташкилий шакллари
Ҳозирги кунда куз байрами. кузги тун ва кун тенглиги, анъанавий (эски) «йил ярми» меҳр-шавқат тадбирлари сифатида табиий сайлгоҳларда. маданий боғларда, ўйингохларда, майдонларда турли кўргазмалар, кўриклар. томошалар, мусобақалар. сайллар каби шакллардан фойдаланиб ўтказилиши мумкин.
6. 22 декабрь - САДА - (олов байрами)
А. Байрамнинг моҳияти, вужудга келиши
Бу байрам қадимдан олов кашф этилган кун деб қабул қилинган. У қадимий аждодларимизнинг қишда олов (исиниш)га бўлган эхтиёжлари асосида тараққий этган.
Оташпарастлик даврида «Сада» энг катта байрамларнинг бири ҳисоблаган. Араб истилосидан сўнг (ўрта асрларда) бу байрам йўқола борган. Бироқ, унинг кўпгина қолдиқлари сақланиб қолган.



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling