Йўл тўшамаси бир неча қатламдан иборат бўлиб, меъёрий талабга жавоб берадиган умумий мустаҳкам йўл конструкцияси ҳосил қилиш учун ҳар бир қатлам текисланиши ва зичланиши керак. - Йўл тўшамаси бир неча қатламдан иборат бўлиб, меъёрий талабга жавоб берадиган умумий мустаҳкам йўл конструкцияси ҳосил қилиш учун ҳар бир қатлам текисланиши ва зичланиши керак.
- Йўл тўшамасини қуриш жараёнида ётқизиладиган йўл-қурилиш материаллари (шебень, асфальтобетон ва цементобетон аралашмалари) юмшатилган ҳолатда бўлади ва уларнинг зичлиги, мустаҳкамлиги етарлик бўлмайди. Шунинг учун ҳар бир қатламни сунъий равишда зичлаш талаб этилади ва улар зичлаш машиналари ёрдамида амалга оширилади.
-
Шебенни талаб этиладиган қалинликда зичлаш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда тақсимланиб текисланади ва зичлаштиради. Шебень барқарорлиги ҳосил қилиш учун зичлаштиради. Катокнинг юришлар сонини қатлам зичлигини текшириб, намунавий зичлаштириш йўли билан аниқлайдилар. Асосий қатламни зичлашдан кейин унинг устидан понасимон материал сифатида иккинчи қатлам шебень ётқизилади. - Шебенни талаб этиладиган қалинликда зичлаш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда тақсимланиб текисланади ва зичлаштиради. Шебень барқарорлиги ҳосил қилиш учун зичлаштиради. Катокнинг юришлар сонини қатлам зичлигини текшириб, намунавий зичлаштириш йўли билан аниқлайдилар. Асосий қатламни зичлашдан кейин унинг устидан понасимон материал сифатида иккинчи қатлам шебень ётқизилади.
- Агар асосий қатламдаги шебень ўлчами 40-70 мм бўлса, поналаш учун ўлчами 20-40 мм бўлган шебень ётқизилади, ўлчами 70-120 мм шебенни ўлчами 40-70 мм ли шебень билан поналайдилар. Уни зичлаб бўлгандан кейин поналаш учун ўлчами 10-20 мм бўлган шебень учинчи қатлам қилиб тўшалади.
- Шағал ва шебень материалларини зичлашда ташқи куч остида зичлаш жараёнида ҳажм ва зарралар шакли бўйича бир жинсли бўлмаган материаллар орасида пайдо бўладиган ишқаланиш кучини енгишга тўғри келади ва бунинг натижасида улар ўзаро бирикиб зичлашиб қолади. Жараён шунингдек вақт давомида содир бўлади, бундан келиб чиққан ҳолда вақт фактори бу ерда ҳам худди қаттиқ пластик материаллар деформациясидаги каби аҳамиятга эга.
- Йўл қурилиши амалиётида зичлаш, шиббалаш, виброзичлаш усуллари қўлланилади.
- Зичлаш вақтида қатлам юзасида вал думалатилади, оғирлик кучининг таъсири остида материал қатламида қолдиқ деформация юзага келади. Материал зичлиги ошгани сайин бу деформация камаяди ва зичлашнинг охирига бориб нолга яқинлашади.
- https://youtu.be/ROMIlQsaoZ4
- Зичлаш таъсири каток оғирлигига, ишчи органнинг текисланаётган қатлам билан контакт юзасига, думалатиш тезлигига ва катокнинг битта издан юришлар сонига боғлиқ.
- Шиббалаш ишчи органнинг бирорта массасини даврий равишда маълум юқорига кўтариш ва зичланаётган материалнинг юзасига эркин тушиш йўли билан амалга оширилади. Шиббалаш катта чуқурликкача зичланиш билан характерланади. Йўл тўшамалари қатламларини зичлаш учун шиббалаш усули кам ишлатилади, сабаби тош қатламларида шебень зарраларини емирилишини олдини олиш учун зарб кучи чегараланган бўлиши керак.
- Виброзичлаш усулининг моҳияти қуйидагидан иборат: Тебранаётган масса виброуйғотувчининг зонасида жойлашган материал зарралари ёки доналарига кинетик энергия беради ва уларни тебраниш ҳолатига олиб келади. Тебратиш йўли билан зичлаш самараси тебраниш амплитудасига, унинг частотасига, виброуйғотувчининг тезланиши ва массасига боғлиқ. Виброуйғотувчининг амплитудаси ва массасининг ошиши билан вибрацияда зичлашиш таъсири ошади.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |