Инновациялар вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


Download 23.56 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi23.56 Kb.
#1591593
Bog'liq
ТДАУ Форум ахборот хати 15.03.2023й


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА
ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ

ЎЗБЕКИСТОНДА БИОИҚТИСОДИЁТГА ОИД БИОРЕСУРСЛАРНИ БАРҚАРОР БОШҚАРИШ БЎЙИЧА БИЛИМЛАР, ТАДҚИҚОТЛАР ВА ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАР” МАВЗУСИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН


ИККИНЧИ ХАЛҚАРО БИОИҚТИСОДИЁТ ФОРУМИ
АХБОРОТ ХАТИ

Тошкент-2023
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ


ИККИНЧИ ХАЛҚАРО БИОИҚТИСОДИЁТ ФОРУМИ


АХБОРОТ XАТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 07 мартдаги 101-ф сонли Фармойишига асосан Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистонда биоиқтисодиётга оид биоресурсларни барқарор бошқариш бўйича билимлар, тадқиқотлар ва илғор тажрибалар” мавзусидаги иккинчи халқаро биоиқтисодиёт форуми ўтказилишини маълум қиламиз.
Форум 2023 йил 2-3 май кунларида ўтказилади.
Форумда қуйидаги шўъбалар иш олиб боради:
1-шўъба: Қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш технологиялари.
2-шўъба: Биологик парчаланадиган маиший ва саноат чиқиндиларини самарали бошқариш бўйича билим ва технологиялар
3-шўъба: Биоресурслардан самарали фойдаланишда ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билимлари ва технологиялари
4-шўъба: Биоресурслар асосида маҳсулот ва хизматлар самарадорлиги ва қўшилган қийматни ошириш бўйича ҳамкорлик шакллари (кооперация, биокластер, маркетинг, қайта ишлаш ва бошқалар).


Форум материалларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:
Мақола ва тезислар форумнинг шўъбаларига, илмий йўналишларига қаратилган бўлиши, расмийлаштириш талабларига жавоб бериши ҳамда муаммоларнинг ечимига доир таклиф ва тавсияларни ўзида ифода этган бўлиши лозим..!
Мақолалар ўзбек (кирилл-лотин алифбосида), рус ва инглиз тилларда қабул қилинади.
Форумда иштирок этиш учун муаллифлар 2023 йил 20 апрел кунига кадар (Сарвар Нормуродов) электрон почтаси s.n.normurodov@bk.ru ҳамда +998.93.051-08-80 телефон рақамдаги @NSN0880 телеграм манзили орқали мақолаларни юборишингиз мумкин.
Мақола матни “Times New Roman” дастурида 14 ўлчамли шрифтда, сатрлар ораси 1,5 интервал, саҳифа четлари чапдан 3 см, юқоридан ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 см қолдириб терилади ва жадваллар, графиклар ва турли диаграммалар расм шаклида электрон вариантда топширилади.
Мақоланинг тепа қисми ўртасида мақоланинг мавзуси бош ҳарфлар билан берилади. Кейинги қаторнинг ўртасида муаллиф ҳақида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим: исми, фамилияси илмий даражаси ва унвони, иш жойи, ташкилот (ўқув юрти номи), лавозими, электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон/телеграм рақами.
Адабиётлар рўйхати мақоланинг якунида келтирилиши лозим.
Иқтибос ёки фойдаланилган адабиётга ҳавола матн ичида, кўчирмадан сўнг иқтибос олинган асарнинг рўйҳатдаги тартиб рақами ва саҳифасини квадрат қавс ичида кўрсатиш орқали берилади. Фойдаланилган адабиётлар мақола охирида “Адабиётлар” сўзидан кейин матнда ҳавола берилиш тартибига кўра берилади. Мақоланинг ҳажми энг камида 3, кўпи билан 12 саҳифадан ошмаслиги лозим. Мақола ва тезислар тўплами электрон шаклда чоп этилади ва тарқатилади. Форум материаллари муаллифнинг олдиндан тўлаган бадаллари (пуллари) ҳисобидан чоп этилади. Форум материаллари тўпламига кирган барча тезислар Иккинчи халқаро биоиқтисодиёт форуми материаллари тўплам сифатида чоп этилади, (тўлов бадали яъни ҳар бир вароқ учун 10.000 минг сўм, тўловларни ВИЗА 4023 0602 4567 3289 (Ачилов Машраб) ҳамда ҲУМО 9860 1201 0180 6699 (Нормуродов Сарвар) рақамли пластик карталарга ўтказишингизни сўраймиз).
Форум материаллари яъни тўпламига йиғилган энг яхши ва илмий салоҳиятга эга мақолалар ОАК рўйҳатидаги “Ўзбекистон аграр фани хабарномаси” журналининг махсус сонида чоп этилади ва ушбу журналга қабул қилинган ҳар бир мақола учун қўшимча тўлов қилинади. Тўловлар...ҲУМО 9860 1201 0180 6699 (Нормуродов Сарвар) рақамли пластик картасига амалга ошириб +998.93.051-08-80 (Нормуродов Сарвар) рақами билан хабарлашишингиз сўралади.
Мақолаларнинг мазмун-мундарижаси анжуман мавзусига мос келиши, илмий савияси мақолаларга қўйиладиган талабларга жавоб бериши лозим.


МАҚОЛА МАЗМУНИДА КЕЛТИРИЛГАН БАРЧА МАЪЛУМОТЛАР ВА ДАЛИЛЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МУАЛЛИФЛАР ЗИММАСИГА ЮКЛАТИЛАДИ...!


Форум 2023 йил 2-3 май кунлари соат 9:00да бошланади.


Ташкилий ташкилот манзили: 100164,
Тошкент в, Қибрай т, Университет к, 2-уй,
Тел.: (71) 260-48-00, Fax: (71) 260-38-60,
INN 201678867, MFO 00014.


Sayt: www.tdau.uz, e-xat: tdau@exat.uz,
E-mail: tuag_info@edu.uz
Download 23.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling