«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг


йиллик тўлиқсиз ўрта мактаб - 11 йиллик ўрта умум таълим


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/26
Sana09.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1469813
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
-

йиллик тўлиқсиз ўрта мактаб - 11 йиллик ўрта умум таълим 
мактаблари – ҳунар-техника билим юртлари – техникумлар – олий 


39 
ўқув юртлари (асосан институтлар ва баъзан университетлар)дан иборат 
бўлган қамраган кўп босқичли ва бир-бирини такрорлайдиган таълим 
тизими, шу билан бирга аспирантура, тадқиқотчилик ва докторантура 
институтидан иборат олий малакали кадрларни тайёрлаш тизими – мана 
шу кўп босқичли ва бесўнақай тизим мавжуд эди. Мактабларда ва бошқа 
ўқув юртларида таълим жараёнининг ўзидаги ва ўқитиш услубиятидаги 
ҳар хил камчиликлар оқибатида билим беришда юзага келган 
нодемократик ҳамда жамият учун зарарли муҳит шунга олиб келган эдики, 
ўқувчиларда мустақил фикрлаш ривожланмаган ва оқилона ҳаётий 
ечимлар қабул қилиш учун етарли тайёргарлик мавжуд эмас эди.. 9-11 
синфларни тамомлаган ёшлар мустақил ҳаётда ўз ўрнини аниқлай 
олмайдиган вазиятда бўлиб, уларда ўзларига ишонч шаклланган эмасди. 
Ўрта мактаб битирувчиларининг 10 фоизигина олий ўқув юртларига 
ўқишга кирмоқда эди, холос. 
Таълим тизимидаги мавжуд умумтаълим ва касб-ҳунар дастурлари 
ўртасида узвийлик ва давомийликнинг йўқлиги сабабли таянч ва ўрта 
мактаб битирувчиларида касбга йўналтирилганлик ва меҳнат фаолияти 
кўникмалари шаклланмай қолмоқда эди. Натижада йигит ва қизлар ўз 
қобилиятлари, истаклари, ижодий ва меҳнат мойилликларига монанд ҳаёт 
йўлини белгилаб олишда жиддий қийинчиликлар сезмоқда эдилар [26]. 
Бу аллақачон эскирган тизим Шўроларнинг 20-асрнинг сўнги 
чорагида Ғарбдаги ривожланган мамлакатлардан фан-техника ва 
технологик тараққиётда орқада қолиши, ижтимоий-сиёсий системалар 
ўртасидаги мусобақада мағлуб бўлишига олиб елган асосий омиллардан 
бири бўлгани ҳам маълум. 
Ушбу таълим тизимининг тубдан ўзгарган янги даврнинг шарт-
шароитларига мос келмаётганлиги ва уни ислоҳ қилмасдан туриб бирор-
бир ижтимоий ўзгариш қилиш мумкин эмаслиги ҳам маълум эди. Ана 
шундай тарихий бир шароитда, мамлакатнинг яқин ва узоқ келажакка 


40 
мўлжалланган ҳаракатлари стратегияси тузилаётган пайтда республикамиз 
раҳбарияти ўзгаришлар ва ислоҳотлар стратегиясининг тамалига таълимда 
амалга ошириладиган ислоҳотларни қўйган эди. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling