«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг
Аграр-саноат моделидан саноат-инновация моделига ўтиш
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
-
4.2.2. Аграр-саноат моделидан саноат-инновация моделига ўтиш ва таълим ислоҳотлари 90-йилларнинг бошида Ўзбекистон ислоҳотлар ўтказиш бобида бошқа собиқ Совет республикаларидагига кўра анча ёмон бошланғичга эга эди. Аҳолининг турмуш даражаси ва даромадлари миқдорига кўра республика собиқ Иттифоқдаги 15 республика орасида 14 ўринда турар эди ва мамлакатга «аграр-саноат ўлкаси» ва «боқимонда» тамғаси ёпиштирилган эди. Бошқа тарафдан, демографик вазиятнинг оғирлиги, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ҳаётий муҳим соҳаларни ривожлантириш учун ресурсларнинг чекланганлиги ўша ўтиш давридаги ислоҳотларнинг кўлами ва йўналишини белгилаб берди. Таъкидлаш лозимки, жамият ва давлат турмушининг бутун жабҳаларини қайта қуриш жиддий бюджет танқислиги ва янгича иқтисодий-ижтимоий реалликларда иш олиб бора оладиган кишиларнинг етишмаслиги шароитида амалга оширилди. Бундай қийинчиликларга қарамасдан Ўзбекистон иқтисодиётининг бошқа республикаларга нисбатан қисқа муддатлар ичида ўзини ўнглаб олишига ва сўнгра юксак суръатлар билан ривожланишига эришилди. Бу эса таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиш ва инвестиция сарфлаш орқали республикадаги мавжуд инсон капиталини асраш ва уни юқори суръатларда ривожлантириш учун қулай шароитлар яратди. Бу йўл билан эса аграр-саноат тараққиёт моделидан саноат- инновация моделига ўтиш учун замин яратилди. Маълумки, Ўзбекистон ҳудудлари тарихан илму фан, маориф ва таълимнинг марказларидан бири бўлиб келгандир. 90-йилларнинг иккинчи 41 ярмида мамлакатимизда ана шу тарихий меросга ва дунёдаги илғор тажрибага асосланган ҳолда таълимнинг барча бўғинларини босқичма- босқич ва тизимли равишда ислоҳ қилиш дастури ишлаб чиқилди ва амалга оширила бошланди. Бу ислоҳотни амалга ошириш йўлидаги асосий тўсиқлар эса эски коммунистик мафкурага хос стреотиплар догмалари бўлиб, уларни ҳам ислоҳ қилинажак таълим тизими ёрдамида бартараф қилиш лозим эди. Таълимдаги ислоҳотларнинг пировард натижаси мамлакатимиз ёшлари онгида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг шакллантириш ҳамда янги, инновацион иқтисодиёт ва салоҳиятга эга жамиятни барпо қилиш мўлжалланган эди. Ўзбекистоннинг яқин ва олис келажакдаги истиқболи ва янги тараққиёт моделига ўтиш ва айнан ана шу таълим тизими ислоҳотлари билан чамбарчас боғлиқ бўлгани туфайли республика раҳбарияти ва таълим тизимидаги ҳар бир ходим бу ишга сидқидилдан киришди. Ҳозирги даврда инсон капитали ва инновацион иқтисодиёт бир-бири билан боғлиқ тушунчалар экани ва уларнинг бири иккинчисини тақозо қилиши хусусида юқорида керакли ўринларда етарлича гапириб ўтилди. Давлат ва хусусий бизнеснинг маориф, таълим ва соғлиқни сақлашни молиявий таъминлаш шаклида инвестициялар ётқизиши охир-оқибатда иқтисоднинг самарадорлигини ошириш учун сарфланган маблағлар сифатида инсон капиталининг ривожига хизмат қилади, жамиятда инсон капитали салмоғининг ошиши эса инновацион иқтисоднинг шаклланишига хизмат қилади. Ўлканинг ерости ва ерусти табиий бойликлари (газ, нефть, чучук сув, кўмир, рангли металлар, уран...) заҳирасига таяниб ёки мамлакатнинг геополитик ва геостратегик статусидан фойдаланиб тараққиёт йўлини белгилаган баъзи минтақа давлатларидан фарқли ўлароқ Ўзбекистон раҳбарияти ва сиёсий элитаси мустақилликнинг илк йилларидан эътиборан инновацияларга асосланган иқтисодиётни шакллантириш каби юксак 42 мақсадни ўз олдига қўйган эди. 90-йилларнинг ўрталаридан бошлаб мамлакатда ишга туширилган юзларча янги, замонавий технологияларга асосланган ишлаб чиқариш корхоналари (Асака ва Самарқанддаги автомобиль заводлари, Тошкент, Навоий, Ангрен, Қоравултепа, Жиззах, Фарғона, Қўнғирот, Урганч ва бошқа шаҳарлардаги янги технологияларга асосланган саноат корхоналари) туғилаётган инновацион иқтисоднинг куртаклари бўлиш билан янги типдаги инсон капиталига – юқори малакали ишчи кучига ва инженер-техник ходимларга эҳтиёжни кучайтираётган эди. Маълумки, инновацион тараққиёт йўли мамлакатнинг инсон капиталининг ривожига йўл очиш билан бирга инсонлардан фикрлаш тарзини, ижтимоий ва маънавий-ахлоқий қарашларини ўзгартиришни талаб қилади ва пировардида бутун жамиятнинг модернизацияси ва янги сифат ҳолатига трансформациясига олиб келади. Ўша йиллари мамлакатда туғилиб келаётган инновацион иқтисодиёт куртаклари янги типдаги малакали ишчи кучига ва инженер-техник ходимларга талабларни ҳам юзага келтирди. Бу янги типдаги ишчи кучи илгарилари бўлганидек, таълим ва фандаги мавжуд билим ва кўникмаларни механик ўзлаштириш билан етишган авлод эмас, балки ўз билимларини узлуксиз ошириб борадиган, янги ғояларни, янги техник ишланма ва иқтисодий ечимларни, янгича бошқарув ва менежмент усулларини тезда ва ўз иш ерининг шарт-шароитларига мослаштириб ўзлаштира оладиган инсон капитали шаклида ўртага чиқиши лозим эди. Шу муносабат билан Президент Ислом Каримовнинг ушбу сўзларини эслаш ўринлидир: «Бугун ҳеч кимга сир эмаски, биз яшаётган XXI аср - интеллектуал бойлик ҳукмронлик қиладиган аср. Кимки бу ҳақиқатни ўз вақтида англаб олмаса, интеллектуал билим, интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси миллат ва давлат учун кундалик ҳаёт мазмунига 43 айланмаса - бундай давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши муқаррар» . 1997 йилда Президентимиз И.А.Каримовнинг ташаббуси билан мамлакатдаги таълим тизимини тубдан қайта қуриш учун тегишли тайёргарлик ишлари олиб борилаётганда юртимизда Президентимизнинг юқоридаги сўзларида ифода этилган қатъиятли шижоат, руҳ ва азму ирода мавжуд эди. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling