«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
-
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Турмуш даражаси 1. Моддий манфаатдор- лик 5. Мамлакат (халқаро) миқёсида
7. Юксак
турмуш даражаси 6. Моддий манфаат- дорлик 5. Мамлакат (халқаро) миқёсида тан олиниш 4. Жамият- даги мавқе Инсон капитали 2. Турмуш даражаси 1. Моддий манфаатдор- лик 5. Мамлакат (халқаро) миқёсида тан олиниш 4.Жамиятда- ги мавқе 3. Карьера Инсон капитали 29 Ҳар қандай капитал тури каби инсон капитали ҳам ҳар доим шаклланиш ва фойдаланиш нуқтаи назаридан ҳисоб ва таҳлиллар ўтказиб тузилишини тақозо қилади. Бошқа капитал турларидан фарқли равишда марказида биологик ва ижтимоий организм – инсон турган бу капитал турининг қийматини ҳисоблаш айни у ёки инсоннинг қийматини ўлчаш каби мураккаб бир жараёндир. Жаҳон банки ходимлари тарафидан дунё мамлакатлари инсон капиталларининг қиймати сарфланган харажатларни ҳисоблаш усуллари билан амалга оширилган. Инсон капиталининг шаклланиши учун давлат, оила, ширкатлар, ишбилармон ва тадбиркорлар, турли жамғармаларнинг сарфлаган маблағларини ҳисобга олиш орқали ҳар йили жамиятнинг инсон капитали шаклланиши ва такомиллашуви учун йўналтирган харажатларнинг ҳажми аниқланган. Жумладан, XX-аср охирида Америка Қўшма Штатларининг инсон капиталининг қиймати 95 триллион доллар бўлган ва у ялпи миллий бойликнинг 77 фойизини ташкил этар эди. Америкадаги инсон капитали дунё инсон капиталининг 26 фойизига тенг эди. Дунёдаги жами инсон капитали ҳажми эса 365 триллион доллар миқдорида бўлиб, бу рақам дунёдаги ялпи бойликнинг 66 фойизини ташкил этар эди. Хитой Халқ Республикасининг инсон капитали қиймати 25 триллион доллар бўлиб, у ялпи миллий бойликнинг 77 фойизини ташкил этади. Жаҳоннинг кучли иккинчи давлатининг инсон капитали дунё инсон капитали қийматнинг атиги 7 фойизига тенгдир. Бу кўрсаткичлар мос равишда Бразилия ва Россияда қуйидагича эди: 9 трлн долл; 74 %, 2 % ; 30 трлн долл; 50 %; 8 %. Айтиш лозимки, башариятнинг инсон капитали, бошқа капитал ва қийматларда бўлганидек, «Катта еттилик давлатлари - G7» ва Европа Ҳамжамияти мамлакатларига тўғри келади, бу ўлкаларда дунё инсон капиталининг 59 фойизи тўпланган [16]. 30 Инсон капитали кўплаб ривожланган мамлакатларда, нефть ва газга бой ОПЕК давлатларини истисно қилганда, миллий бойликнинг ярмидан кўпини ташкил этади. Ривожланган мамлакат ва ривожланаётган ёки оз ривожланган мамлакатларнинг инсон капитали орасида ҳам сифат ва маҳсулдорлик бобида баъзи фарқлар мавжуд. Ривожланган мамлакатлардаги инсон капитали кўплаб инвестициялар сарфланади, шунингдек, уларда таълим ва соғлиқ тизимларининг мукаммаллиги туфайли кадрлар сифати яхши бўлади. Сифатли инсон капиталнинг самарадорлиги ҳам юқори ва яхши бўлиши табиий. Ривожланмаган мамлакатлардаги инсон капитали кам ва арзон инвестициялар билан яратилгани учун унинг қиймати паст, сифати ҳам юқори бўлмайди. Унинг ягона афзаллиги арзонлиги ва шу туфайли меҳнат бозорида оз бўлса-да, қўлланиш имкониятига эга бўлишидир. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling