«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/26
Sana09.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1469813
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
-

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


18 
III. Инсон капитали миллий бойликнинг узвий қисми
сифатида 
 
Маълумки, ҳар бир миллий давлатнинг ўз миллий бойлиги мавжуддир. 
Миллий бойлик жамият тарафидан яратилган ва пул бирлигида ифода 
этилган сармоянинг йиғиндисидир. Миллий бойлик:
а) табиий бойликлар, 
б) моддий бойликлар,
в) маънавий бойликлардан ташкил топади. 
Миллий бойликнинг ажралмас қисми эса миллий капиталдир. Миллий 
капитал ҳам миллий ишлаб чиқариш капитали, миллий табиий капитал
миллий инсон капитали ва миллий молиявий капитал кабиларнинг 
йиғиндисидир. Миллий инсон капитали эса ижтимоий, сиёсий капитални, 
устувор 
миллий 
интеллектуал 
йўналишларни, 
миллий 
рақобатбардошликни ва миллатнинг табиий салоҳиятини ўзида жамлайди 
[9]. 
Бугунги кунда дунё мамлакатларининг ялпи миллий инсон капитали 
550 триллион долларни ташкил этади ва бу миқдорнинг ярми Франция, 
Германия, Италия, Канада, Япония, АҚШ, Буюк Британия каби етакчи 
капиталистик давлатларга тўғри келади. Жумладан, Американинг миллий 
капитали 24 триллион доллар, МДҲ давлатларининг ялпи миллий бойлиги 
80 триллион доллар атрофида деб тахмин қилинади.
Миллий инсон капитали ривожланаётган мамлакатлар миллий 
бойлигининг ярмига яқинини ташкил этади, ривожланган мамлакатларда 
эса бу кўрсаткич 70-80% га яқиндир. Чунки, ҳозирги пайтда инсон 
капитали ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг тараққиётнинг алоҳида, 
интенсив ва мураккаб фактори бўлиб, у инновациялар ва юксак 
технологияларга таянган иқтисодий юксалишнинг гарови сифатида намоён 


19 
бўлмоқдадир. Унинг табиий ресурслар, классик меҳнат ва одатдаги 
капитал 
турларидан 
фарқи 
доимо 
ўзига 
юқори 
даражадаги 
инвестицияларни талаб қилиши, бу инвестициялардан келадиган фойда 
учун маълум бир вақт оралиғини исташидир. 1990-йилларда ривожланган 
мамлакатларда инсон капитали учун бутун инвестицияларнинг 70 фойизи, 
асосий капиталга эса инвестицияларнинг 30 фойизига яқини сарф этилган 
эди. Инсон капиталига сарфланадиган инвестицияларнинг асосий қисмини 
давлат ўз устига олади, бу ҳол айни пайтда иқтисодни давлат томонидан 
йўналтиришнинг асосий ричагларидан биридир [10]. Ваҳоланки, миллий 
инсон капитали бугунги кунда иқтисодиётни интенсив тараққий 
эттиришнинг асосий ва бош омили бўлиб қолмоқда.
Инсон капитали шаклланиши ва амалда бўлишининг асосий белги ва 
хусусиятлари қуйидагилардан иборатдир:
• Инсон капитали инсоннинг ўзидан ва жамият (давлат)дан маълум 
миқдорда харажатлар қилинишини тақозо этади; 
• Инсон капитали билим, кўникма ва тажриба сифатида ҳар доим 
тўлдирилиб ва такомиллаштирилиб бориладиган заҳирадир; 
• Инсон капитали ҳам эскириши, ўз қийматини йўқотиши ва қўшимча 
харажат талаб қилиши мумкин; 
• Инсон капитали учун сарфланган инвестициялар унинг соҳибига 
юқори кирим ва фойда олишини таъминлайди; 
• Инсон капитали учун сарфланган маблағ катта ҳажмли ва узоқ вақт 
давом этадиган иқтисодий ва ижтимоий самара келтиради
• Инсон капиталининг инвестицион даври моддий капиталникидан 
анча узоқ давом этади. Масалан, асосий капитал учун бу давр 1-5 йилни 
ташкил этса, таълим капитали шаклидаги инсон капитали учун бу давр 12-
20 йилни ташкил этади; 


20 
• Инсон капитали моддий капиталдан ликвидлилик тарафидан ҳам 
фарқ қилади. У ўзининг соҳиби – тирик инсон шахси билан бевосита 
боғлиқдир. 
• Шаклланиши учун хизмат қилган молиявий манбалар кимга тегишли 
бўлганлигидан (оила, давлат ёки ҳомийлар) бўлишидан қатъий назар, 
инсон капиталидан ва у келтирадиган фойдадан фойдаланишни муайян 
шахснинг ўзи ҳал қилади; 
• Инсон капиталининг амалда бўлиши ва унинг истифода этилиши 
субъектнинг эркин иродаси, унинг хоҳиш-иродаси, унинг моддий ва 
маънавий манфаатдорлиги, дунёқараши, масъулияти, умумий маданий 
даражаси каби тарафлар билан чамбарчас боғлиқдир [11]. 
Юқоридаги моддаларни қуйидаги чизма (1-чизма) да ифодалаш 
мумкин: 
1-чизма
Инсон капитали фақатгина иқтисодий категория ва тушунча эмас, бу 
масала энг аввал иқтисодчиларнинг назарига тушгани ва унинг муайян бир 
мамлакатнинг иқтисодий ҳолати ва ривожланиши билан бевосита 
боғлиқлиги учун инсон капиталининг ҳозирги талқинлари майдонга келган 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling