«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг


 «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/26
Sana09.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1469813
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
-

 
4.3. «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури» инсон капиталини шакллантиришнинг таълимий-маърифий 
асоси сифатида 
Маълумки, мустақилликнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда 
жамият ва давлат ҳаётининг муҳим қон томирларидан бўлган ҳамда 
халқнинг энг илғор ва динамик кучларини олдинги сафларга олиб чиқувчи 
тизим – таълим тизими ва унинг такомилига алоҳида эътибор қаратилди. 
Хусусан, олий таълимнинг таркибий тузилишини такомиллаштиришга 
учун муҳим қадамлар ташланди. Жумладан, Тошкент политехника 
институти базасида Тошкент давлат техника университети, Тошкент халқ 
хўжалиги институти базасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва 
Тошкент молия институти ташкил этилди. 
1992 йилда вилоятлардаги аксарият педагогика институтлари давлат 
университетларига айлантирилиб, уларнинг моддий-техник базаси 
мустаҳкамланди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия ҳамда Тошкент ислом 
университетлари, Солиқ академияси, Камолиддин Беҳзод номидаги 
Миллий рассомлик ва дизайн институти, Миллий рақс ва хореография 
олий мактаби, Навоий давлат кончилик институти каби бутунлай янги 
олий таълим даргоҳлари ташкил топди. Самарқанд кооператив институти 
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига, Тошкент алоқа институти 
Тошкент ахборот технологиялари университетига айлантирилди. 


44 
Давлатимиз раҳбарининг 2000 йил 28 январдаги фармонига биноан 
Тошкент давлат университетига Ўзбекистон Миллий университети мақоми 
берилди. 2005 йили пойтахтимиздаги иккита тиббиёт институти негизида 
Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилди ва ҳакозо. 
Тошкентдаги олий ўқув юртларининг жойларда 11 филиали очилди. 
Хусусан, Тошкент ахборот технологиялари университетининг бешта, 
Тошкент давлат аграр университети, Тошкент ирригация ва мелиорация, 
Тошкент педиатрия тиббиёт, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият 
институтларининг биттадан, Тошкент тиббиёт академиясининг иккита 
филиали фаолият кўрсатмоқда.
Ҳудудлар иқтисодиётини модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни 
маҳаллийлаштириш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Бухоро озиқ-овқат ва 
енгил саноат технология институти Бухоро муҳандислик-технология 
институтига, Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти Андижон 
машинасозлик институтига, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти 
Наманган муҳандислик-технология институтига айлантирилди. Шу билан 
бирга, мазкур олий таълим даргоҳларида кадрлар тайёрлашнинг йўналиш 
ва мутахассисликлари иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларига 
мувофиқлаштирилди. 
Олий таълим тизимидаги бу структур ўзгаришлар кейинчалик таълим 
тизимининг бутун бўғинларида амалга оширилажак ислоҳотларнинг 
бошланғичи бўлиб хизмат қилган эди. Тизимдаги асосий сифат 
ўзгаришлари эса Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги 
қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»ни қабул қилиш билан 
бошланган эди. 
Маълумки, ХХ аср охирида ва XXI аср бошида дунёнинг саноати 
ривожланган мамлакатлар билан интеллектуал давлатлар ўртасидаги 
иқтисодий мусобақа фан-техника ва технологиялар соҳасига ва 
пировардида таълим соҳасига кўчди. Чунки, рақобатбардош кадрларни 


45 
етиштирмай туриб рақобатга қодир иқтисодиётни шакллантириш мумкин 
эмас. Юқори малакали кадрлар – сифатли инсон капиталидир, уларни 
фақат замонавий узлуксиз таълим тизимидагина тарбиялаб етиштириш 
мумкин. Шу сабабли мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини барпо 
этиш аввало унинг ҳуқуқий асосларини барпо этиш билан бошланди.  
1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
биринчи 
чақириқ 
IX-сессиясида 
қабул 
қилинган 
Ўзбекистон 
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасида 
давлатимизнинг таълим соҳасидаги сиёсатининг асосий тамойиллари баён 
қилиб берилган эди. Жумладан, ушбу қонунда «Таълим Ўзбекистон 
Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон 
қилинади» [27], деб белгиланган эди. Шунингдек, таълимнинг жамият ва 
инсонлар учун бўлган муҳим аҳамиятини назарда тутилган ҳолда.
таълим 
соҳасидаги 
давлат 
сиёсатининг 
асосий 
принциплари 
қуйидагилардан иборат деб белгиланган эди:

таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда 
эканлиги; 

таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги; 

умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг 
мажбурийлиги; 

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини: академик лицейда 
ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги; 

таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги; 

давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма 
учун очиқлиги; 

таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган 
ёндашув; 

билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш; 

таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.


46 
Бу тамойиллар ҳануз БМТ тарафидан Инсоний тараққиёт ва 
Мингйиллик ривожланиш мақсадлари [28] ишлаб чиқилаётган ва қабул 
қилинаётган бир пайтда қабул қилингани ва у БМТ тарафидан бутун 
инсоният учун тавсия этилаётган таълим соҳасидаги тараққиёт 
тамойилларига мутлақо мос келиши диққатга сазовордир.
Шу сабабли «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни рўёбга 
чиқаришда «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ таълим тизими 
мазмунини қайта қуриш ва тубдан янгилаш, таълим олувчиларнинг юксак 
тайёргарлик даражаси, малакаси, маданий ва маънавий-ахлоқий 
савиясининг сифатига қўйиладиган зарур талабларни жорий этиш кўзда 
тутилган эди. Мазкур дастурнинг мақсади — таълим соҳасини тубдан 
ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва 
сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар 
даражасидаги, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи 
юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг Миллий тизимини яратиш этиб 
белгиланган эди. Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш қуйидаги вазифалар 
ҳал этилиши назарда тутилган эди:

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 
таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш давлат ва нодавлат таълим 
муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат 
муҳитини шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув-илмий 
ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш;

таълим 
ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга 
оширилаётган янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат 
қурилиши жараёнларига мослаш;

кадрлар 
тайёрлаш тизими муассасаларни юқори малакали 
мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятининг нуфузи ва 
ижтимоий мақомини кўтариш;


47 

кадрлар тайёрлаш тизими моҳияти ва мазмунини мамлакатнинг 
ижтимоий 
ва 
иқтисодий 
тараққиёти 
истиқболларидан, 
жамият 
эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий 
ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттестациядан 
ўтказиш ва аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис 
тизимини жорий қилиш;

таълим, фан ва ишлаб чиқариш самарали интеграциялашувини 
таъминлаш, тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан 
давлатнинг талабларини, шунингдек, нодавлат тузилмалари, корхоналар ва 
такшилотларнинг буюртмаларини шаклланишининг механизмларини 
ишлаб чиқиш;

узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари 
маблағлар, шу жумладан, чет эл инновацияларини жалб этишнинг реал 
механизмларини ишлаб чиқариш ва амалиётга жорий этиш;

кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни 
ривожлантириш.
Кўриниб турибдики, таълим тизимини ислоҳ қилиш барча деталлари 
ва механизмлари тизимга солинган бир концепция шаклида намоён 
бўлмоқда. Чунки, инсон капитали каби мураккаб ва кўп қиррали 
феноменни фақатгина ана шундай комплекс ёндашувлар ёрдамидагина 
рўёбга чиқариш мумкинлиги давлатимиз раҳбарининг ва узлуксиз 
таълимнинг «Ўзбек модели»ни ишлаб чиққан назариётчилар эътиборидан 
четда қолмаган. 
Шу сабабли мазкур концептуал ҳужжатда баён этилган «Кадрлар 
тайёрлашнинг миллий модели» таълимнинг ижтимоий ҳаёт ва фуқаро 
(индивид) турмушининг барча соҳа ва этапларини қамраб олганини кўриш 
мумкин. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling