«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг


V. Янги иш ўринлари яратиш билан инсон капиталидан


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/26
Sana09.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1469813
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
-

V. Янги иш ўринлари яратиш билан инсон капиталидан 
оқилона фойдаланиш йўлида 


65 
Сифати ва қиймати баланд инсон капитали соҳибини иш ўрни билан 
таъминлаш – унга ўзининг билим, кўникма, салоҳият ва куч-ғайратларини 
тўла намоён этадиган фаолият майдони яратиш вазифаси ўз аҳамияти 
нуқтаи назаридан ижтимоий инфратузилмаларни тубдан яхшилаш ва 
узлуксиз таълим тизимини мукаммаллаштириш йўли билан инсон 
капиталини шакллантиришдан асло кам эмас. Чунки шаклланган инсон 
капитали -шахснинг ҳақиқий ҳаётий фаолияти, ўз салоҳиятини намоён 
қилиши, жамиятнинг интеллектуал ва маънавий бойлигига бойлик қўшиш 
имконияти унга ўз билими ва тажрибасига мос иш ўрни яратилганидагина 
вужудга келади. 
Ғарбдаги либерал иқтисодий муносабатлар ҳукмрон бўлган 
мамлакатларда инсон капитали бозори эркин бозорнинг қонуниятлари 
билан ишлайди; бу бозорнинг ёзилмаган қонунларига кўра энг оддий 
коллежнинг зукко бир битирувчиси трансмиллий кампаниядан иш топиши, 
энг машҳур университетнинг битирувчиси эса, агар у уқувсизроқ бўлса, 
бир неча ойлаб иш тополмасдан овора бўлиши мумкин. 
Халқ турмуши фаровонлиги ва ижтимоий инфратузилмаларнинг 
намунали фаолият кўрсатиши учун давлат ва жамиятнинг барча куч-
ғайратлари ва улкан моддий ресурсларни сафарбар этилаётган бизнинг 
мамлакатимизда инсон капиталидан унумли фойдаланиш ишини, албатта, 
бозор стихияси измига топшириб бўлмайди. Шу сабабли мамлакатда 
амалга оширилган муваффақиятли таълим ислоҳотларининг мантиқий 
якуни сифатида шаклланган билимли ва салоҳиятли ёш инсон 
ресурсларини - инсон капиталининг энг фаол ва қийматли қисми бўлган 
ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш, улаврнинг билими, савияси ва 
кўникмаларига мос келувчи замонавий иш ўринларини вужудга келтириш 
учун давлат йўли билан катта эътибор берилмоқда. 
Маълумки, ҳозирги таҳликали дунёнинг бир қатор мамлакатларида 
кузатилаётган турли салбий жиҳатлар, тўполонлар, тартибсизликлар 


66 
негизига эътибор қаратадиган бўлсак, уларда давлатнинг ўсиб-униб 
келаётган ёшларга, уларнинг жамиятдаги қизиқишлари, ҳуқуқларига, 
манфаатларига эътиборсизлиги, улардаги ёшларга оид сиёсатнинг ҳозирги 
замоннинг янги таҳдидларига жавоб бермаслиги оқибати эканлиги алоҳида 
кўзга ташланади. Айниқса, ҳозирда қатор жамиятлар, ҳаттоки 
ривожланган жамиятларда ҳам муаммо бўлиб келаётган ёшлар ва уларни 
маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, иш билан банд қилиш, улар 
ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ўзига хос тарзда амалга 
ошириб келинаётганлиги, қайси бирларида эса умуман уддасидан 
чиқмаётганлиги нақадар ачинарли оқибатларга олиб келишини кейинги 
дунёдаги баъзи мамлакатларда кузатмоқдамиз. Ушбу жамиятларда жамият 
ва ёшлар ўртасида номутаносиблик, ҳаттоки, узилишлар пайдо 
бўлганлигини кўришимиз мумкин. Бу каби муаммоларнинг асосида 
жамият учун муҳим ҳисобланган бир касб-ҳунарга эга бўлмаслик, 
ишсизлик, бекорчилик ётади.
Дарҳақиқат, теварак-атрофга бир назар ташласангиз, дунёда ишсизлик 
ва ёшлар ўртасидаги ишсизликнинг кескинлашиб бораётганини кўрасиз. 
Жумладан, БМТ ҳузуридаги Халқаро Меҳнат Ташкилоти “2013 йилда 
глобал бандлик истиқболлари” деб номланган ҳисобот эълон қилди. Унда 
2012 йилда сайёрамиздаги ишсизлик билан боғлиқ ҳоллар таҳлил этилган. 
Ҳисоботда таъкидланишича, Ер шари меҳнатга яроқли аҳолисининг 6 
фоизи ўтган йилда ишсиз қолган. Таҳлилчи мутахассисларнинг сўзларига 
қараганда, европалик ишсизларнинг учдан бир қисми бир йил мобанида 
уйда қўл қовуштириб ўтирган. Кўплаб ҳолларда меҳнат биржасига 
мурожаат қилган, аммо умидсизликка тушган ишсизлар ўз аризаларни 
қайтиб олишган. Ўтган йили 39 миллион кишининг ўз аризасини қайтариб 
олгани маълум қилинди. 2012 йил мобайнида жаҳондаги ишсизлар сони 4 
миллион 200 минг кишига кўпайиб, айни дамда уларнинг сони 197 
миллион кишига етди. 2013 йилда бу рақам рекорд даражага чиқиб - 5 


67 
миллион кишига кўпайган. Жаҳондаги умумий ишсизлар сони 2013 йилда 
202 миллион кишига етган. 2014 йилда эса, яна 3 миллион кишининг 
ишдан айрилиши тахмин қилинмоқда. Энг фожеали томони шундаки, 
аҳолининг 24 ёшгача бўлган қисмининг 13 фоизи иш топа олмаяпти. Гап 
бу ерда, биринчи навбатда ривожланаётган мамлакатлар хақида кетяпти. 
Шу билан бирга иқтисодиёти тараққий этган давлатларда ҳам ишсизлик 
билан боғлиқ муаммо кузатилмоқда [37]. 
Юқоридаги ҳолларнинг акси ўлароқ мустақиллик йилларида қабул 
қилинган Меҳнат кодекси, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» ва 
«Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари 
тўғрисида»ги қонунлар ёшларни, айниқса, касб-ҳунар коллежлари 
битирувчиларини иш билан таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя 
қилишнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди ва бу ҳужжатларга асосан 
янги иш ўринлари яратиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. 
Айниқса, 
Президентимиз 
И.Каримовнинг 
2014 
йил 

февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини 
амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қа-
рори мустақиллик йилларида олиб борилган ёшларга, хусусан уларнинг 
жамиятда ўз ўрнини топиши борасидаги ислоҳотларнинг мантиқий ва 
қонуний давоми сифатида бу борадаги ишларнинг янги босқичини бошлаб 
берди.
Қарорга мувофиқ 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга 
оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури қабул қилинди. 
Бу дастурда, жумладан, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, 
демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш 
жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш; юксак маънавиятли, 
мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур 
билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли 
мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш; ёшларни 


68 
ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари 
учун муносиб шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва 
тадбиркорликка жалб қилиш; иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, 
ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган 
ишларни тизимли йўлга қўйиш; ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан 
мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, ёшлар орасида соғлом турмуш 
тарзини тарғиб қилиш; вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик 
ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш; баркамол авлодни 
тарбиялашда оммавий ахборот воситалари ва замонавий ахборот-
коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш каби ҳаётий 
зарур масалаларга доимо кенг ўрин бериш кўзда тутилган. 
Кейинги йилларда республикамизда янги иш ўринлари ташкил этиш 
ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури парламент даражасида қабул 
қилиниб, муваффақиятли ижро этиб келинмоқда. Ушбу дастур доирасида 
яратилаётган иш ўринларининг ярмидан зиёди айнан таълим муассаса-
ларини битираётган ёшлар учундир. Масалан, биргина 2013 йилнинг 6 
ойида республика бўйича жами 554,4 минг ёки режага нисбатан 14 фоиз 
кўп иш ўрни ташкил этилди. Унинг 309,5 мингтаси ёки 55,8 фоизини 
ёшлар, биринчи навбатда, касб-ҳунар коллежларини битирганлар банд 
этди. 2013 йилнинг 9 ойи мобайнида республика бўйича жами 833,4 
мингта иш ўрни яратилган ва дастур параметрлари 103,8 фоизга 
бажарилган. Яратилган иш ўринларининг 488,3 мингтаси қишлоқ 
жойларига тўғри келган [38]. 
Мамлакатимизда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли 
бандлигини таъминлаш дастури бўйича жами 983,6 мингта иш ўринлари 
ташкил этилиш кўзда тутилган эди. Дастурни амалга ошириш доирасида 
таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришга 
алоҳида эътибор қаратилган. Янги яратиладиган, мавжуд бўш ва захира иш 
ўринларига касб-ҳунар коллежларининг 500 минг нафарга яқин 


69 
битирувчиларини жойлаштириш мўлжалланган эди [39] ва бу вазифа 
муваффақиятли уддаланди. 
2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини 
таъминлаш дастури туманлар ва шаҳарлар бўйича, меҳнат бозори 
эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини, 
ҳудудларни ривожлантириш дастурларига мос равишда ишлаб чиқилди. 
Бу ишлар яқин келажакда ҳам собитқадамлик билан давом эттирилади. 
Мамлакатимиздаги бундай ижобий тажриба, яъни бандлик Дастурини 
Президент ва парламент тарафидан кун тартибига келтирилиши ва 
тасдиқланиши амалиёти бошқа ҳеч бир давлатда учрамайди. Юртимизда 
олиб борилаётган чуқур ислоҳотларнинг ажралмас қисми бўлган мазкур 
Дастур нафақат аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, 
балки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий барқарорлигини 
мустаҳкамлашнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. 
Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш чора-
тадбирлари улар ўқишини тугатганидан кейин эмас, балки ундан анча 
олдин кўрилаётгани, айниқса, муҳимдир. Коллеж-корхона ҳамкорлигини 
йўлга қўйиш, битирувчиларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, бўш 
иш ўринлари ярмаркаларини тизимли ўтказиш, иш берувчиларга берилган 
имтиёзлар, ёшлар ўз ишини ташкил этишига кўмаклашиш, имтиёзли 
микрокредитлар ажратиш каби тадбирлар амалда ўз самарасини бераяпти. 
Коллеж битирувчиларини ишга жойлаштиришда заҳира қилинган 
(квота) иш ўринларидан ҳам кенг фойдаланилаяпти. Жорий йил 
битирувчилар учун 55,3 мингта иш ўрни тегишли корхона ва таш-
килотларда ҳокимларнинг қарорлари билан захира қилинган. Шу орқали 
битирувчилар, асосан, ўз мутахассислиги бўйича яхши хақ тўланадиган ва 
муқим иш ўрнига жойлашмоқда. 
Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришда яна 
бир муҳим йўналиш бу — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 


70 
йил 
28 
июлдаги 
“Таълим 
муассасаларининг 
битирувчиларини 
тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги Фармонида белгиланган имтиёзлардан кенг фойдаланишдир. 
Мазкур ҳужжатга асосан кичик корхоналар ва микрофирмалар ўз 
фаолиятини кенгайтириб, очиладиган янги иш ўринларига муайян 
миқдорда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини қабул қилса, улар учун 
қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзлар сақлаб қолинади. Мазкур 
имтиёзлардан фойдаланиб, 8 мингдан зиёд кичик корхона ва микрофирма 
таълим муассасалари битирувчиларини ишга қабул қилиш юзасидан 
чоралар белгилаган. 
Аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш ва меҳнат 
муносабатларини такомиллаштириш мақсадида «Аҳолини иш билан 
таъминлаш тўғрисида»ги қонун ва Меҳнат кодексига қўшимча ва 
ўзгартишлар киритилди. Улар ёшларнинг бандлигини таъминлаш, коллеж 
битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлари 
ҳақидаги моддалардир.
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунда коллеж 
битирувчилари 
учун 
мақбул 
келадиган 
ишларнинг 
мезонлари 
аниқлаштирилиб, 
таълим 
муассасалари 
битирувчиларини 
ишга 
жойлаштириш тўғрисида алоҳида модда киритилди ва бу борада иш 
берувчиларнинг 
масъулияти 
белгиланди. 
Ушбу 
ўзгартишлар 
мамлакатимиз ёшларини иш билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини 
янада мустаҳкамлади, ва бу ижобий ўзгаришлар, дунё масштабида ёшлар 
ўртасидаги ишсизлик авж олган бир пайтда рўй бермоқда.
Ёшлар тимсолида инсон капиталининг салоҳиятини оширишда, яъни 
уларга келажакнинг моддий заминини тайёрлашда, чуқур билим 
олишларида, ўз малака ва кўникмаларини оширишда ва хусусий 
бизнесларини очишларида республикадаги банк тизими ҳам ўз кредитлари 
билан фаол ёрдам этмоқда.


71 
Бугунги кунда тижорат банклари кичик бизнес субъектларини
айниқса, таълим муассасаларини битирувчи ёшларнинг бизнес режаларини 
имтиёзли шартларда кредитлаш, оилавий тадбиркорликни молиявий 
қўллаб-қувватлаш масалаларига катта эътибор қаратмоқда. 
Айни дамда ёшлар ва ёш оилаларга ипотека, истеъмол ва таълим 
кредитлари, шунингдек ёш тадбиркор, ҳунарманд ва фермерларга 
молиявий кўмак беришни тартибга солувчи 15 дан зиёд норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар қабул қилингандир.. 
Банк тизимида ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган 
кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида, масалан, биргина 2008-2012 
йиллар давомида ёш оилаларга 643,9 млрд. сўм миқдорида ипотека 
кредитлари, 287,7 млрд. сўм миқдорида истеъмол кредитлари, шунингдек 
103,0 млрд. сўм миқдорида таълим кредитлари ҳамда ёш тадбиркор, 
ҳунарманд ва фермерларга 1,6 трлн. сўмдан зиёд кредитлар ажратилган. 
Таъкидлаш жоизки, 2008 йилга нисбатан таққослаганда 2012 йилда 
ёш оилаларга тақдим этилган ипотека кредитлари ҳажми 3,1 баробар, 
истеъмол кредитлари ҳажми 2,3 баробар, таълим кредитлари ҳажми 11,3 
баробар ҳамда ёш тадбиркор, ҳунарманд ва фермерларга ажратилган 
кредитлар ҳажми 2,9 баробар ўсган. 
Амалга оширилаётган ишлар, шубҳасиз ёшларнинг баркамол бўлиб 
вояга етишига, жамиятда ўзларининг муносиб ўринларини топишига 
кўмак бермоқда, бундай ғамхўрликни ҳис этаётган ёш авлод ўз меҳнати 
ортидан муносиб турмуш шароитини яратиш, оилавий фаровонлигини 
яхшилашга интилмоқда [
40]



72 


73 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling