Инсон маънавийлиги мезонлари ва меъёрлари ҳақида “Авесто”дан намуналар
Download 17.24 Kb.
|
Zardushtiylikdagi muhim ma\'naviy mezonlar
Инсон маънавийлиги мезонлари ва меъёрлари ҳақида “Авесто”дан намуналар Мол-дунёга ҳирс қўйма, очкўз бўлма. Дунё(бойликка) хирс қўйиш дунё лаззатларини бемаза, беҳаловат қилади. Самовий абадий лаззатлардан маҳрум этади. Ғазабдан ўзингни асра, чунки ғазаб туфайли инсон ўз ишларини, эзгу мақсадларини унутади... ҳалол меҳнатдан қолади. Ғазаб туфайли ҳаётда ҳаловат йўқолади,сафо ўлади. Уйқуга ружу қўйма, савоб ишдан қоласан. Сергаплик гуноҳларни кўпайтиради. Камсуханлик эзгуликларни кўпайтиради. Чунки камсуханлик фикрлаб сўзлашга имкон беради. Тиришқоқ бўл, топганинг билан тирикчилик қил. Ортганини эҳсон қил, у эзгу ишлар орасида энг улуғи ва зарури. Ўзгалар молини олма, акс ҳолда ўзингникини йўқотасан. Зино, ўзгалар хотинига қараш бойлигингни, танингни, қалбинг ва руҳингни ғарот қилади. Қасд қидирувчи одамдан йироқ бўл, очкўз билан ҳамкорлик қилма, унга айниқса ҳокимият берма. Хотин олсанг олижаноб, хушодоб, оқила қизга уйлан. Маст билан ҳамроҳ бўлма, нокасдан қарз олма. Илм ўрганиш, илоҳий ҳақиқатларни билиш... йўлида тиришқоқ бўл, чунки бу ақлингни, руҳингни ўстиради, қалбинг ва руҳингни савобга дохил қилиб, гуноҳдан асрайди. Савоб иш яхши ниятдан бошланади. Ҳақгўйлик адолат учун заминдир. Ёлғон сўздан адолатсизлик туғилади.. Эзгу ишни бошлаш учун дадиллик керак. Дадил бўлиш учун ишингни ҳақлигига ишонч керак. Борингга қаноат ва шукур лозим. Борни ҳалол кўпайтириш эса меҳнат билан. Ўз руҳинг билан зиддиятга тушмасликнинг бирдан-бир йўли фойдали меҳнат, меҳнатдан руҳан қаноат олишдир. Соғлиқ учун муҳим шарт меъёрида тановул қилиш. Танни меҳнатда тутиш. Ғамгин бўлмаслик учун қаноатли бўлиш лозим. Оқил ҳукмдорнинг ишини қувватлаш фуқаронинг фарзидир. Ҳукмдор яхшини ёмондан ажрата билиши адолат учун муҳимдир, яхшини эъзозлаш, ёмонни жазолаш адолат мезонидир. Эзгу ишни кўз-кўз қилма. Мақтанчоқлик қилма. Ердаги ҳаётингни безашга уринма. Камтарона яшаш худога маъқулдир. Амалу мартабага ишонма. Охири амалсиз, мартабасиз қоласан. Ердаги ҳурмат-иззат алдамчи. Самодагисини яратиш учун эзгу ишларингни кўпайтир. Эзгу ҳаёт кечирган инсон руҳи жаннат биҳиштга лойиқдир. Бу келтирилган доно фикрлар бугун ҳам ўзининг аҳамиятини йўқотгани йўқ. Улар баркамол инсонни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Download 17.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling