Инсон табиатда дунёга келиб, жамиятга камол топар экан, шубҳасиз, тарбиянинг турли восита- ларидан фойдаланади. Маънавият тарбиясидаги эътикод тушунчасини ана шундай тарбия воси- таларидан деб кўрсатиш мумкин


Шахснинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар


Download 53.25 Kb.
bet3/3
Sana23.12.2022
Hajmi53.25 Kb.
#1049238
1   2   3
Bog'liq
Бугунги ёш авлоднинг юксак маънавий фазилатларини камол топ

Шахснинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар
-Ирсият билан боғлиқ бўлган омиллар
-Муҳит билан боғлик бўлган омиллар
-Замонавий кадр бўлиб етишишга каратилган таълим- тарбия
Болага уларнинг таьсири узаро муомала-муносабати булади. Ана шу алока асосида бола аждодлар тажрибасини ўзлаштиради узи учун андоза танлайди.Бола ва катталар ўртасидаги ўзаро муноса бат фаол жараендир¹.Мазкур жараенда катта лар факатгина ўргатувчи бўлиб қолмасликлари лозим Шундагина у ўз харакатларини узи идора килишга, ўз фаолияти мазмунини тахлил килишга ўрганади. Бола фикр килар экан, уйлар экан, унинг онги, тафаккури усади.
Ижтимоий муносабатлар жараенида нутк ривожланади. Чунки жамиятда бола катта- лар, тенгдошлар, тарбиячилар ва турли жамоа- лар куршовида булар экан, у саволлар беради; кузатади, мулохаза қилади. Ҳаётий вокеа- ходисаларни тушуништа, ЯХШИНИ емондан ажратиб олишга, ўз ҳаракатларини давр тала бига мослаштиришга уринади. Ҳар бир ижти- моий жамиятда тарбиянинг мақсад ва вазифа- лари, ахлок меъёрлари, маданий бойликлар, жамият аъзоларининг диди, ахлокий карашлари дунёкарашлари, эътиқодлари ўзгариб боради ва улар тарбия воситасида болалар онгига сингди- рилиб борилади.
Бола шахснинг ривожланиши учун фаол кун- далик фаолият зарур².Фаолият ёрдамидагина бола атроф-мухит билан муносабатда булади, шу оркали унинг билиш кобилияти ривожланади тафаккур қилиш даражаси юксалади, характер сифатлари такомиллашиб камол топади.
Шахс ижтимоий хаётнинг махсули экан, у албатта, болани ўраб олган муҳит таъсирида ривожлантиради Шахснинг ҳаёти фаолияти давомида муҳит унга е ижобий, ё салбий таъ сир курсатиши мумкин. Бу таъсир ривожла ниш имкониятларини рўёбга чикариши еки йук килиши мумкин.
Мухит - бу шахсга таъсир этувчи ташки вокеа ва ходисалар комплексидир. Булар: табиий муҳит (географик, экологик) ижтимоий муҳит (шахс яшаетган жамият) оила мухити ва бошкалар киради. Булар орасида ижтимоий мухитнинг яъни шахс яшаетган жамиятнинг инсон камо- лоти учун яратилган имкониятлари мухим роль уйнайди. Шахс ривожланишига эришиш ҳар бир жамиятда амалга оширилаётган тарбия тизими оркали амалга оширилади.
Факат тарбия оркали инсондаги ривожланиш кониятларини рўёбга чиқариш мумкин. Тар бия жараёнида аниқ мақсад ва режа асосид шахсга таъсир этилади.
Бунинг натижасида Мухитдаги воқеаларнинг тугри ижобий таьсирини амалга ошириш имкони тугилади. Муҳит бера олмаган нарсалар тарбия орқали ҳосил қилинади, хатто тарбия туфайли шахсда тугма камчиликларни хам Ўзгартириб шахсини камолга етказиш мумкин. Бундан ташқари мухитнинг салбий таъсири туфайли тарбияси издан чикканларни ҳам қайта тарбиялайди. Ривожланиш шахс фаолиятидан ташқарида бўлмайди. Шу сабабли одам фаолияти унинг ривожланиши учун асос булади Педагогик жихатдан тугри уюштирилган ҳар кандай фаолият хок уйин, мехнат, ўкиш, спорт ва бошкалар шахснинг ривожланишига таъсир курсатади. Инсоннинг камол топиш жараёнини факат ирсият, муҳит ва таълим-тарбияга боглаб ўрганиш, талкин килиш ҳам ҳақиқатга унчалик тугри келмайди. Чунки ижтимоий тараққиётда шахснинг ўзи ҳам фаол иштирок этади.
Хулоса.
Шахс маънавий эхтиёжларини кондириш аклий, ахлокий, ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий билимларни пухта эгаллаш асосида амалга оширилади. Ушбу билимлар шахс ижобий сифатларининг янада шаклланиши, камол топиб, ривожланишига хизмат қилади.
Замон талаблари асосида таълим-тарбия олган талабалар маънавиятли, дунёкараши кенг. креатив фикрлай олиш кобилияти, ижтимоий хаётдаги жараёнларга ўз фикри ва муносабатини билдира оладиган, маънавий-ахлокий сифат ларни қарор топтириш, вазиятни тахлил кила олиш кобилияти шаклланади.
Кобилият ва истеъдоднинг руёбга чиқишида инсоннинг муайян фаолиятга қизиқиши билан бир каторда унинг ўз устида ишлаши ҳам муҳим ахамият касб этади. Истеъдодли кишилар- иктидор кучини тўла руёбга чикариши учун уз устиларида тинмай ишлашлари, мехнат килишлари шарт.
Фанлардан ўзлаштира олмаган талабаларни кобилиятсиз дейиш хато, ўкитувчининг биринчи галдаги вазифаси ҳар бир талабанинг ёшини ва психологик хусусиятини чукур урганиши. унинг қизиқиши ва истакларини аниклаши уларни хисобга олган холда педагогик: чора- тадбирларни куллаши лозимдир. Умуман, педагогик жихатдан тугри уюштирилган ҳар қандайфаолият бола шахсининг ақлий, ахлоқий, эстетик, жисмоний ҳамда иродавий ривожланишига ижобий таъсир этади.
Таълим-тарбия жараёнида ўтмиш меросимиз Шарқ алломаларининг бебаҳо асарларидан тўғри фойдалана олиш. Бунинг учун - уларни пухта ўқиб-ўрганиш, моҳиятини тўла англаш ва ўз ҳаётида қўллаш.
Ешларга таълим-тарбия беришда инсон хаёти давомида кадрланиб, ривожлантирилиб келаётган назарий ва амалий сайқал топган яхшилик, адолат, дўстлик, тинчлик, тенглик, эркинлик, инсонпарварлик, мехнатсеварлик, ота-она, кексаларга ҳурмат, иймон, эътиқод, устоз ва шогирд ва бошқа умуминсоний фазилатларни сингдириш. Буни амалга ошириш учун Техник олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режасида <<Педагогика. Психология" фан киритилиши зарур.Натижада юкорида келтирилган фазилатларни талабаларда пайдо бўлиши учун имконият яра- тилади. Негадир кейинги йилларда мазкур фан хеч кандай асоссиз олиб ташланди. Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режасига "Педагогика. Психология" фанини қайта киритиш мақсадга мувофик бўлар эди.
Ёшларга ўз қобилият ва иқтидорини намоён килишлари учун имконият яратиш. Бунинг учун халкаро тажрибалар асосида барча шаҳарларда ва туманлар марказида рақамли технологиялар ўкув марказларини ташкил этиш, бу марказларда электрон тижорат ва дастурлаш тил ўргатиш курслари фаолиятини йўлга қўйиш. Ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида бизнес бўйича инновацион кўникмаларини шакллантиришга қаратилган "стартап" лойихалар танловларига иштирокини амалга оширишга ёрдам кўрсатиш.
Download 53.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling