Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


-расм. Ўзбекистон Республикаси вилоятларида ғалла ва пахта етказиб бериш учун тузилган шартномалар сони


Download 1.45 Mb.
bet55/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

8.3-расм. Ўзбекистон Республикаси вилоятларида ғалла ва пахта етказиб бериш учун тузилган шартномалар сони

2009 йил ҳосили учун ғалла етказиб бериш учун тузилган шартномалар сони кўриб чиқилган учта вилоятда турли кўрсаткичга эга. Уларнинг энг кўп сони Жиззах (5541 та) ва Тошкент (4711 та) вилоятларида кузатилади.


Бозор иқтисодиётининг ривожланиши шароитида томонлар ўртасидаги мулкий муносабатлар шартномалар асосида қуриладиган мулкдорлар тадбиркорлик фаолиятини муваффақиятли юритиши учун ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажарилиши алоҳида аҳамиятга эга. Амалиётда шартнома мажбуриятлари бузилиши турларининг қуйидаги таснифи қўлланилади: ишларнинг бажарилмаслиги ёки хазматлар кўрсатилмаслиги; сифатсиз товарлар (ишлар, хазматлар)ни етказиб бериш; тўлиқсиз товарларни етказиб бериш; маркаланмаган, шунингдек идишсиз ёки упаковка қилинмаган товарларни етказиб бериш; етказиб бериш муддатининг кечиктирилиши, товарларни тўлиқ етказиб бермаслик; аккредитивдан фойдаланмаслик; тўлов, товар-транспорт ҳужжатларининг кечиктирилиши; товарлар (ишлар, хазматлар) ҳақини тўламаслик ёки ўз вақтида тўламаслик; товарларни саралаб олмаслик ёки улардан воз кечиш; маблағларнинг акцептсиз ҳисобдан чиқарилиши.
Хўжалик юритувчи субъектлар шартнома муносабатларига киришаётиб хўжалик фаолиятини келишилган ҳажмда, белгиланган вақтда ва жойда амалга оширилишини таъминлайдиган маҳсулот (ишлар, хазматлар)ни олиш учун кафолатланган асосга эга бўлишни назарда тутади. Бу эса тузилган шартномаларнинг бузилмаслигини ва ўзгармаслигини таъминлайди. Хомашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотларни харид қилиш учун шартномалар тузган томонларнинг ўзлари якуний маҳсулотни тайёрлаш занжири бўйича ушбу маҳсулотни бошқа субъектларга сотиш учун кўп сонли шартномаларни тузади, яъни хўжалик алоқаларининг мураккаб тизими шаклланади. Шунинг учун ҳар қандай жойда шартномаларнинг бажарилиши мамлакат хўжалик фаолиятининг бутун механизмида кўзланган топшириқлар бажарилишининг кафолати ҳисобланади, шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги эса кейинги бўғинларда номутаносибликни келтириб чиқаради.
Кейинги жиҳат шундан иборатки, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан мулкдорлар шартнома тузишда шартнома мажбуриятларининг ўзгариши ёки тугатилишига олиб келиши мумкин бўлган барча шартларни кўрсатишга ҳақли. Бугунги кунда юзага келган амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, шартномада хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши шартлари қанчалик аниқ белгиланса, шартнома бандларининг ўзгариши ёки мажбуриятларнинг тугатилиши шунчалик осон кечади.
Бундан ташқари, амалиётда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги кўпинча амалдаги қонун ҳужжатлари доирасидан ташқарига чиқувчи кўп сонли омиллар орқали юз беради. Шунинг учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг ҳар бир ҳолатини аниқ тарзда кўриб чиқиш ва бунинг сабабини чуқур таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги хўжалик юритувчи субъектлари томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги тўғрисида сўз юритадиган бўлсак, бу ерда:
биринчидан томонлар етказган зарарлар учун тўлов кўринишида жавобгарлик;
иккинчидан, маҳсулот етказиб бериш учун берилган бўнак маблағларини қайтариш;
қонун ҳужжатларида ва шартнома шартларига кўра назарда тутилган жарималарни тўлаш каби чоралар қўлланилади.
Республикамизда ўзаро ва давлат билан шартнома муносабатларида иштирок этувчи томонларни ҳимоялаш учун қарздорлардан зарарларни ундиришни талаб қилиш имконини берувчи барча қонуний қарорлар мавжуд. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, зарарларнинг қопланиши шартномаларнинг бажарилишини рағбатлантиришда ва ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишда муҳим роль ўйнайди. Ушбу усулнинг қўлланиши билан шартнома интизомига амал қилинади ва ноишлаб чиқариш харажатлари қисқаради. Бундан ташқари, жавобгарликнинг мазкур турини қўллаш моддий ресурсларни тежаш режимига, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хўжалик фаолиятининг оптимал тарзда юритилишига хизмат қилади.
Шартномаларни тайёрлаш, тузиш ва амалга ошириш тамойилларининг белгиланиши республикада шартнома муносабатларининг мазмунини муваффақиятли шакллантиришнинг энг муҳим методологик жиҳатларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган шартномаларнинг бажарилиши мониторингини юритиш тартиби қуйидагилардан иборат.
Тайёрлаш ва қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар хўжаликлар билан тузилган шартномаларнинг бажарилиши мониторингини юритади ва ушбу ахборотни Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларига ҳисобот давридан кейин 10 кун ичида тақдим этади. Мазкур бўлинмалар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг шартнома мажбуриятларининг бажарилиши бўйича материалларга ишлов берувчи тегишли бошқармаларини бу ҳақида хабардор қилади. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ҳолатларда умумлаштирилган маълумотлар ҳудудий суд органларига юборилади. Суд ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ўз ваколатлари доирасида тайёрлаш ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан шартномаларнинг бажарилиши мониторингини юритади ва назорат қилади.
Хулоса
Шартнома муайян битимларни амалга оширишнинг институционал доираларини ўзида намоён этади. Ҳар қандай институт сингари, шартнома нафақат ўзаро ҳамкорликни чегаралайди, балки унинг учун замин яратади, бу ҳол айниқса битимларни тузиш ва амалга ошириш лаҳзаларининг вақт бўйича мос келмаслигида яққол намоён бўлади. Бундай турдаги битимлар улар иштирокчиларининг мақсадларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларнинг пайдо бўлиши хатари билан боғлиқ. Инсонлар хатарни қабул қилиш даражаси бўйича фарқ қилади, бу эса икки турдаги шартномаларнинг – хатарга бетараф бўлган шериклар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи сотиш тўғрисидаги шартнома ҳамда хатарга бетараф бўлган ва хатарга қарши инсонларга ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини берувчи ёллаш тўғрисидаги шартноманинг мавжуд бўлишини изоҳлайди.
Ташкилот кичиклашган буйруқбозлик иқтисодиётини ўзида намоён этади. Ташкилот ички ўсишининг чекланишлари айнан шу билан боғлиқ: ташкилот кўламларининг кенгайиши мониторинг ва оппортунизмни олдини олиш харажатларининг ошишига олиб келади. Институт (бозор) билан ташкилот (фирма) ўртасидаги энг аниқ чегара қуйидаги кўрсаткичлар даражасини баҳолаш ёрдамида аниқланади: активларнинг ўзига хослиги, ноаниқлик, битим томонларининг хатарга мойиллиги, битимнинг мураккаблиги, шунингдек қонундан фойдаланиш баҳоси билан хуфёналик баҳосининг ўзаро нисбати.
Такрорлаш учун саволлар

  1. Сиз бугун қандай хилдаги шартномаларни тузишингизга тўғри келди? Амалга оширилган битимлардан бирини шу нуқтаи назардан тавсифланг.

  2. «Лавз пулдан ҳам қиммат» деган машҳур мақолни институционал нуқтаи назардан талқин этинг. Унда қанақа шартнома идеали ўз аксини топган?

  3. Бугунги кунда Сиз қандай энг ўзига хос активга эгасиз? Жавобингизни асосланг.

  4. Институт ва ташкилот категорияларидан фойдаланган ҳолда институционал ёндашув асосида сиёсий партия билан ижтимоий-сиёсий ҳаракат ўртасидаги фарқни изоҳланг.

  5. Ёллаш тўғрисидаги шартноманинг институционал ва марксистик талқинини таққосланг.

  6. Нима учун имплицит шартномани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган низоларни ҳал этиш учун учинчи томонни жалб этишга зарурат йўқ?

  7. Фирманинг табиатини тушунтиришга нисбатан институционал ёндашув ва Фрэнк Найт билан намоён этилган Австрия мактабининг ёндашувини қанчалик таққослаш мумкин?

  8. Қишлоқ хўжалигида қандай мақсадлар учун шартномалар тузилади ва шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш мониторингининг ўзига хос хусусиятларига нималар киради?




Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling