Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


Download 1.45 Mb.
bet91/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

Такрорлаш учун саволлар

  1. Давлат ва «принципал-агент» муаммосининг моҳиятини тушунтиринг.

  2. «Шартномавий» давлатга таъриф беринг.

  3. «Шартномавий» давлат қанақа шароитларда мавжуд бўлади

  4. «Эксплуататорлик» давлатининг ўзига хос жиҳатлари нималардан иборат?

  5. Давлат хусусиятини белгилашнинг қандай усуллари ва мезонлари мавжуд?

  6. Коррупция ва унга қанақа омиллар таъсир кўрсатади?

14-Мавзу. Уй хўжалиги ва унинг хиллари


Режа
1. Уй хўжалиги иқтисодиёт субъекти сифатида
2. Уй хўжалиги фаолият кўрсатишида мутаассибликнинг роли
3. Уй хўжалигининг хиллари


1. Уй хўжалиги иқтисодиёт субъекти сифатида
Уй хўжалиги иқтисодий фаолиятнинг муҳим субъектларидан бири ҳисобланиб, нафақат оила ёки хўжалик, балки бутун мамлакат аҳолисининг фаровонлиги унинг натижаларига боғлиқ. Уй хўжалиги иқтисодиётнинг йирик сектори сифатида тижорат корхоналари ва давлат билан бир қаторда барча макроиқтисодий тартибга солиш жараёнларида иштирок этади. Шу нуқтаи назардан уй хўжалигининг таркиби, мақсади ва асосий вазифаларини ўрганиш оила бизнеси (тадбиркорлиги)ни ташкил этиш ва уни юритиш учун муҳим асос бўлби хизмат қилади. Уларнинг турларини таққослаш уй хўжалигининг бозор муносабатларига мос турини ва унинг таркибини танлаш имконини беради.
Уй хўжалиги тўғрисида сўз юритганда, икки тушунча-оила ва уй хўжалиги тушунчаларни чегаралаш лозим. Оила деганда, бир уйда яшаши оила-қариндошчилик алоқаларининг умумийлиги билан бирлашган гуруҳ тушунилади. Уй хўжалиги эса умумий вазифалар, яшаш жойи, бюджет ва одатда оила-қариндошчилик алоқалари билан бирлашган кишилар гуруҳини ўзида намоён қилади. Бошқача айтганда, оила фаолияти кўплаб ўлчамларни ўз ичига олади: биологик, демографик, руҳий, ижтимоий ва б. Уй хўжалиги фаолияти эса оилани фаолият соҳасининг биргина-иқтисодий турига йўналтиради. Уй хўжалигининг асосий функциясини инсон капиталини шакллантириш, ундан фойдаланиш ва сақлаш деб белгилаш лозим. Бу ўз навбатида, инсоннинг билимлари, амалий кўникмалари ва меҳнатга тиришқоқлигининг йиғиндиси сифатида тушунилади. 14.1-расмда инсон капиталини шакллантириш бўйича уй хўжалиги фаолиятининг таркиби изоҳланган. Уй хўжалигини юритиш унинг аъзоларининг оила бизнесида иштироки ҳамда оила капиталини уни шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтириш асосий масала ҳисобланади.
Р.Коузнинг “Фирманинг табиати” мақоласида фирма ташкилий тузилма сифатида “қора қути” деб изоҳланган. Бундай тавсиф аслида уй хўжалигига нисбатан кўпроқ мос келади.





Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling