Institutim bilan faxrlanaman
Download 232 Kb.
|
2-topshiriq 1. Matbuot sahifalaridan “Institutim bilan faxrlanaman” mavzusiga aloqador qoraqalpoqcha matnni toping. Uni o‘zbek tiliga tarjima qiling. 2. Adabiyotlar ro‘yxatidagi manbalardan foydalanib konspekt tuzing. Qo`shimchalar sinonimiyasi va antonimiyasi. 3. Matn tuzing. Davlat, ramz, gerb, qabul qilinmoq, mustaqillik, erishmoq tayanch so‘z va birikmalardan foydalaning. 2. Adabiyotlar ro‘yxatidagi manbalardan foydalanib konspekt tuzing. Qo`shimchalar sinonimiyasi va antonimiyasi.
Аффикс морфемаларда шакл ва маъно муносабатларининг ранг-баранглиги. Аффиксларнинг полисемантиклиги. Аффиксал омонимия. Аффиксал синонимия. Аффиксал антонимия. Хулоса Фойдаланилган адабиётлар Иловалар КИРИШ Ўзбек тили морфем қурилиши бирликларини, жумладан, ўзак ва қўшимчаларни маъно товланишига эга бўлмаган фақат бир маъно ифодалайдиган бирликлар сифатида талқин этиш умумий тилшуносликка доир адабиётларда кенг тарқалган. Лекин ҳар қандай табиий тилда бўлгани каби, туркий тиллар, хусусан, ўзбек тили морфемалари ҳам кўп маънолилик, кўп вазифалилик, маънодошлик (синонимия), шаклдошлик (омонимия), маъно зидлиги (антонимия) хусусиятларига эга. Ўзбек тили морфем қурилиши бирликлари қамров доираси учун ҳам морфем такрорлар (морфем плеоназм), синкретизм (маъноларнинг қоришиқлиги), қўшма аффикслар, аналитик ва синтетик формантларнинг хослиги, боғли ва асемантик бирликларнинг тўхтовсиз ҳосил бўлиб туриши тил тизимидаги узлуксиз тарихий жараёнларнинг маълум кўриниши бўлиб, муайян синхрон даврларда шакл ва мазмуннинг турлича муносабатларини акс эттиради. Морфемаларда ҳам шакл ва маъно муносабати барқарордир. Морфемаларнинг миқдоран чекланганлиги бу муносабатнинг кенг қамровлилигидан далолат беради. Ўзбек тилшунослигида «аффикслар омонимияси», аффикслар синонимияси, «аффиксларда полифункционаллик» ҳодисалари алоҳида тадқиқотлар объекти бўлган. Аффиксал маънодошлик, шаклдошлик билан боғлиқ бўлган масалалар айрим ишларда ёритилган бўлишига қарамасдан, мазкур мавзуни ўрганиш ва таҳлил қилиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Чунки ўзбек тилшунослигида нутқ маданияти, услубшунослик масалаларига, шунингдек, бадиий асар тилини умуман матн лингвистикасини ўрганишга эътибор кучайди. Маданий нутқ сифатларидан ҳисобланган ифодалилик, таъсирчанлик, аниқлик, мантиқлилик, образлилик кабилар маънодошлик ёрдамида таъминланади. Мазкур курс ишимизда аффикс морфемаларнинг турлари ва уларнинг полифункционаллиги, аффикс морфемаларда шакл ва маъно муносабатларининг ранг-баранглиги, фффиксларнинг полисемантиклиги, аффиксал омонимия, аффиксал синонимия, аффиксал антонимия, ўзбек тили аффиксларининг генезиси каби масалаларга тўхталиб ўтмоқчимиз. 1. АФФИКС МОРФЕМАЛАРДА ШАКЛ ВА МАЪНО МУНОСАБАТЛАРИНИНГ РАНГ-БАРАНГЛИГИ So‘zning tarkibida o‘zakdan keyin kelib, so‘zning leksik va grammatik ma’nolarini shakllantiradigan morfemadir. Affiksal morfema o‘zicha mustaqil qo‘llana olmaydi va ma’no ham anglatmaydi. So‘z tarkibida affiksal morfemalar bir nechta bo‘lishi mumkin. Ular o‘zbek tilida o‘zakka birin-ketin, ma’lum tartibda qo‘shiladi. Masalan, paxtakorlarimizdan – paxta+kor+ lar+imiz+dan. Affiksal morfemaning ma’nosi har bir konkret so‘z tarkibi asosida belgilanadi. har bir qo‘llanishda u konkret ma’no ifodalaydi. Masalan, suv-chi, gul-chi, traktor-chi, o‘quv-chi; daftar-im, aql-im, halq-im, ko‘z-im, o‘z-im kabi so‘z tarkiblarida affiksal morfemalardan (u xoh so‘z yasovchi, xoh shakl yasovchi bo‘lsin) o‘ziga xos konkret ma’nolarda kelgan, ular bir-biriga butunlay teng emas. So‘zning leksik va grammatik ma’nolarini ifodalashiga ko‘ra qo‘shimchalar 2 turga bo‘linadi: 1. So‘z yasovchi qo‘shimchalar; 2. Shakl yasovchi qo‘shimchalar. So‘z yasovchi qo‘shimchalar yangi leksik ma’noli so‘z hosil qiladigan qo‘shimchalardir. Masalan, ishla, ishchi, ishchan, ishli, ishsiz kabi so‘zlarda ish o‘zagidan –la, -chi, -chan, -li, -siz so‘z yasovchi qo‘shimchalari yordamida ot, sifat, fe’l turkumlariga oid yangi so‘zlar yasalgan. So‘z yasovchi qo‘shimchalarning o‘ziga xos xususiyatlari qo‘llanmaning “So‘z yasalishi” bobida batafsil o‘rganiladi. Shakl yasovchi qo‘shimchalar yangi so‘z yasamaydigan, so‘zlarning grammatik formalarini shakllantiradigan va turli grammatik ma’nolarni anglatadigan qo‘shimchalardir. Masalan, talabalarimizning so‘zida –lar, -imiz, -ning qo‘shimchalari, kelmading so‘zida –ma, -di, -ng qo‘shimchalari qatnashgan bo‘lib, ulardagi –lar ko‘plik ma’nosini, -imiz I-shaxs ko‘plik ma’nosini, -ning qaratqich kelishigi ma’nosini, -ma fe’lning inkor ma’nosini, -di fe’lning o‘tgan zamon ma’nosini, -ng fe’lning shaxs-son (II-shaxs) ma’nosini ifodalaydi. Shakl yasovchi qo‘shimchalardan otlardagi egalik, kelishik fe’llaridagi shaxs-son qo‘shimchalari vazifasiga ko‘ra boshqa shakl yasovchilardan farqlanadi. Ular sintaktik munosabatni ifodalaydi. Masalan, Men do‘stimni ko‘rdim gapida so‘zlarning sintaktik munosabati, so‘zlarning o‘zaro bir-biriga bog‘lanishi I-shaxs egalik qo‘shimchasi –im, tushum kelishigining qo‘shimchasi –ni va shaxs-son qo‘shimchasi –m yordamida amalga oshirilgan. Shuning uchun ham yuqorida keltirilgan 3 turli qo‘shimchalarni ba’zi darsliklarda so‘z o‘zgartiruvchi qo‘shimchalar deb yuritib kelinmoqda. Bu uch turli affikslardan boshqa qo‘shimchalar esa sintaktik munosabatni ifodalamaydi. Lekin ulardagi grammatik ma’no so‘zlovchining narsa, hodisa, voqelikka munosabatini aks ettirish asosida yuzaga keladi. Masalan, yigitcha, qo‘zichoq, kelinchak, talabalar, kengroq so‘zlaridagi –cha, -choq, -chak, -lar, -roq, qo‘shimchalari voqelikka bo‘lgan turlicha munosabatlarni ifodalovchi grammatik ma’nolarni bildiradi: -cha, -choq, -chak «erkalash, kichraytirish», -lar ko‘plik, -roq belgi miqdorining kamligi grammatik ma’nolarida kelgan. 2. АФФИКСЛАРНИНГ ПОЛИСЕМАНТИКЛИГИ Ўзбек тилшунослигида ҳам, туркологояда ҳам аффиксларнинг кўп маънолилиги ҳодисасига йўл-йўлакай тўхтаб ўтилганлиги, баъзан эса баъзи аффиксларнинг бундай хусусияти жиддий тадқиқ этилганлиги маълум. Айниқса, машҳур турколог ўзбек тилшунослигининг асосчиларидан бири Аюб Ғуломовнинг қатор илмий мақолалари, айрим монографияларида эргаш морфемаларнинг кўп маънолилик хусусияти анча чуқур тадқиқ этганлиги кўзатилади. Олимнинг «Об аффиксе –ла в Узбекском языке» («Ўзбек тилидаги –ла аффикси ҳақида») «Об аффиксе -даш в Узбекском языке» («Ўзбек тилидаги –дош аффикси ҳақида»), «Об аффиксе –даш в Узбекском языке» («Ўзбек тилидаги -дош аффикси ҳақида») каби кўплаб мақолаларида у ёки бу аффикснинг, айниқса, кўп вазифалилик ва кўп маънолилик хусусиятлари тадқиқ қилинган. Афсуски, ўзбек, тилида ўз ва ўзлашган аффикслар миқдори анчагина бўлиб (100 дан ортиқ), уларнинг айримлари ана шу тарзда тадқиқ қилинган, холос. Қолган кўпгина аффикслардаги кўп маънолилик алоҳида ҳолда тадқиқот объекти бўлган эмас. «Ўзбек тили грамматикаси»да (Т., 1975) аффикслардаги кўп маънолик ҳодисасига битта пункт (9-пункт), бир абзац ажратилган бўлиб, унда –ли ва –сиз аффиксларида «эга эканлик» ва «эга эмаслик»; «ортиқ даражада эга эканлик» ва «кам даражада эканлик» маъноларини ифодалаш хусусияти мавжуд эканлиги қайд этилган. Бошқа мисоллар бошқа аффиксларнинг кўп маънолик хусусиятлари ҳақида фикр билдирилмаган. Ваҳоланки, ўзбек тилидаги жуда кўп сўз ясовчи ва шакл ҳосил қилувчи (кенг маънода қўлладик: шакл ҳосил қилувчилар ва сўз ўзгартирувчиларга нисбатан ишлатилади.-Ё.Т) аффикслар кўп маънолилик хусусиятларига эгадирлар. Ўзбек тилшунослигида –ла, -лик, -дош, -мон, -лар, -чи, -ли каби аффиксларнинг кўп маънолилик хусусиятлари, алоҳида эътибор қаратилган ишларда (А.Ғулом, Т.Муллаев, Ё.Тожиев ва бошқалар) ўз исботини топган. Бироқ бошқа аффикслардаги кўп маънолиликни тадқиқ қилиш навбатдаги долзарб муаммолардандир. Ушбу кичик тадқиқотда ўзбек тилига форс-тожик тилларидан ўзлашиб қолган –дор аффиксидаги кўп маънолилик ҳақида имкон доирасида, қисқача тўхталишга ҳаракат қиламиз. –дор аффикси тилшуносликка оид деярли барча адабиётларда от туркумига оид сўзлардан негиздан англашилган объектга ортиқ даражада (бирор жиҳатдан ортиқроқ) эга эканлик маъносини билдирувчи сифатлар ясовчи сифатида қайд этилади. Бошқа яна айрим адабиётларда унинг шахс оти ясовчи эканлиги ҳамда сифат ясовчи ҳам бўлиб келиши таъкидланади. Бизнингча, бу аффикс ўзбек тилига сифат ясовчи аффикс сифатида ўзлашган бўлиб,унинг воситасида ясалган айрим сифатлар кейинчалик отлашиб (конверсия) кетган: муҳрдор, чорвадор, пулдор кабилар. Ҳозирги ўзбек адабий тилида –дор аффикси жуда кам миқдордаги ясовчи негизларга қўшилиб келиб, негиздан англашилган объектга фақат «эга эканлик» маъносини ифодалайди: ҳомиладор, ҳусндор, ярадор, салмоқдор каби. Бу тўртта сўзнинг иккитасида, яъни ҳусндор ва салмоқдор сўзларида асосан негиздан англашилган объектга эга эканлик маъноси ифодаланса ҳам, ҳар ҳолда, қисман, ортиқ даражада эга эканлик маъно қирраси сезилиб туради. Бу аффикснинг негизидан англашилган объектга эга эканлик маъноси ҳомиладор ва ярадор сўзларида аниқ сезилиб туради. Баъзан жозибадор, жондор, зарбдор, заминдор, ижарадор, муҳрдор (айримлари отлашиб кетган) каби сўзларда ҳам –дор аффиксининг негизидан англашилган объектга эга эканлик маъноси англашилиб туради. Хуллас, -дор аффикси айрим негизларга қўшилиб келганда, негиздан англашилган объектга эга эканлик маъносини ифодалаб келади. Ўзбек тилида кенг қўлланадиган мўйловдор, соқолдор, тукдор, ёлдор каби сўзларда –дор аффикси негиздан англашилган объектнинг миқдор жиҳатдан кўплиги маъносини ифодаласа ҳам, бундан ташқари негиздан англашилган нарсанинг узунлик, қалинлик, шоплик жиҳатлардан ҳам меъёрий ҳолатдан ортиқлиги маъноларини ҳам англатади. Мўйловдор – мўйлаби қалин, шоп; соқолдор-соқоли кўп, қалин, узун; тукдор – туки кўп, қалин; ёлдор – ёли кўп, узун, қалин каби. Бундай маъно гажакдор сўзида ҳам кузатилади. Ўзбек тилидаги ширадор сўзида –дор аффикси негиздан англашилган объектнинг предметда миқдор жиҳатдан ортиқ даражада эканлигини ифодалаш хусусияти у аниқ тушунчаларни билдирувчи айрим сўзларга қўшилиб келганда ҳам кузатилади: гўштдор, гулдор, пулдор, ҳосилдор, унумдор, ҳашамдор, чиқимдор кабилар. Бу сўзлардан «гўшти, гули, пули, ҳосили, унуми, ҳашами, чиқими кўп» деган маъно англашилади. Кўринадики, бу сўзларда ҳам миқдор жиҳатдан ортиқликнинг ифодаланиши –дор аффикси орқали юзага келган. Ўзбек тилида –дор аффиксининг негизидан англашилган объектнинг миқдор жиҳатдан (умумий миқдор) кўплигини ифодалаш хусусияти анча кенг тарқалган. Ҳозирги ўзбек тилидаги жозибадор, зарбдор, заҳмдор каби сўзлар таркибида қўлланган –дор аффикси негизидан англашилган объектнинг таъсир этиш кучи жиҳатдан ортиқлигини ифодалайди. Бунда -дор аффиксининг маъноси кучли сўзининг маъносига тенг келади: жозибадор - жозибаси кучли; зарбдор – зарби кучли; заҳмдор - заҳми кучли. -Дор аффикси вафодор сўзида доим вафо қилувчи деган маънони билдирса, боғдор, дўкондор, ниқобдор каби сўзлар таркибида яна бошқа маъноларни ифодалайди. Жумладан, ниқобдор сўзида у «ниқобга эга», «яхши ниқобланган» деган маънони ифодаласа, дўкондор, боғдор, чорвадор каби сўзларда аввало негиздан англашилган нарсага эга маъносини, шунингдек «негиздан англашилган нарсанинг кўпига эгалик қилувчи» деган маънони ҳам ифодалайди: дўкондор – кўп дўкони бор; боғдор – боғлари кўп; чорвадор – чорваси кўп (бу сўзлар кўп ҳолларда отлашган ҳолда қўлланади) каби. Ҳозирги ўзбек тилида шохдор сўзи таркибида –дор аффикси негизидан англашилган нарсанинг ҳам катталик, ҳам узунлик, ҳам йўғонлик жиҳатларидан ортиқ даражада эканлигини ифодалаб келган. Билакдор сўзида қўлланган -дор аффиксида ҳам шунга жуда яқин бўлган маъно ифодаланган. Яъни билаги «йўғон, кучли» деган маъно англашилади. Юқорида ўзбек тилида анча фаол сифат ясовчи аффикс сифатида баҳоланувчи –дор аффиксининг айрим маъноларига тўхталиш асосида ўзбек тилидаги кўпгина аффиксларнинг ҳам кўп маънолилик хусусиятлари мавжудлигини яна бир бор изоҳлашга ҳаракат қилдик. Кўринадики, -дор аффикси: а) ясовчи негиздан англашилган объектга «эга эканлик» маъносини ифодалайди. Бунда –дор аффикси ўзбек тилидаги унумли сифат ясовчи –ли аффиксига шу маъноларига кўра тенг келиб, ўзаро синонимлик муносабат ҳосил қилади; б) ясовчи негиздан англашилган объектга турли жиҳатлардан ортиқ даражада «эга эканлик» маъносини (асосий маъно) ифодалаб келади ва бундай ҳолатда, баъзи ўринларда форс-тожик тилларидан ўзлашган сен- аффикси билан синонимлик муносабатда бўлса, баъзи ҳолларда (яъни негиздан англашилган объект фақат ҳажм жиҳатдан ортиқ даражада бўлиш хусусиятига эга бўлиб, миқдор жиҳатдан белгилангандан ортиқ даражада бўла олмас), бу аффикс билан синонимлик муносабат ҳосил қила олмайди; в) –дор аффикси негизидан англашилган объект ортиқ даражада эга эканлик маъносини (асосий маъно) ифодалар экан, яъни ички маъно қирраларига ҳам эга эканлигини кўрамиз. Бу кенглик, узунлик, ҳажман катталик, миқдор жиҳатдан кўплик, қалинлик даражасининг юқорилиги, таъсир даражасининг кучлилиги, баландлик, юқорилилик каби маъно қирраларида аниқ намоён бўлади. Морфемик полисемия кенг тарқалган. Бу морфемаларнинг полифункционаллигига боғлиқдир. Мисол сифатида –чилик аффиксини олайлик. Дарслик ва қўлланмаларда унинг қуйидаги уч маъноси фарқланади: 1. Асосдан англашилган нарса етиштириладиган соҳани ифодаловчи от: пахтачилик, уруғчилик, чорвачилик, узумчилик. 2. Асосдан англашилган нарса-ҳодисанинг борлик ҳолатини билдирувчи от: пишиқчилик, мўлчилик, арзончилик. 3. Асосдан англашилган тушунча билан боғлиқ бўлган ишни билдирувчи от: улфатчилик, тирикчилик, душманчилик. Аксарият морфемалар полисемик табиатлидир. 3. АФФИКСАЛ ОМОНИМИЯ Шаклдош морфемалар омоним морфемалар дейилади. Шаклдошлик бир тур морфемалар орасида ҳам, турли морфемалар орасида ҳам бўлиши мумкин. 1. Деривацион омонимия:
2. Грамматик омонимия: -(и)ш I: бориш (бормоқ), келиш(келмоқ), кетиш(кетмоқ) (ҳаракат номи шакли). -(и)ш II: (бирга) ювиш, (бирга) тараш, (бирга) ишлаш (биргалик нисбат шакли). 3. Деривацион-грамматик омонимия: -(и)м I: йиғим, терим, сиғим (от ясовчи морфема). -(и)м II: уйим, китобим, соатим (эгалик морфемаси). 4. АФФИКСАЛ СИНОНИМИЯ Ўзбек тилшунослигида маънодошлик, хусусан, аффиксал маънодошлик билан боғлиқ бўлган масалалар айрим ишларда ёритилган бўлишига қарамасдан, аффиксал маънодошликни ўрганиш ва таҳлил қилиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Чунки ўзбек тилшунослигида нутқ маданияти, услубшунослик масалаларига, шунингдек, бадиий асар тилини умуман матн лингвистикасини ўрганишга эътибор кучайди. Маданий нутқ сифатларидан ҳисобланган ифодалилик, таъсирчанлик, аниқлик, мантиқлилик, образлилик кабилар маънодошлик ёрдамида таъминланади. Малакавий битирув ишида феълга, равишга ҳамда шахс оти ясовчи аффиксларга хос бўлган ўзаро маънодошлик муносабатлари таҳлил қилинади. Морфемик синонимия. Барча тур морфемалар маънодошлик муносабатида бўлади. Шу боисдан деривацион синонимия ҳамда грамматик синонимия фарқланади. Деривацион синонимия. Деривацион морфемаларнинг бир-бирига яқин маъноларни ифодалаши деривацион синонимия дейилади. Масалан, сифат ясовчи -ли, -дор, -сер, -ба морфемалари ўзаро синоним: савлатли, савлатдор, серсавлат, басавлат каби. Бироқ маънодошлик морфемалараро тўлиқ эмас, балки айрим маъно қирралари орасидадир. Яъни бир морфема иккинчи морфема билан барча маънолари асосида синоним бўла олмайди. Бугунги кунда деривацион синонимия ва деривацион даражаланишни фарқлаш тилшунослигимизда тадқиқини кутаётган муаммолардандир. -чи ва –шунос аффикслари синонимияси -чи аффикси ўзакдан англашилган предметни ўрганувчи, ижод қилувчи, шу билан шуғилланувчи шахс маъносини (кенг маънода) ифодалаганда –шунос аффикси билан маъножошлик муносабатига киришади: тилчи // тилшунос, адабиётчи // адабиётшунос, тарихчи // тарихшунос каби. -шунос аффикси қўшилишидан ҳосил бўлган сўз кўчма маънода қўлланганда, -чи аффикси билан синонимик муносабати йўқолади. Жумладан, заршунос сўзидаги –шунос аффикси ўрнида –чи аффиксини ишлатиб бўлмайди. Заршунос сўзи тўғри маънода қўлланганда баъзан заргар сўзи маъносини бериши мумкин. Шундагина -шунос аффикси –гар аффиксига синоним бўлиб келади; заргар//заршунос каби. Бироқ бу ҳолат ҳозирги ўзбек адабий тилида жуда кам учрайди. Чунки заргар зардан буюм тайёрловчи шахсни, заршунос эса зар сирларини ўрганувчи шахсни билдиради. Кейинги пайтларда –шунос аффикси қўшилиб келаётган сўзлар миқдори ортиб боряпти. Масалан, ўзбек тилида кейинги пайтларда заминшунос, ўсимликшунос, доришунос, заршунос (кўчма маънода), қонуншунос, киношунос, шеършунос типидаги кўпгина сўзлар таркибида –шунос аффикси ишлатиляпти. Бундан ташқари таркибида –шунос аффикси бор бўлган сўзлар секин-аста кячма маъноларда қўлланилаяпти, маъно жиҳатидан кенгаяпти. Буларнинг ҳаммаси –шунос аффиксининг ўзбек тилида мустаҳкам ўринлашганлигидан, унга тўла ўзлашиб кетганлигидан дарак беради. -чи ва –фуруш аффикслари синонимияси -чи аффикси ўзбек тилида ўзакдан англашган предметни сотувчи шахс маъносинианглатганда унга –фуруш аффикси синоним бўлиб келиши мумкин: дўппичи//дўппифуруш, холвачи//холвафуруш каби. Хар иккала афффикс асосан турдош ва конкрет отларга қўшилиб келганда ёки баъзан баъзи отлашган сифатларга қўшилиб келгандагина содир бўлади: эскичи//эскифуруш, чаканачи//чаканафуруш каби. Бир оздан шоир, холвафуруш тандиридан янги узилган иккита нон ва жуда нафис ишланган гулдор мис лаганда кесма холва олиб чиқди(А.Мухтор). Дўконнинг ўртасида намозжумъа савлати билан холвачининг ўзи ўтирарди (С.Абдулла). -чи аффикси билан –фуруш аффикси аниқ отларга, фа=ат алохида ҳолда сотилиши мумкин бўлган нарсаларни ифодаловчи сўзларга =ўшилиб келганда, маълум ўринларда ўзаро синонимик муносабатга киришади. Бу фикрнии «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да келтирилган =уйидаги фактлар ҳам тасди=лайди. Жумладан шу луғатнинг I томида шундай изоҳланади:дўппичи с.т. I. дўппи тикувчи, дўппидўз. II.-Дўппи сотувчи, дўппифуруш. (243-б.). Дўппифуруш сўзи эса дўппи сотувчи савдогар деб изоҳланган ва қуйидагт мисол берилган: Аммамнинг қизи Абдираззоқ дўппифурушга тушган эди (А.Қаҳҳор).
-чи аффикси маълумки, ўзбек тилида ўзакдан англашилган предметни ясовчи, тузатувчи шахс маъноларини ифодаловчи шахс отлари ҳосил қила олади: тунукачи, пичоқчи, муқовачи. Ҳозирги ўзбек тилида асосан, шу уч сўз таркибидагина –чи аффикси шундай маънони ифодалаб келганлиги кузатилади. Луғатлар ўрганилиб чиқилганда, деярли барча ҳолларда ясовчи, тузатувчи шахс маънолари асосан, -соз аффикси орқали ясалганлиги кўзга ташланади: соатсоз, машинасоз, тракторсоз, станоксоз, кемасоз каби. Маълумки, -соз аффикси тожикча сохтан-«ясамоқ» феълидан бўлиб, ўзбек тилига аффикс сифатида қабул қилинган. Шунинг учун ҳам негизда ифодаланган предметни ясаш, созлаш, тузаташ билан шуғиланувчи шахс оти ясайди. Асқар пичоқсоз асли номи Асқархўжа атоқли пичоқсоз эди. Бу – пичоқчи кескир пичоқлар ясаб, шуХрат қозонган. Булардан ташқари –чи ва –паз, -чи ва –гўй, -чи ва -дўз каби аффикслар ҳам ўзаро синонимик муносабатга кириша олади: сомсачи //сомсапаз, абобчи // кабобпаз, патирчи //патирпаз, маслаҳатчи //маслаҳатгўй, насиҳатчи // насиҳатгўй, латифачи //латифагўй, этикчи //этикдўз, дўппичи // дўппидўз ва ҳ. Грамматик синонимия. Нонни енг - нондан енг, уйга жўнамоқ - уй томон жўнамоқ каби ҳодисаларда грамматик маънодошлик мавжуд. 5. АФФИКСАЛ АНТОНИМИЯ Морфемик антонимия деривацион морфемалар орасидагина мавжуддир. Унга мисол сифатида -ли ва -сиз аффиксларини келтириш мумкин: андишали-андишасиз, баракали-бебарака, бахтли-бахтсиз. Морфема вариантлари. Морфема нутқда турли варинатларга эга бўлади. Мисол сифатида қаратқич келишиги инвариант шаклининг вариантларини кузатайлик: а) поэтик вариант: боғин меваси; б) тарихий вариант: маним; в) диалектал вариант: китобтинг; г) фонетик вариант: менинг. Келишик парадигмасига кириш ҳуқуқига фақат инвариант шаклгина эга. Ўзбек тилига ўзлашган аффикслар: а) арабча аффикслар: -ий, -вий, -ан қўшимчалари; б) форсча-тожикча аффикслар: ба-, бе-, но-, сер-, -хона, гуй, ванд сингари қўшимчалар ҳам ўзбек тилига ўтган каби.
Ўзбек тилида кўпгина, феъл ясовчи аффикслар ўзаро синонимик муносабатда бўла олади. Бу ҳодиса аффиксларнинг =андай ўзакларга қўшилаётгани, =андай маънода қўлланаётганликлари билан боғлиқ. Бундан ташқари синонимик муносабатга киришаётган аффиксларнинг хаммаси ҳам кўп маъноли аффикслардир. әффиксларнинг ана шу хусусияти ҳам улар ўртасидаги синонимик муносабатни таъминловчи асосий воситадир. Бироқ шуни хам хисобга олиш керакки, ҳозирги ўзбек тилида –ла аффикси энг умумли феъл ясовчи саналиб, аксарият ҳолларда отлардан чнги феъллар ясайди. Унинг сифатлардан, олмош, сон, равиш ва бошқа сўзлардан феъл ясаши ниҳоятда чекланган. Отлардан феъл ясаш хусусиятини профессор А.Ғуломов шахс отлари ясовчи –чи аффиксига киёслайди. Академик А.Н.Кононов –ла аффиксининг еттита маъносини кўрсатди. Шуниси қизиқки, бу аффикс отлардан, айниқса, аниқ отлардан кўплаб феъллар ясашига қарамай, бу ҳолатда бошқа аффикслар билан синонимик муносабатга киришмайди. Демак, у алоҳида ҳолда олмош турукумига оид сен ва сиз сўзларидан, ўнг, берк, пишиқ каби сифат ёкм равиш туркумига оид айрим сўзлардан ва асосан айрим тақлидий сўзлардан янги феъллар ясагандагина бошқа айрим аффикслар билан синонимик муносабатда бўла олади. Хуллас, хозирги ўзбек тилида асосан ўзлик нисбат кўрсаткичлари ва орттирма нисбат кярсаткичлари синонимик муносабатда бўлади, холос, Феъллар мажҳул ва биргалик нисбатда бўлгани каби нисбат кўрсаткичлар ўзаро синоним бўлиб келиб олмайди. Нисбат кўрсаткичлари ичида –тир ва –гиз аффикслари энг кўп миқдорда синонимик муносабатга киришади. Энг турғун синонимик қатор ҳосил қилувчи нисьат билдирувчи аффикслар сифатида –тир ва –гиз аффиксал синонимик қаторни келтириш мумкин. Бу иккала аффикс ва уларнинг вариантлари синоним бўлиб келар экан –гиз аффиксининг ишлатилиш даражаси чекланиб бораётганлиги кузатилади. –тир аффикси эса ҳам жонли сўзлашувда, ҳам китобий услубда кенг қўлланаётганлиги билан характерлидир. Ҳозирги ўзбек тилида –чи ва –каш аффикси улар айрим аниқ отларга ҳамда абстракт, турдош отларга қўшилиб келгандагина ўзаро синоним бўлиб келади. Ҳозирги ўзбек тилида –чи ва –шунос аффикслари «ўзакдан англашилган нарсани чуқур ўрганувчи» деган маънони ифодалаб келгандагина ўзаро синоним бўлиб келади. Ўзбек тилида –чи аффикси англатган маънони форс-тожик тилдан ўзлашган –дўз аффикси англатганлиги, бу аффикс ҳам асосан ўзакдан англашилган нарсани тикиш билан шуғулланувчи шахс маъносини ифодалаши кузатилади. Чунки –дўз аффикси аслида тожикча дўхтан «тикмок» феълидан олинган бўлиб, сўзнинг негизида ифодланган нарсани тикувчи шахс маъносини беради. 3. Matn tuzing. Davlat, ramz, gerb, qabul qilinmoq, mustaqillik, erishmoq tayanch so‘z va birikmalardan foydalaning.
Vatan. Vatan, der edilar, na der edim bilmay oni, Endi bilsam, Vatan erkan bu tanlarning shirin joni. Bir jon emas,ey suvguli, tomirlarning qoni Vatan, Sensan, bale, bilganlara jonlarning jononi, Vatan! Ha, haqiqatan ham, ona yurt-oltin beshik. Vatan esa ostonadan boshlanadi.Ostonadan hatlab o‘tar ekanmiz, beixtiyor Vatan isini his qilamiz. Endi nish urib ko‘karib chiqqan ko‘kat ham, asrlar osha o‘z taftida qizdirgan quyosh ham, bir parcha tuproq ham bu -Vatan, bu kindik qonimiz to‘kilgan qadamjo. U har bir inson uchun muqaddasdir.Vatan inson uchun misli Ka’ba, u doimo shunga sig‘inadi va unga sajda qiladi. Vatan bu-moziyning qoni ila sug‘orilgan zamin. Bulbul gulsiz yashay olmaganidek, Vatan ham elsiz bo‘lmaydi. Elsiz Vatan xiyobondir. Mening Vatanim O‘zbekistondir. U Quyosh farzandi. Shuning uning yeri oltin, havosi beg‘ubor, suvi shirin, xalqi ulug‘vordir. O‘zbekistonning so‘lim bahori, jazirama yozi, mevalari dur va serhosil, kuzi iliq, qishi insonning bahri-dilini ochadi. O‘zbekiston boylikka kon diyor. Uning bitmas-tuganmas zahiralari bizning fahrimizdir. Xalqi esa ulug‘vor buyuk va donishmanddir. O‘zining bir piyola choyi va bir og‘iz shirin so‘zini yerda qoldirmaydigan bu xalq azal-azaldan o‘zining mehnatsevarligi va mehmondo‘stligi bilan butun dunoyga dong taratib kelmoqda. Bugungi kunda O‘zbekiston jahon siyosiy hayotida komil ishonch bilan kirib kelmoqda. Bu shaxdam qadamlar, albatta kelajakda, meva beradi. („Ma’rifat“gazetasidan) ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ http:/www.gov.uz/ Низомий номидаги ТДПУ сайти. http:/www.pеdagog. uz/ Педагогик таълим муассалари портали. Абдуллаев Ф. Келишик аффиксларнинг генезисига доир. // Ўзбек тили ва адабиёти масалалари. – 1961. №5. – 1962. №2. – 1962. №4. Бердалиев А. От ва сифат ясовчи аффикс ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1972. № 6. Ғуломов А., Тихонов А., Қўнғуров Р. Ўзбек тили морфем луғати. – Т.: 1977. Жўрабоева М. Аффиксал омонимияни белгилашнинг формал ва семантик принципларига доир. ТошДУ илмий асарлари. 475-чиқиши. – Т.: 1975. Жўрабоева М. Ўзбек тилида аффиксал омонимия // Ўзбек тили ва адабиёти. –1970. №3. Казаков И. Сўз ясалишига тизим сифатида ёндашув. Ўзбек тили ва адабиёти. – 2008. №2. Б. 88-89. Маърупов 3. Сўз состави. От ва сифат. – Т.: 1956. Тожиев Ё. - ли ва -сер аффикслари синонимияси. Тожиев Ё. - сиз ва бе - аффикслари синонимияси. // Ўзбек тили ва адабиёти. – 1977. №3. Тожиев Ё. Яна сўз, лексема, сўз шакл, морфема, морфемика ҳақида. Ўзбек тили ва адабиёти. – 2008. №6. Б. 43-57. Тўхтасинова О. От окказионализмлар ясовчи аффикс морфемалар хусусида. Ўзбек тили ва адабиёти. – 2008. №1. Б. 86-88. Ўзбек тили грамматикаси. 1-жилд. – Т.: ФАН, 1975. Ҳожиев А. Ўзбек тилида форма ясалиши. – Т.: ФАН, 1979. Ҳозирги замон ўзбек тили. Ф.Камол таҳририда. – Т.: Ўздавнашр, 1957. Ҳозирги ўзбек адабий тили. 1-жилд. – Т.: ФАН, 1966. Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги адабий ўзбек тили. – Т.: Университет, 2006. Сайфуллаева Р. ва б. Ҳозирги ўзбек тили. – Т.: Талқин, 2006. ИЛОВАЛАР Ko`p ma’noli qo`shimchalar
Sinonim qo`shimchalar
Omonim qo`shimchalar
Download 232 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling