Интерфаол методлар ва уларнинг моҳияти
ИМАК ( “ИШОНТИРИШ МАКТАБИ”) СТРАТЕГИЯСИ
Download 420.57 Kb.
|
Интерфаол методлар Қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- КБИ ( “КУЗАТИШ, БАҲСЛАШИШ, ИШОНТИРИШ”) СТРАТЕГИЯСИ
- КЕЙС-СТАДИ” (ЁКИ “ЎҚУВ КЕЙСЛАРИ”) МЕТОДИ
- КИЧИК ЭССЕ” СТРАТЕГИЯСИ
- КЛАСТЕР” ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРИ
- КОНЦЕПТУАЛ ЖАДВАЛ” ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРИ
- КУБИК” ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРИ
ИМАК ( “ИШОНТИРИШ МАКТАБИ”) СТРАТЕГИЯСИ
Технология ўқувчиларда бошқаларни ишонтириш (бунинг учун далилларни топиш, уларни асослаш), суҳбатдошни бошқариш, жамоа орасида, турли ҳаётий вазиятларда ўзини тутиш малакаси ва ташкилотчилик қобилиятларини шаклллантириш мақсадида қўлланилади. Изоҳ: 1. “Ташкилотчи” лавҳада ифодаланган воқеликдан келиб чиққан ҳолда ўзининг ташкилотчилик қобилияти, ишонтира олиш малакаси, вазиятни назорат қилиш, турли вазият, шароитларда ўзини тутиш, бошқариш кўникмаларини намоён этиши, тарбиявий методларни қўллаб, низоли вазиятни бартараф этишга ҳаракат қилиши лозим. 2. Муҳокама чоғида ўқитувчи жамоа билан биргаликда “Ташкилотчи”нинг ўзини тутиши, бошқаларни ўз фикрига ишонтира олиши, маданияти, ҳаракатларидаги ижобий ва салбий жиҳатларни муҳокама қилади (бунда низоли вазиятни бартараф этиш учун “Ташкилотчи” қандай методлардан фойдаланганлигини аниқлаш мақсадга мувофиқдир). 3. Стратегияни қўллашда ўқувчи (талаба)лар томонидан тайёрланган педагогик низоли вазиятлардан бири тўғрисидаги видеолавҳани намойиш этиш мумкин. 4. Видеолавҳа машғулотнинг 2-ярмида экранда ёки компьютер орқали намойиш этилади. У томоша қилиниб, мазмуни жамоа томонидан муҳокама этилади. Бу каби таҳлил ҳар бир ўқувчи (талаба)га ўз хатти-ҳаракатларининг моҳиятини англаш, зарур хулосаларни чиқариш кўникмаларига эга бўлиш учун ёрдам беради. Стратегияни қўллаш тартиби қуйидагича: КБИ ( “КУЗАТИШ, БАҲСЛАШИШ, ИШОНТИРИШ”) СТРАТЕГИЯСИ Стратегия ўқувчиларни ҳаётда ўз ўринини топиш йўлида фаоллик кўрсатишга рағбатлантириб, уларда етакчилик, сардорлик сифатлари, жамоада ишлаш кўникмалари, ўзгалар фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз позицияларини ҳимоялаш, фикрини исботлай билиш, асослаш, ишонтириш, мунозара олиб бориш, муросага келиш, ижодий изланиш каби қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилади. Машғулотда мазкур стратегияни қўллашда қуйидаги шартларга риоя этилади: Стратегиядан фойдаланиш тартиби қуйидагича: Изоҳ: ҳар бир гуруҳ ўз чиқишида танлаган савол бўйича тушунчалари, мавзуга ёндашувлари, жавобларининг тўғри эканлигига жамоа аъзоларини ишонтира олишлари зарур. “КЕЙС-СТАДИ” (ЁКИ “ЎҚУВ КЕЙСЛАРИ”) МЕТОДИ “Кейс-стади” (инглиз тилида “cаsе” – метод, “study” – муаммоли вазият; вазиятли таҳлил ёки муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш) технологияси ўқувчи (талаба)ларда аниқ, реал ёки сунъий яратилган муаммоли вазиятни таҳлил қилиш орқали энг мақбул вариантларини топиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. У ўқувчи (талаба)ларни бевосита ҳар қандай мазмунга эга вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади. Технологиянинг негизида муайян муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнининг умумий моҳиятини акс эттирувчи элементлар ётади. Булар қуйидагилардир: таълим шакллари, таълим методлари, таълим воситалари, таълим жараёнини бошқариш усул ва воситалари, муаммони ҳал қилиш юзасидан олиб борилаётган илмий изланишнинг усул ва воситалари, ахборотларни тўплаш, уларни ўрганиш усул ва воситалари, илмий таҳлилнинг усул ва воситалари, ўқитувчи ва ўқувчи (талаба) ўртасидаги таълимий алоқанинг усул ва воситалари, ўқув натижалари. Кейс-стади технологиясининг умумий тузилмаси қуйидагича: Машғулотларда методни қўллаш қуйидаги босқичларда кечади: Кейс-стади бўйича жамоавий ҳамкорлик қуйидаги тартибда амалга ошади: Технологияни алоҳида ўқувчига нисбатан қўллаш тартиби қуйидагича: Таълимий характерга эга муаммоли вазият (ўқув кейси)ни ташкил этиш мақсади мавжуд имкониятларни ҳисобга олган ҳолда жамоа ўртасида муаммоли вазиятни яратиш, уни ҳал қилиш ечимлари тўғрисидаги фикрларни жамлаш, муҳокама қилиш орқали тўғри қарорлар қабул қилиш муҳитини яратишдан иборат. Технология ёрдамида танланган муаммонинг ечимини топишга доир муҳокама қуйидаги босқичларда ташкил қилинади: Муаммони муҳокама қилишда эътиборни қуйидагиларга қаратиш зарур: “КИЧИК ЭССЕ” СТРАТЕГИЯСИ Стратегия кичик ҳажмли, эркин баён усулига эга бўлиб, ўрганилаётган муаммо ёки таҳлил қилинаётган масала юзасидан шахсий таассурот, тасаввурларни ифодалашга хизмат қилади. У ўқувчи (талаба)лар томонидан ўрганилган мавзу, муҳокама қилинаётган масала бўйича эркин фикр билдириш, мазмун-моҳиятини қайта баён қилиш имконини беради. Кичик эссени яратишда ўқувчи (талаба)лар мавзу ғояларини умумлаштириш, тизимлаштириш, туркумлаштириш, хулосаларни баён этиш имконига эга бўлади. Машғулотларда стратегияни қўллаш қуйидаги тартибда йўлга қўйилади: “КЛАСТЕР” ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРИ “Кластер” (ғунча, тўплам, боғлам) график органайзери пухта ўйланган стратегия бўлиб, уни ўқувчи (талаба)лар билан якка тартибда, гуруҳ асосида ташкил этиладиган машғулотларда қўллаш мумкин. Кластерлар илгари сурилган ғояларни умумлаштириш, улар ўртасидаги алоқаларни топиш имкониятини яратади. График органайзердан фойдаланишда қуйидаги шартларга риоя қилиш талаб этилади: График органайзер ёрдамида ўқувчи (талаба)лар топшириқ бўйича фикрларини кластер (майда, алоҳида қисмлар) тарзида қуйидагича ифодалайди: “КОНЦЕПТУАЛ ЖАДВАЛ” ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРИ График органайзер ўқувчи (талаба)ларни ўрганилаётган мавзу (масала ёки муаммо)ни икки ёки ундан ортиқ жиҳатлари бўйича таққослашга ўргатади. Ундан фойдаланишда ўқувчи (талаба)ларнинг мавзу юзасидан мантиқий фикрлаш, маълумотларни тизимли баён қилиш қобилиятлари ривожлантирилади. Машғулотлар чоғида график органайзердан қуйидагича фойдаланилади: Ўқувчи (талаба)лар эътиборига қуйидаги намунани тавсия этиш мумкин:
“КУБИК” ГРАФИК ОРГАНАЙЗЕРИ График органайзер турли вазиятларни ҳосил қилиш орқали мавзунинг ўрганилишини осонлаштиришга хизмат қилади. Кубикнинг олтита қиррасида ўрганиладиган мавзу (муаммо)ни чуқур таҳлил қилишга ёрдам берадиган тушунча (йўналиш)лар мавжуд. График органайзер моҳиятига кўра кубикнинг олтита қиррасида қуйидаги кўрсатмалар ўз ифодасини топади: Download 420.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling