Y. “Кластер” технологияси ёрдамида ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
Ўқувчилар гуруҳларга бўлинади ва уларга белгиланган вақт ичида мавзу бўйича қандай тушунчаларни ўзлаштирган бўлсалар, уларни қоғозга ёзиш вазифаси топширилади. Фикрлар тугагандан сўнг ҳар бир гуруҳ тушунчаларни мантиқий жиҳатдан бир-бирига боғлаб чиқади (кейинги саҳифа).
Вазифани бажариш жараёнида фикрларнинг тўғри ёки нотўғрилигига аҳамият бермаслик, ниманики ўйлаган бўлса, шуни ёзиб бориш талаб этилади. Ёзувнинг техник (орфографик, мантиқий ва ҳоказо) жиҳатларига эътибор бермаслик айтиб ўтилади.
Дукчи Эшон қўзғолони
ҲУҚУҚ ФАНИ БЎЙИЧА
Дарс мавзуси: Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш давлатнинг устувор вазифаларидан бирига айланиши.
Дарс мақсади: Фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлишларининг ижтимоий жамият учун аҳамияти борасида ўқувчиларда тушунчалар ҳосил қилиш орқали уларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш эҳтиёжини қарор топтириш.
Дарс жараёнида ҳал этилиши зарур бўлган вазифалар:
1. Ўқувчиларни жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга доир давлат сиёсати мазмунидан огоҳ этиш.
2. Ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида баён этилган ҳуқуқий маданият ва уни шакллантириш борасидаги қарашлар билан таништириш.
3. Ўқувчиларга “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури” тўғрисида маълумотлар бериш.
4. Ўқувчиларга жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришнинг аҳамияти тўғрисида маълумотлар бериш.
5. Ўқувчиларда ҳуқуқий онг, унинг моҳияти ҳамда хусусиятлари тўғрисидаги тушунчаларни ҳосил қилиш.
6. Ўқувчиларга ҳуқуқий маданият, унинг моҳияти, хусусиятлари, таркиб топиш йўллари хусусида батафсил маълумотлар бериш.
7. Ўқувчилар томонидан “қонунийлик”, “ҳуқуқий тартибот”, “ҳуқуқий таълим”, “ҳуқуқий тарбия”, “ҳуқуқий онг” ва “ҳуқуқий маданият” тушунчаларининг ўзлаштирилишига эришиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |