Интерфаол методлар ва уларнинг моҳияти


ИЛОВА ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАР АСОСИДАГИ


Download 420.57 Kb.
bet20/38
Sana19.02.2023
Hajmi420.57 Kb.
#1213893
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38
Bog'liq
Интерфаол методлар Қўлланма

ИЛОВА


ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАР АСОСИДАГИ
ДАРС ИШЛАНМАЛАРИДАН НАМУНАЛАР


ТАРИХ ФАНИ БЎЙИЧА (5-СИНФ УЧУН)


Дарснинг мавзуси: Дукчи Эшон қўзғолони.
Дарснинг мақсади: Дукчи Эшон қўзғолони хусусида ўқувчиларга маълумотлар бериш асосида уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш.
Дарс жараёнида қуйидаги вазифалар амалга оширилади:

  1. Ўқувчиларга Дукчи Эшон қўзғолони, унинг келиб чиқиш сабаблари, қўзғолоннинг бориши ва якунлари тўғрисида маълумотлар бериш.

  2. Ўқувчиларнинг мавзуни чуқур ўзлаштиришларига эришиш.

  3. Ўқувчиларда халқ ўтмиши, миллий қаҳрамонлар ҳаёти ва фаолиятига нисбатан ҳурмат уйғотиш.

  4. Ўқувчиларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш.

Дарс жиҳозлари: изоҳли луғат, “Ўзбекистоннинг тарихий шахслари” номли альбом, тасвир, жадвал, адабиётлар.
Дарс жараёнида қўлланилувчи интерфаол методлар: суҳбат, савол-жавоб, тест, “Қора қути”, “5Х5Х5” ҳамда “Кластер” технологиялари.
Дарснинг режаси:

  1. Дукчи Эшон –тарихий шахс ва миллий қаҳрамонлардан бири.

  2. Дукчи Эшон қўзғолонини келтириб чиқарган сабаблар.

  3. Дукчи Эшон қўзғолонининг бориши.

  4. Қўзғолоннинг якуни.

Дарснинг бориши:

  1. 5Х5Х5” технологияси ёрдамида билимларни ўзлаштириш.

Синф ўқувчилари 5 нафардан бўлиб 5 та гуруҳга бўлинади. Мавзунинг умумий матни 5 қисмга бўлиниб, ҳар бир қисм муайян гуруҳга берилади ва гуруҳларга матнни ўрганиб чиқиш вазифаси топширилади. Матн гуруҳлар томонидан ўрганилгандан сўнг гуруҳлар қайта ташкил этилади (бу ўринда ҳар бир гуруҳда аввалги бешта гуруҳнинг бир нафар аъзоси бўлиши шарт). Гуруҳлар қайта ташкил этилгандан сўнг ҳар бир ўқувчи ўзи ўзлаштирган маълумотларни қолган ўқувчиларга ҳикоя қилиб беради. Шу тарзда мавзу матн ўқувчилар томонидан ўзлаштирилади.

Download 420.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling