Интерфаол методлар ва уларнинг моҳияти
Download 420.57 Kb.
|
Интерфаол методлар Қўлланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарснинг мақсади
- Дарс жараёнида қўлланилувчи методлар
- Дарснинг бориши: I. Дарснинг дастлабки босқичи “Биламан. Билишни хоҳлайман. Билиб олдим” номли технология асосида ташкил этилади.
Ҳужайра ва унинг таркиби
ЗООЛОГИЯ ФАНИ БЎЙИЧА (7-СИНФ УЧУН) Дарснинг мавзуси: Ҳайвон организмининг тузилиши, ҳайвонлар классификацияси. Дарснинг мақсади: Ўқувчиларга ҳайвон организмининг тузилиши, ҳайвонлар классификацияси ҳақида умумий маълумот бериш; ҳайвон ҳамда ўсимлик организмининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини аниқлаш асосида эгаллаган билимларини янада мустаҳкамлаш. Дарс жараёнида қўлланилувчи методлар: анъанавий ва интерфаол методлар. Дарснинг режаси: 1. Ҳайвон организмининг тузилиши. 2. Ҳайвон органлари ва органлар системаси. 3. Ҳайвонлар классификацияси. 4. Ҳайвон ҳамда ўсимлик организмининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари. Дарснинг бориши: I. Дарснинг дастлабки босқичи “Биламан. Билишни хоҳлайман. Билиб олдим” номли технология асосида ташкил этилади. Синф ўқувчилари беш гуруҳга бўлинади, ҳар бир гуруҳга ном берилади (номларни ўқувчилар танлайди). Синф тахтаси уч қисмга бўлинади. Биринчи бўлимнинг юқори қисмига “Биламан”, иккинчи бўлимнинг юқори қисмига “Билишни хоҳлайман”, учинчи бўлимнинг юқори қисмига “Билиб олдим” деб ёзиб қўйилади. Сўнгра ўқитувчи ўқувчилардан янги мавзу юзасидан қандай тушунчаларга эга эканликларини сўрайди, улар томонидан баён этилган тушунчалар “Биламан” номли бандга ёзилади. Бу ҳаракат ўқувчилар фикрларини тугатгунларига қадар давом эттирилади. Мазкур жараёнда барча ўқувчиларнинг фаоллиги таъминланиши лозим. Ўқувчилар ниманики ўйласалар, шу фикрни (агар у нотўғри бўлса ҳам) айтишлари мумкин. Зеро, машғулот жараёнида ўқувчиларнинг фаолияти чекланмайди. Бундай ёндашув уларда эркин, мустақил фикрлаш кўникмаларини ҳосил қилиши зарур. Ўқитувчи ўқувчилардан янги мавзу юзасидан қандай тушунчаларни ўзлаштиришни хоҳлашларини сўрайди ва уларни яна ўйлашга даъват этади. Ўқувчилар томонидан айтилган тушунчалар “Билишни хоҳлайман” номли бандда ўз аксини топади. Ҳар икки банд бўйича фаолият якунлангач, ўқитувчи ўқувчиларга “Ҳайвон организмининг тузилиши, ҳайвонлар классификацияси” мавзусига оид матнни тарқатади. Матн мавзу юзасидан ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган асосий маълумотларидан тузилади. Ўқувчилар матнни ўқиб чиққанларидан сўнг “Янги мавзу бўйича яна нималарни билиб олдим?” деган саволга жавоб топишлари лозим. Ҳар бир гуруҳ ўқувчилари ўзаро фикрлашиб олганларидан сўнг ўзлаштирган янги тушунчаларни баён этади. Улар томонидан қайд этилган тушунчаларни ўқитувчи ёзув тахтасида ўз аксини топган жадвалнинг “Билиб олдим” номли бандига ёзиб боради. Намуна сифатида қуйидаги жадвал келтирилади:
Download 420.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling