Интерфаол методлар ва уларнинг моҳияти


Ҳужайранинг кимёвий таркиби


Download 420.57 Kb.
bet35/38
Sana19.02.2023
Hajmi420.57 Kb.
#1213893
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Интерфаол методлар Қўлланма

Ҳужайранинг кимёвий таркиби

Дастлаб ўқувчилар эътиборига ўқитувчи томонидан ишланган схема ҳавола этилади. Сўнгра ўзлаштирилган билимлар асосида ўқувчиларнинг ўзларига шундай схемаларни ишлаб чиқиш вазифаси топширилади.


БИОЛОГИЯ ФАНИ БЎЙИЧА (9-СИНФ УЧУН)


Дарс мавзуси: Эукариот ҳужайра.
Дарснинг мақсади: ўқувчиларнинг инсон организмининг ҳужайравий тузилишига оид билимларини умумлаштириш ва мустаҳкамлаш.
Дарс жараёнида қўлланилувчи методлар: анъанавий ва интерфаол методлар.
Дарс жиҳозлари: микроскоп, ўсимлик, ҳайвон ва инсон организми ҳужайраларининг микропрепаратлари, ўқув фильмлари, жадваллар.
Дарснинг бориши:
I. “Венн диаграммаси” технологиясини қўллаш асосида ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш.
Синф ўқувчилари тўрт гуруҳга ажратилиб, гуруҳлар номланади. Синф тахтасига қуйидаги тартибда учта доира чизилади:

Гуруҳларга қуйидаги топшириқлар берилади:


1-гуруҳ ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраси тузилишидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни таққослайди. Ўсимлик ҳужайрасигагина хос бўлган органоидлар диаграмманинг 1-қисмига, ҳайвон ҳужайрасигагина хос бўлган органоидлар диаграмманинг 2-қисмига ва ҳар иккала организмда учрайдиган органоидлар 1- ва 2-диаграммаларнинг кесишмасидан ҳосил бўлган қисмига ёзилади.
2-гуруҳ ҳайвон ва одам ҳужайрасининг тузилишини таққослайди ва диаграмманинг 1-қисмга ҳайвон ҳужайрасигагина хос бўлган органоидлар, 2-қисмга одам ҳужайрасигагина хос бўлган органоидлар, ҳар иккала организм ҳужайрасига хос бўлган органоидлар эса 1- ва 2- қисмлар кесишмасига ёзилади.
3-гуруҳ одам ва ўсимлик ҳужайралари ўртасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни топишга ҳаракат қилади; одам ҳужайрасигагина хос бўлган органоидлар диаграмманинг 1-қисмига, ўсимлик ҳужайрасигагина хос бўлган органоидлар диаграмманинг 2-қисмига, ҳар икки организмга хос бўлган органоидлар эса 1- ва 2-қисмлар кесишган жойга ёзилади.
4-гуруҳ ҳар учта доира кесишмасидан ҳосил бўлган марказий қисмга ўсимлик, ҳайвон ва одам организми ҳужайрасига хос бўлган органоидларни ёзади.
Гуруҳлар томонидан вазифа бажарилиб бўлингач, лидерлар танланади. Лидерлар гуруҳ аъзолари томонидан билдирилган фикрларни умумлаштириб, ёзув тахтасида акс эттирилган диаграммани тўлдиради.

Download 420.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling