Интерфаол методлар ва уларнинг моҳияти


Download 420.57 Kb.
bet8/38
Sana19.02.2023
Hajmi420.57 Kb.
#1213893
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38
Bog'liq
Интерфаол методлар Қўлланма

Коперник


Галилей

Форобий

Ибн Сино

1.













2.













3.













№график органайзерни қўллашда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:


ИНТЕРВЬЮ” СТРАТЕГИЯСИ


Стратегия бир-бирлари билан таниш бўлмаган ўқувчи (талаба)лар ўртасида ўзаро мулоқотни ташкил этиш, уларнинг бир-бирлари билан яқиндан танишишлари учун зарур шароитни яратиб бериш мақсадида қўлланилади.


Уни қўллашда бир-бирларини яхши танимайдиган жуфтликлар тузилиб, ўқувчи (талаба)ларнинг танишиб олишлари учун 2-3 дақиқа вақт берилади. Сўнгра жуфтликнинг ҳар бир аъзоси жамоага бирор қизиқарли далил ёрдамида ўз шериги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади. Бунда гуруҳдаги ҳар бир ўқувчи (талаба)нинг бир нафар киши билан танишиши назарда тутилади. Стратегия ўқувчи (талаба)да дадиллик, журъатни ҳосил қилади. Бироқ, бу методни 25 нафардан ортиқ аъзоси бўлган гуруҳларда қўллаш самарали ҳисобланмайди.
“Интервью” стратегиясидан болалар оромгоҳлари, волонтёрлик гуруҳлари, умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус таълим муассасалари, олий ўқув юртлари ҳамда таълим олувчилардан иборат янги ижтимоий гуруҳлар ташкил этилганда фойдаланиш самарали саналади.
“Интервью” стратегияси қуйидаги схема асосида қўлланилади:

Таълим жараёнида ушбу стратегия жуфтлик асосида мавзу бўйича ўқувчи (талаба)лар томонидан ўрганилган билимларнинг намойиш этилишини таъминлаш мақсадида қўлланилади. Бунда жуфтликдаги ўқувчи (талаба)ларнинг бири “Мухбир”, иккинчиси эса “Таниқли шахс” бўлиши лозим. Интервью жараёнининг ҳар икки қатнашчиси ҳам мавзуни яхши ўзлаштирган бўлиши шарт. “Мухбир” ўрганилган мавзу юзасидан саволлар тўпламини ишлаб чиқади, “Таниқли шахс” эса саволларга жавоб бера олиши лозим. Саволлар ва улар юзасидан берилган жавобларни ёзма шаклда қисқача баён этиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, белгиланган вақт ниҳоясига етгач, ҳар бир “Мухбир” жамоа аъзоларини ўзи тузган саволлар, улар юзасидан “Таниқли шахс” берган жавоблар билан таништиради. Барча “Мухбир”ларнинг чиқишлари тинглангач, жамоа аъзолари ўқитувчи раҳбарлигида энг мақбул саволлар тўпламини, саволларга берилган энг тўғри, батафсил жавоблар вариантларини аниқлаб, ғолибларни белгилайди. Жамоанинг фикрини инобатга олган ҳолда ўқитувчи ғолибларни эълон қилади.


“Интервью” стратегиясини олий ўқув юртлари, ўрта махсус таълим муассасаларида семинар машғулотлари, умумий ўрта таълим мактабларида эса тўгарак, илмий жамиятлар фаолияти, “Маънавият соати” (ёки “Синф (гуруҳ) соати”)да фаол ва самарали қўллаш мумкин.

Download 420.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling