International Journal of Intellectual and Cultural Heritage Volume: 2 Issue: 04
International Journal of Intellectual and Cultural Heritage
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
6.-khaydarov-ravshan-ijich-vol-2-issue-4
International Journal of Intellectual and Cultural Heritage
Volume: 2 Issue: 04 | 2022 ISSN: P – 2181-2306, E – 2181-2314 http://ihm.iscience.uz/index.php/ijich 41 гавдалантиради, балки жамият бошқарувида, уни шакллантиришда тажриба сифатида асқотади. Соҳибқирон Амир Темурнинг суврати ва сийрати ҳақида кўплаб тарихий асарларда маълумотлар учрайди. Буюк ўтмишимизга дахлдор қарашларда Амир Темур сиймосининг нафақат жаҳонгир, қудратли давлат асосчиси, балки баркамол шахс сифатидаги улуғвор ишлари ҳам гавддаланади. Амир Темур шахси ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва юртпарварлик руҳида тарбиялаш учун ҳам буюк ибрат намунаси бўлиб хизмат қилмоқда. Шунингдек, Амир Темурнинг "Темур тузуклари" асари миллий давлатчилигимиз тарихининг мумтоз намунаси ҳисобланиб, давлат бошқарувимизда дастур ул-амал бўлиб хизмат қилмоқда. Амир Темур чиндан ҳам халқ орасидан чиққан ва унинг қудратига суяниб иш олиб борадиган раҳбар бўлгани учун “раият” деб аталадиган оддий фуқароларнинг аҳволини яхшилашга биринчи навбатда эътибор беради. “Темур тузуклари”да бу ҳақда шундай дейилади: “Раият аҳволидан огоҳ бўлдим, улуғларини оға қаторида, кичикларини фарзанд ўрнида кўрдим. Уларнинг мижозларига, табиатига тўғри келган, ўзлари тилаган одамларни уларга ҳоким қилиб қўйдим. Ҳар бир диёр аҳолисининг аҳволини, сипоҳу раият кайфиятини, туриш- турмушини, қилиш-қилмишларини, булар ўртасида ўзаро муносабатларни хатга битиб, менга билдириб туришлари учун диёнатли, тўғри ёзувчи кишиларни белгиладим." [5] "Амр этдимки, раиятдан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солишдан ёки мамлакатни қашшоқликка тушуриб қўйишдан сақлансинлар. Негаки, раиятни хонавайрон қилиш (давлат) хазинасининг камбағаллашувига олиб келади. Хазинанинг камайиб қолиши эса сипоҳнинг тарқалиб кетишига сабаб бўлади. Сипоҳнинг тарқоқлиги, ўз навбатида, салтанатнинг кучсизланишига олиб боради.” [5] -дея таъкиланади "Темур тузуклари" асарида. Кўриниб турибдики, ҳозирги долзарб масала бўлган фуқароларимиз ва ёшларимизнинг солиқ маданиятини шакллантиришда, шунингдек аҳолининг турмуш даражасини ошириш орқали бюджет тизимининг такомиллашишида мазкур фикр қарашлар стратегик аҳамиятга эгадир. “Яна амр этдимки, кимки бирон саҳрони обод қилса ёки кориз қурса, ё бирон боғ кўкартирса, ёхуд бирон хароб бўлиб ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, иккинчи йили раият ўз розилиги билан берганини олсинлар, учинчи йили (эса олиқ - солиқ) қонун - қоидасига мувофиқ хирож йиғсинлар.” [5]-дейилади “Темур тузуклари”да. Мазкур фикр қарашдан эса, мамлакат ободлиги масаласи учун солиқ тизимининг рағбатлантирувчи функцияси ишлаганлигини кўриш мумкин. Бу эса юртимиздаги солиқ ислоҳотларимизда ҳам кўзга ташланиб туради. "Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, хушёр, жанг кўрган, мард, шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхшироқдир. Чунки, тажрибали бир киши минглаб кишига иш буюради"[5]-дейилади “Темур тузуклари”да. Тадбиркор борасидаги мазкур фикр қарашдан эса, мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларимизда тадбиркорлик масаласи иқтисодий сиёсатимизнинг устувор йўналишида эканлиги эса “Темур тузуклари” асарининг компетенцияларни ривожланишининг тамал тошини қўяди десак муболаға бўлмайди. Шу нуқтаи назардан "Темур тузуклари" асарининг аҳамияти юксак бўлиб, давлат хизматчиларининг бошқарув кўникмаларини ривожлантиришда ундан фойдаланиш долзарб масалалигича қолаверади. Муҳтарам юртбошимиз “Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган – шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам – шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан шу халқ. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling