International scientific research conference


“INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH CONFERENCE”


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana27.03.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1299071
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Нигора Номозовна (1)

“INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH CONFERENCE”
 
BELARUS, International scientific-online conference 
www.interonconf.com
461 PAGE
ҳукмдорга, бир қисми эса савдогарлар ва бозорга тегишлидир”. Шаҳарда зич 
қурилган турар -жойлар ҳамда xўжалик иншоотлари (карвонсаройлар, 
тимлар, ҳаммомлар ва ҳоказо) жуда кўп бўлиб, унча аниқ бўлмаган 
маълумотларга кўра, унинг ҳудуди ва атрофида деҳқончилик қилинадиган 
ерлар бўлган . 
Бу даврда ҳунармандчиликнинг асосий марказлари шаҳарлар бўлсада, 
ўзаро 
иқтисодий 
муносабатларнинг 
заифлашуви 
ҳамда 
натурал 
xўжаликнинг ривожланиши сабабли энг керакли ҳунармандчилик 
маҳсулотлари етиштириш кўпгина йирик қишлоқларда ҳам ривожлана 
бошлайди. Мамлакатнинг ҳунармандчилик маҳсулотларига бўлган 
эҳтиѐжи асосан маҳаллий ҳунармандлар маҳсулотлари ҳисобига 
қондириларди. Бу даврда тўқимачилик ва у билан боғлиқ ҳунармандчилик 
турлари (ип йигириш, газламалар тайѐрлаш, кийимлар тикиш ва 
бошқалар) ривожланишда давом этади. 
Самарқанд ва Буxородаги ҳунармандчилик аҳолисининг катта қисми 
мато билан шуғулланувчи кичик ишлаб чиқарувчилар бўлган. 
Мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам турли-туман матолар тайѐрланган. 
Мато тайѐрлаш уларни маҳсулоти сифати, ипагининг тури, қайта 
ишланиши, ранг берилиши, жиҳатлари билан фарқланиб турган. 
Матоларнинг асосий хомашѐси паxта, ипак, кам ҳолларда жун ҳисобланган. 
Самарқанд, Буxоро, Қарши, Шаҳрисабз каби шаҳарлар ва уларнинг 
атрофларидаги йирик қишлоқлар олача, бўз, чит, дуxоба каби матолар 
билан шуҳрат қозонган. 
Бу даврда ҳунармандчиликнинг энг ривожланган тармоқларидан бири 
бўлган кулолчилик мамлакатнинг барча йирик шаҳарларида, кўпгина 
қишлоқларида мавжуд бўлиб, бу соҳанинг ривожида бутун Ўрта Осиѐга хос 
анъаналар билан бирга, маҳаллий xусусиятлар ҳам алоҳида ажралиб 
туради. Кулолчилик маҳсулотлари тайѐрловчи ҳунармандлар асосан уч 
тоифага: косагарлар (егуликлар, мевалар, ширинликлар учун идишлар), 
кўзагарлар (суюқликлар учун идишлар, xумлар) ва қурилиш ашѐлари 
(силлиқланган ғиштлар, тандирлар) тайѐрловчиларга бўлинган. Ички 
бозорда кулолларнинг маҳсулотига талабнинг юқорилиги, xомашѐ манбаи 
бўлган гил тупроқнинг кўп жойларида мавжудлиги кулолчиликнинг 
тараққиѐтини таъминлаган эди. 
Ёғочга ишлов берувчи ҳунармандлар ѐғоч xомашѐсидан турли туман 
маҳсулотлар тайѐрлаганлар. Бундай ҳунармандлар эшиклар ва дераза 
ромлари, аравалар ва ғилдираклари, сандиқлар, бешиклар, меҳнат 
қуролларига дасталар ва соплар, қайиқлар (Амударѐ ва Сирдарѐ 
бўйларида) каби кўплаб маҳсулотлар тайѐрлаганлар. Энг яxши усталар 
ѐғочга нақш бериш билан шуғулланганлар. Бой зодагонлар уйларининг 



Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling