Интернет журналистикаси йўналиши онлайн журналистикада стратегик коммуникация фанидан


Download 60.94 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi60.94 Kb.
#1607210
  1   2
Bog'liq
Турсунова Чарос Мустақил иш


ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТИКА ВА ОММАВИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР УНИВЕРСИТЕТИ
ИНТЕРНЕТ ЖУРНАЛИСТИКАСИ ЙЎНАЛИШИ



ОНЛАЙН ЖУРНАЛИСТИКАДА СТРАТЕГИК КОММУНИКАЦИЯ ФАНИДАН


МУСТАҚИЛ ИШ
Бажарди: Турсунова Чарос
Текширди: Муроджонова Ирода
МАТБУОТНИНГ ТУРТ НАЗАРИЯСИ

Матбуотнинг жамият олдидаги масъулияти муаммоси ҳалигача ҳал этилгани йўқ, у доимо ўзгаришда, ўсишда. Барча ижтимоий фанларда бўлгани каби журналистика назариясида ҳам у ёки бу даражада “яратувчилар”нинг позицияси билиниб туради, бу эса журналистика қонуниятларини турли томондан таърифлашга тўғри келади. Жамиятда ОАВнинг ижтимоий масъулияти муаммоси доимо диққат марказда бўлиб келган ва бўлади. Гарчи “Матбуотнинг тўрт назарияси” (Ф. Сиберт, У. Шрамм, Т. Питерсон) китоби ярим аср олдин ёзилган бўлса-да, лекин у ҳалигача ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.


Матбуот қайси жамиятда ўз фаолиятини юритса, ўша жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ҳолатини, рангини, шакли-шамойилини ўзида акс эттиради. Матбуот ижтимоий назорат тизимини ёритади, унинг ёрдамида у алоҳида одамлар ва жамоат ўртасидаги алоқаларни йўлга қўяди.
Илк коммуникациялар пайдо бўлгандан бошлаб матбуотнинг иккита ёки тўртта назарияси мавжуд бўлиб келган. Совет матбуот назарияси бу эски авторитар назариянинг давомчиси, ижтимоий масъулият назарияси эса шунчаки либертариан назариянинг янги модели холос. Шу билан бирга шўролар тузуми олдинги машҳур авторитар назариядан фарқли бир назария яратдиларки, шунинг учун ушбу матбуотнинг тўрт назариясини келтириб ўтамиз.


АВТОРИТАР НАЗАРИЯ

Авторитар назария XVI-XVII асрларда шаклланган бўлсада, лекин у ҳозирги кундаҳам баъзи мамлакатларда амалда қўлланади. Асосий мақсади – ҳаракатдаги давлат сиёсатини қўллаб-қувватлайди ва амалга оширади ҳамда унга хизмат қилади. Мазкур назария бўйича мавжуд сиёсий тузумни танқид қилиш тақиқланади. Мулкчилик кўринишлари хусусий ёки жамоатники бўлиши мумкин. ОАВ патентлар орқали назорат қилиб борилади.


Англияда патентларнинг ривожланганлиги туфайли назорат қилиш ҳам қулай ҳисобланган, уни цензура термини сифатида ҳам ишлатишган. Давлат дин ва сиёсий мавзуга оид материалларни назорат қилишни талаб қилишган, лекин мулозимлар давлатнинг тез-тез ўзгариб турувчи характерини билишлари жуда қийин бўлган. Цензура муаммоси доимо кескин бўлиб турган, шунинг учун ҳам у билан ҳеч ким алоқа қилишни хоҳламаган. Цензура дегани бу нашрга кетадиган ҳар бир материал текширилиши ва уни чоп этишга рухсат олиниши керак бўлган. Авторитар назария мавжуд бўлган давлатларда назорат қилишнинг учинчи услуби бу жорий этилган ҳуқуқий нормаларни бузганлиги учун суд томонидан таъқиб этилган.



Download 60.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling