Интернет журналистикаси йўналиши онлайн журналистикада стратегик коммуникация фанидан


МАТБУОТНИНГ ЛИБЕРТАРИАН (ЭРКИН ИРОДА) НАЗАРИЯСИ


Download 60.94 Kb.
bet2/2
Sana19.06.2023
Hajmi60.94 Kb.
#1607210
1   2
Bog'liq
Турсунова Чарос Мустақил иш

МАТБУОТНИНГ ЛИБЕРТАРИАН (ЭРКИН ИРОДА) НАЗАРИЯСИ

Матбуотнинг либертариан (эркин ирода) назарияси аввал Англияда, кейин АҚШда қабул қилинган. Мулкчилик кўриниши – асосан хусусий. Туҳмат, ҳақорат, ҳарбий ҳолатларда ҳукуматга қарши пропаганда тақиқланади.


Матбуотнинг либертариан назарияси бўйича асосий мақсад – хабардор қилиш, кўнглини хушлаш, сотиш, ҳақиқатни ойдинлаштиришга ёрдам бериш ҳамда ҳукумат фаолиятини назорат қилиш, матуботдан кимнинг имкони бўлса фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ҳукумат устидан назорат ўрнатганлиги билан бошқа назариялардан фарқ қилади. ОАВнинг ўзи эса ҳақиқий эркин фикрлар ва суд орқали назорат қилиб борилади.

ХОЛИС РЕПОРТАЖ НАЗАРИЯСИ”


“Холис репортаж назарияси” XIX асрда пайдо бўлган. Журналистлар ҳар қандай мафкуравий ва фирқавий қарашлардан ҳоли бўлган ҳисоботлар ёза бошлашди. Бундай амалийт охир-оқибат холис репортаж ҳақида тасаввур уйғотди, ҳозирги кунда ҳам АҚШ журналистикаси ушбу назариядан унумли фойдаланмоқдалар. Матбуотнинг сиёсатбозликка мойиллиги камая бошлади., у фикрлар билдирувчи воситадан аста-секинлик билан “хабарлар етказувчи” воситага айланди. Газета репортёрлари воқеа-ҳодисаларни четдан туриб кузатишни профессионал жиҳатдан талаб этдилар, янгиликлар соф ҳолда алоҳида, шарҳ саҳифалари эса алоҳида берила бошланди. Холис репортаж назарияси Америка журналистларининг алоҳида бир ғурурига айланган.


Аслида Мильтон “очиқ ғоялар бозори” тушунчасини илгари сурган эди. У инсон ўз ақлига ишонган ҳолда яхшини ёмондан, ҳақни ноҳақдан ажратиб оладилар деган эди. Инсон ўзидаги ушбу имкониятдан фойдаланиши учун бошқа одамларнинг фикр ва ғояларидан хабардор бўлишлари керак дейди. У ҳақиқат қандай бўлмасин қарор топади деб ишонади, фақат унга очиқ ва ошкора баҳсга киришиш учун имконият бериш керак дейди. Ҳақиқат ва орифлик яшайди, ёлғон ва фосиқлик ҳалокатга маҳкум. Ҳукумат аралашмаслиги керак, мабодо ёлғон ғалаба қилган тақдирда ҳам, ҳақиқат чшовчандир, - дея таъкидлаган эди Ж.Мильтон.
МАТБУОТНИНГ ИЖТИМОИЙ МАСЪУЛИЯТИ НАЗАРИЯСИ

Матбуотнинг ижтимоий масъулияти назарияси ХХ асрда Америкада пайдо бўлган эди. Унинг асосий мақсади хабардор қилиш, кўнгил хушлаш-у, лекин асосий си зиддиятларни баҳс-мунозарага айлантириш. ОАВ ким гапиришни хоҳласа ундан фойдаланишга ҳаракат қилади. Инсон ҳуқуқи ва шахсий ҳаётига аралашиш қатъиян ман этилади. Ушбу назариянинг асосини ахлоқий кодекслар ташкил этади.
Ижтимоий масъулият назарияси бўйича ҳукумат нафақат эркинликка рухсат бериши, балки уни ўзи ривожлантириши ҳам зарур. Либертариан назария жамоатчиликнниг ахборот олиш ҳуқуқи ёки нашрларнинг ўзига ахлоқий мажбуриятлар олиши ҳеч ерда қайд этилмаган. Ушбу талабларни ижтимоий масъулият назарияси илгари суриб чиқди. Қайсидир маънода ҳар қандай мутлақ эркинлик ҳам ўз чегарасига эга ва умуман инсоният айниятида чегаралаш хусусиятлари мавжуд бўлади. Шунинг учун ҳам ОАВни реклама берувчилар таъсирига тушаётгани, ўзлари ҳокимиятни суиистеъмол қилаётганлари қаттиқ танқид остига олина бошланди.
Ижтимоий масъулият назарияси бўйича ОАВ жамоатчилик фикри ҳамда харидорлар ҳаракати, профессионал этика асосида назорат қилиб борилади. Ушбу ғоя журналистиканинг ахлоқий нормасини белгилаб берган илк кодексдир. Мазкур кодекс Америка редакторлар жамияти томонидан 1923 йилда қабул қилинган эди. Унда газеталар жамият равнақи ва тинчлигига нисбатан масъулият ҳисси билан ёндашишлари, самимий, ҳаққоний ва ишончли бўлишга амал қилишлари таъкидланган. Кодексда инсон аввало яхшилик ва ёмонликни ажрата оладиган ақлли мавжудот эканлигига ишонч акс этган.
Таъкидлаб ўтганимиздек, мазкур назария деярли 80 йил илгари белгилаб берилган эди. Ғарблик оммавий коммуникация назариётчиларнинг кўпгини илмий ишларида матбуот ва жамият муносабатларининг турли моделлари илгари сурилади. Лекин уларнинг кўпчилиги МДҲ давлатларининг ахборот бозорига кўп ҳам тўғри келавермайди. Оммавий коммуникация тадқиқотчиларининг фикрича, юқорида санаб ўтилган назариялардан 6 та модели ОАВ тараққиётига хизмат қилиши мумкин: мустақил матбуот ва эркин ғоялар бозори; совет ёки социалистик модель; ижтимоий масъулият модели; авторитар модель; “тараққиёт” модели; демократик ваколат модели.
Мустақил матбуот моделига асосан ахборотни тарқатиш олдиндан рухсатсиз ёки лицензияларсиз ҳамма учун очиқ бўлиши керак. Ҳукумат ва расмий кишиларни танқид қилиш эркин бўлиши ҳамда улар бунинг учун жазоланмаслиги керак. Қонуний воситалари орқали йиғилган материалларни чоп этишда цензура ва бошқа тўсиқлар бўлмаслиги керак. Оммавий ахборотни миллий-давлат чегараларидан ташқарига тарқатишда тўсиқлар олиб ташланиши зарур.
“Ижтимоий масъулият” модели ОАВга жамият олдида баъзи бир мажбуриятларни қўяди: ахборотлашиш, аниқлик ва холислик стандартларига мувофиқ келиш талаб этилади. Улар фаолияти ҳуқуқий нормалар орқали бошқарилади. Нашрлар ижтимоий муаммоларга ни сбатан турли фикрларни акс эттиришлари, танқидга жавоб бериш имкониятига эга бўлишлари керак. Жамият улар фаолиятида зўравонлик, жамоат тартибини бузиш, турли кичик гуруҳларни ҳақорат қилиш каби ҳар қандай кўринишларни назорат қилиб боради.
Тараққиётнинг модели ривожланаётган мамлакатларда қўлланаётган бўлиб, уларда ОАВ миллий сиёсатни амалга оширишга ёрдам беради. Уларнинг эркинлиги жамиятнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсишини таъминлаш учун бироз чегараланиб қўйиши мумкин. Бундай ҳолатларда давлат миллий тараққиёт учун ОАВ фаолиятини чегаралаб қўйиши ёки цензура ўрнатиши мумкин.
Газета ёки журнал мақолаларида миллий маданият ва тилга кўпроқ эътибор беришади. Ҳудудий яқин бўлган ва ривожланаётган мамлакатларга сиёсий, маданий жиҳатдан катта эътибор беришади.
Демократик ваколат моделига кўра алоҳида кишилар ва озчиликни ташкил қилган гуруҳлар ҳам ўз манфаатлари фўлида матбуотдан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ушбу моделнинг биронтасини Ўзбекистон ОАВ мисолида учратмаслигингиз мумкин, лекин яхшилаб эътибор берилса, ушбу моделларнинг баъзи қирраларини учратиш мумкин.
Download 60.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling