Интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг усуллари


Download 301.78 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi301.78 Kb.
#1569159
Bog'liq
Интернет оламидаги тахдидлар


Урганч Ранч технология университетида “Интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг усуллари” мавзусида ходимлари ва талабалари билан ўтказилган профилактик тадбир
Б А Ё Н Н О М А С И

2023 йил 19 май Урганч шахри


Раислик қилувчи: Урганч Ранч технология университети ректори маслаҳатчиси А.Матякубов


Котиб: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Урганч Ранч технология университети бошланғич ташкилоти етакчиси И.Ачилов.


Қатнашдилар: Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали доценти, техника фанлари доктори (Phd) О.Хўжаев, Урганч Ранч технология университети услувчиси Б.Қутлиев, АРМ мудири И.Тонгриберганова ҳамда Урганч Ранч технология университетининг 60 нафар талабалари, жами 64 нафар иштирокчи қатнашдилар.

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Интернет майдонида ички ва ташқи таҳдидларга самарали қарши курашишни таъминлаш мақсадида Урганч Ранч технология университети ходимлари ва талабалари билим даражасини ошириш ва дунёқарашини янада кенгайтириш.

  2. Интернет майдонидаги диний экстремистик оқимлар, террористик ташкилотлар, кибер жиноятчилик, ёт ғояларнинг сингдирилиши тўғрисида тушунчалар бериш, огоҳликка чақириш ҳамда уларни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.

  3. Кибер макондаги жиноятларга бағишлаб тайёрланган видеоролик намойиш қилиш.

Э Ш И Т И Л Д И :
Урганч Ранч технология университети ректори маслаҳатчиси А.Матякубов сўзга чиқиб тадбир мавзусини эълон қилиб, тадбирни очиб берди ва иштирокчи маърузачиларни таништирди.
Дастлабки сўзни Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали доценти, техника фанлари доктори (Phd) О.Хўжаевга берилди.
У ўз маърузасида интернет майдони ундаги ижтимоий тармоқлар, улардан фойдаланиш усуллари тўғрисида тушунчалар бериб, ушбу маконда содир этилаётган кибер жиноятлар ҳақида ҳаёти мисоллар асосида тушунтириб берди. Шунингдек, маърузаси интернет тармоқлари орқали ички ва ташқи тахтидларга ҳам тўхталиб, ижтимоий тармоқлардан фойдаланганда кўпчилик маълумотларга и шонмасликка, уларни қайта текшириб кўриш ва шундан сўнг мазкур маълумотлардан фойдаланишга чақирди. Айниқса Ўзбекистонни хавфсизлиги ва барқарорлигини бузишга қаратилган ташқидан яъни бошқа мамлакатлар ёки ташқи кучлардан келадиган маълумотлардан фойдаланганда жуда эхтиёкор бўлишни, ҳар қандай ёлғон маълумотларга ишониб, уларни тарқатиш мумкин эмаслигини уқтирди. Шунингдек, Интернет майдонидаги молиявий жиноятлар, фирибгарликлар, ёшлар маънавиятини бузишга қаратилган бузғунчи ахборотлар оқими ҳақида ҳам тушунчалар берди.
Маърузачи Интернет майдонидаги таҳдидлар, кибер жиноятлар ва бошқа салбий оқибатларга қарши кураши усуллари тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумотлар берди. Интернет майдонидаги юқорида кўрсатилган хавфлардан огоҳ бўлишга чақирди.
Кейин университет ректори маслаҳатичиси А.Матякубов сўзга чиқиб, интернет маконидаги илмий-технивий ютуқлар, улардан унумли фойдаланиш масалалари, диний тарғиботлар, дин ноқоби остида фаолият юритаётган экстремистик оқимлар, террорчилик ташкилотлари, гиёхвандлик воситалари ноқонуний айланмаси ва бошқа кибер жиноятчилик тўғрисида маълумотлар бериб, юқорида таъкидланган салбий иллатлардан огоҳ бўлишга чақириб, уларни шу юрт фуқароси ва келажак авлод вакиллари сифатидаги бурчларини эслатиб ўтди.
Ижтимоий тармоқлар орқали давлатимиз раҳбариятини обрўсизлантириш, олиб борилаётган сиёсатга, амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳалқда ишончсизлик уйғотишга қаратилган ҳар қандай маълумотлар ишонмасликка чақирди. Шу ўринда Ўзбекистонни янада ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, мамлакатимиз раҳбариятининг ички ва ташқи сиёсати ҳақида ҳаёти мисолларга таяниб тушунчалар берди. Талаба ёшларни Ватанга мухаббатли бўлиш, хиёнат, сотқинлик, бепарволик каби иллатларга қарши курашишга чақирди.
Тадбир сўнгида Кибер макондаги жиноятларга бағишлаб тайёрланган видеоролик намойиш қилинди.
Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар, иштирокчилар тўла тушунарлик қилиб жавоблар бердилар.
Тадбир баҳс мунозарага бой бўлиб, қизиқарли ўтди.

Раислик қилувчи: Матякубов А.

Котиб: Ачилов И.
Download 301.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling