Б а ё н н о м а с и 2023 йил Урганч шахри


Download 20.27 Kb.
Sana11.02.2023
Hajmi20.27 Kb.
#1189985
Bog'liq
2-2-Одам савдоси 02.02.2018 йил


Xоразм архитектура ва курилиш техникумида
“Одам савдосига қарши кураш”, “Одам савдоси – аср вабоси” мавзусида ўтказилган йиғилиш


Б А Ё Н Н О М А С И


_________ 2023 йил Урганч шахри



Раислик қилди:

Хоразм архитектура ва курилиш техникум директори Х.Абдуллаев.

Таклиф этилганлар:


Қатнашдилар:

Техникумнинг маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Базарбоева, техникум педагог жамоаси ва техникум талабалари .

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА



  1. Одам савдосига қарши кураш”, “Одам савдоси – аср вабоси”

мавзулари ҳақида.
Марузачи Юлдошева М.
Йиғилишни техникум директори Х.Абдуллаев кириш сўзи билан очиб йиғилиш иштирокчиларини таништириб, кун тартибидаги масала бўйича яъни одам савдоси иллатининг юртимизга трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири сифатида кириб келиши оқибатида, баъзи бир кимсаларнинг ўз оға-инилари, қўни-қўшнилари, қариндош уруғларини ҳам хеч ўйлаб ўтирмай қул сифатида сотиб юборишлари ачинарли ҳол, албатта. Шунинг учун давлатимиз томонидан одам савдосининг олдини олиш ва унга карши курашиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу қилмишниоқибатлари нималарга олиб келиши, энг яқин кишилардан ажраб қолиши тўғрисида гаприб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Хоразм архитектура ва курилиш техникумининг маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Базарбаева маъруза қилдилар улар ўз сўзларида Президентимизнинг “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, одам савдосига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилган. Бугунги кунда жахонда инсоннинг хурлиги ва эркинлигига дахл, одамнинг бахтли ва фаровон яшашга бўлган интилишига тўсқинлик қиладиган жиноят турлари пайдо бўлмоқда. Халқаро ташкилотларнинг маълумотига кўра, ҳозирги пайтда жахонда ҳеч бир мамлакат “қуллар савдоси” четда қолмаган ва шу кунга қадар бир неча ўн миллион одам “қуллик” балосига мубтало бўлган.Шунинг учун хам бу йўлга кириб қолишини олдини олган бўлиши тўғрисида тавсиялар берди. Бу борада биринчи тезкор қадам қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни бўлди. Ушбу Қонунга мувофиқ, 2008 йилнинг 8 июлида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига қарши курашиш самародорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ва бугунги кунда унда белгиланган аниқ вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича зарур саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида тўгаракларга жалб қилиш ҳақида тўхтатиб ўтди.
Юкорида мухакама қилинган мавзу юзасидан мактаб ўқувчилари томонидан берилган саволларга йиғилиш қатнашчилари батафсил жавоб берди.
Юкорида баён этилганларга асосланиб йиғилиш:

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

  1. “Одам савдосига қарши кураш”, “Одам савдоси – аср вабоси” мавзуси

тўғрисидаги маълумотлар ахборот учун қабул қилинсин.



  1. Барча гурух раҳбарларига;

-“Одам савдосига қарши кураш”, “Одам савдоси – аср вабоси”мавзуси тўғрисида техникум талабалари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилсин;
-гурухлардаги талабалар турли тўгарак ва спорт секцияларига жалб қилинсин;
-техникумда талаба ва ўқитувчиларнинг кунлик давомати қаттиқ назоратга
олинсин;



  1. Ушбу маъруза буйича қўшимча ўқув машғулотлари ташкиллаштирилиб

талабалар томонидан тўлиқ ўзлаштирилишини таъминлаш маънавият ва
маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Базарбаева зиммасига юклатилсин.

Баённома расмийлаштирувчи: Н.Базарбаева.
Download 20.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling