Лаборатория иши №1


Download 0.57 Mb.
bet1/12
Sana25.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1296048
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Трактор ва КХМ ТЭ ЛАБ




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ




АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМЛИ УРГАНЧ ДАВЛАТ
УНИВЕРСИТЕТИ
«Транспорт тизимлари» кафедраси


Ф.Мавлонов, Р.Машарипов

"Трактор ва қишлок хўжалиги машиналарини техник эксплуатацияси"

фанидан тажриба ишларини бажариш бўйича




УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
Ер усти транспорт тизимлари” (Трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналари) йўналиши талабалар учун


УРГАНЧ - 2017

Ф.Мавлонов, Р.Машарипов. "Трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарини техник эксплуатацияси" фанидан тажриба ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатма. УрДУ, 28 бет, Урганч-2017
Ушбу услубий кўрсатма фаннинг намунавий ва ишчи дастурига мувофиқ ёзилган бўлиб, у " Трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарини техник эксплуатацияси” фанини ўрганувчи “Ер усти транспорт тизимлари” (Трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналари) йўналишида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.
Тузувчилар: Ф.Мавлонов, Р.Машарипов
Тақризчилар: «Трансорт тизимлари” кафедраси доценти т.ф.н. И.Рузметов
Урганч тумани МТП МЧЖ раиси _____________________
Услубий кўрсатма Урганч Давлат Университети Илмий-услубий кенгаши томонидан нашрга тавсия қилинди. (2017 йил «____» ____________ Баённома №__ )


Лаборатория иши №1
Трактор ва қишлоқ ҳўжалиги машиналарини-агрегат ва деталларини тозалаш ювиш жараёнини ўрганиш


Ишдан мақсад: Трактор ва КХМларини агрегат ва деталларини тозалаш ва ювиш жараёнидаги ишларни ўрганиш ва ювувчи мосламаларнинг тузилиши, ишлашини урганиш.
Жиҳозлар ва асбоблар: ишчи деталлар, тозалаш ва ювиш учун махсус асбоб ва мосламалар ва ювиш препаратлари.


Умумий маълумотлар
Машина ва деталларни тозалаш жуда муҳим технологик жараён бўлиб,ишлаб чиқариш маданиятига,иш унуми ва машиналар ремонти сифатига катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун тозалаш усулини танлаш кўп жиҳатдан ифлосланиш хусусиятларига, ифлосликлар ўрнайдиган жойлари, деталларни ўлчамлари ва конфигурацияларига боғлиқ. Тозалаш усулини танлашда асосий эътибор ифлосланиш турига қаратилади. Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналари ифлосланиш ҳолати шартли равишда қуйидаги кўринишларга бўлинади: ёғсиз ифлосланиш (чанг, лой, ўсимликлар қолдиғи), захарли химикатлар ва мой аралаш лойлар, мойлаш материалларини қолдиқлари, углеродли қолдиқлар, қуйқа, занг, лак бўёқ қопламалари қолдиқлари, технологик кирланишлар.
Ёғсиз ифлосланиш, заҳарли химикатлар ва лой аралаш мойлар қоида бўйича кўпроқ машина ва агрегатлар ташқи қисмида жойлашган бўлади. Машиналарни ишлатиш жараёнларида чанг, лой, ўсимлик қолдиқлари ва заҳарли химикатлар қуруқ ва ёғли юзаларига ёпишади. Бундай кирланган қисмлар осон тозаланади. Захарли химикат қолдиқларини тозалашдан ташқари уларни зарарсизлантирилади.
Мойловчи моддалар қолдиқлари мойланувчи механизм деталларини барча турларида учрайди. Бу энг кўп тарқалган кирланиш тури бўлиб, уларни тозалаш учун махсус препарат ва тозалаш учун шароит бўлиши талаб этилади.
Нагар (қурим) ёқилғи ва мойни ёнишидан хосил бўлади. У ёниш камераси деворларига, поршен ичига, клапанларга, учқун берувчи свечаларга, форсунка ва чиқариш коллекторларига чўкинди сифатида тўпланади.
Лакли пардалар юқори температура таъсири остида юпқа қалинликдаги мой қатламидан хосил бўлади. Улар шатунларда, поршенларни ички қисмини юзаларида, тирсакли валларда ва бошқа деталларда хосил бўлади.
Чўкиндилар мойни оксидланишидан, ёнилғидан, қурумдан, чангдан, сувдан, ейилган зарралардан хосил бўлади. Улар картер тубига, мой найчаларига, клапанлар қутичасига, ёғ фильтрлари деворларига чўкинди сифатига жойлашади.
Асфальтсмолали моддалар (асфальтгенлар, карбенлар ва карбоидлар) ҳаво кислороди ва юқори иссиқликлар таъсирида ҳосил бўлади. Улар қаттиқ майда заррачалар кўринишида бўлиб ёмғир ёққан пайтида ёмғир таркибига қўшилиб деталларга абразив таъсир этади ва детал юзаларини ейилишига сабаб бўлади.Деталларни сифатли тозалашда ҳар-хил яхши натижа берувчи усуллардан фойдаланилади.Кирланиш ҳосил бўлишини олдини олишда қуйидаги усуллар қўлланади:
Ёқилғи ва мойлаш материалларига қўшимча(присадка)лар қўшиш. Бунда нефт махсулотларини фаол қаррозиялаш хусусиятини ва углеродли чўкиндилар хосил бўлишини камайтиради.
Каррозияга қарши бўёқли қопламалар қўллаш.
Бироқ юқорида келтирилган усуллар билан машина деталларини кирлашишини тўлиқ бартараф этиб бўлмайди. Бунинг учун энг кўп тарқалган қуйидаги физикавий химик, электрохимик, ултратовушли, термик ва механик усуллар қўлланилади.
Физикавий-химик усулда деталларни кирлашган юзалари ҳар-хил препаратларни, сувли эритмалар махсус кирларни эритувчи модда ва бошқаларни деталларга пуркаш ёки суюқлик тўлдирилган ванналарда деталларни ҳаракатлантириб ювилади.
Физикавий-химик усули билан юқори сифатли тозалашни амалга ошириш учун ювувчи химик эритма суюқлиги 75...950 С даража иссиқликда бўлиши керак. Бу усул таъмирлаш корхоналарида кенг қўлланилади.
Электрохимик тозалаш усули ток ўтказувчи элоктиролитларда ўзгармас ёки ўзгарувчан ток ёрдамида амалга оширилади. Бунда токнинг зичлиги 3...10А/дм2 тенг бўлади.Агар зичлик ортса юзани ёғсизланиши ҳам ортади. Электрохимик тозалаш усули, деталларни гальваник, полимер ва лак бўёқ билан қоплаш керак бўлганда кенг қўлланилади.
Улътратовуш усули билан тозалашда улътратовуш чиқарувчи манбаадан энергияни суюқлик муҳити орқали тозалаши керак бўлган юзага узатади. Тебраниш частотаси 20...25 кГц тенг бўлганда катта тезланиш ҳосил қилади ва суюқ муҳитда майда пуфакчалар хосил қилади, уларни микрохажмдаги ёрилиши кучли гидравлик зарбаларни хосил қилади.Бундай зарбалар углеродли қатламларни 2..3 дақиқада, ёғли плёнкаларни эса 30...40 сония ичида емириб тозалайди. Улътра товуш усулида асосан юракка конфигурацияга эга бўлган майда деталларни (карбюратор,ёнилғи мойлаш насоси,электр жихоз деталлари) тозалаш учун қўлланилади.
Механик тозалаш усулида ифлосланган юзаларни қўл билан сидирғич, чўтка ва бошқа шу каби асбоблар ёрдамида тозаланади... Механизациялаштирилганда эса юзаларини майдаланган данак, абразив ва бошқа материаллар ҳаво, сув ёки ювувчан эртмалар билан биргаликда тозаланади.Қисмларга ажратилган айрим деталлар юзалари яъни поршен, чиқарувчи патрубкалар, чиқарувчи клапанлар, блок қопқоқлари тутун қодиқлари қурум билан қопланган бўлади. Бундай қуримларни тозалаш учун металл чўтка ёки қирғичдан фойдаланиш унча самара бермайди. Улар асосан данак ушоқларини пуркаб тозалайдиган қурилма ёрдамида амалга оширилади .Бундай қурилма кўриниши 1- расмда кўрсатилган.


Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling