Лаборатория иши №1
Download 0.57 Mb.
|
Трактор ва КХМ ТЭ ЛАБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Деталларнинг номи ва ифлосланиш турлари Деталларни тозалаш ва ювиш усуллари
- Назорат учун саволлар
- Лаборатория иши №2 Двигателнинг шатун-поршень гуруҳи деталларини тиклаш жараёнини ўрганиш Ишдан мақсад
- Жихозлар ва асбоблар
Ишни бажариш тартиби:
1.Трактор ва кишлок хужалиги машиналарини агрегат ва деталларини ифлосланиш турларини ва уларни бартараф этиш усулларини ўрганиш. 2.Ювиш эритмалари ва перепаратларининг турлари билан танишиш. 3.Ювиш машиналари ва мосламаларини тузилиши ва ишлашини ўрганиш. 4. Тажриба натижаларини жадвалга ёзиш.
Назорат учун саволлар: 1.Агрегат ва деталларда учрайдиган ифлосликларни турлари айтинг? 2.Ифлосликларни тозалаш ва ювиш усулларини айтинг? 3.Ювиш мосламаларининг турларини ва тузилишини айтиб беринг? 4.Агрегат ва деталларни тозалашда қандай ювиш воситаларидан фойдаланилади? Лаборатория иши №2 Двигателнинг шатун-поршень гуруҳи деталларини тиклаш жараёнини ўрганиш Ишдан мақсад: шатун-поршень гуруҳи деталларини тиклаш усуллари билан танишиш. Жихозлар ва асбоблар: Шатун-поршень гуруҳи деталлари, штангенциркуль, чизгич ва махсус калитлар тўплами. Умумий маълумотлар Трактор двигателларининг шатун-поршень гуруҳи деталларини тиклаш жараёнларини ўрганиш қишлоқ ҳужалигида энг муҳим ишлардан ҳисобланади.Двигатель шатунлари 40Г, 45, 45Г2, 40Х ва бошка пулатлардан тайёрланади. Шатунларнинг асосий нуксонларига стерженнинг эгилиши ва буралиши, шатун пастки каллаги тешигининг ейилиши, шатун юкориги каллаги втулкаси учун тешик ва втулканинг ейилиши, шатун пастки каллагидаги болтлар учун ажралиш текисликлари ва торец текисликларининг ейилиши, ҳамда пачоқланиши киради.Шатунлар авария натижасида эгилганда, синганда ва дарз кетганда яроқсизга чиқарилади. Бундан ташкари, ЯМЗ двигателларининг шатунлари, агар пастки каллакни ажралиш текислиги жуда ейилган ёки арраланган бўлса,агар пастки каллакнинг ажралиш текисликларидаги рифлар пачоқланган бўлса СМД-60, СМД-64 двигателлари ва уларнинг модификацияларининг шатунлари яроксизга чикарилади.Шатуннинг эгилиши ва буралувчанлиги турли индикаторли ва оптик мосламалар ёрдамида ўлчанади. Умумий ишларни бажарадиган кўпгина ремонт корхоналарида шатунлар эгилиш ва буралишга текширишда КИ-724 типидаги индикаторли мосламадан фойдаланилади (1-расм). Бу мослама универсал бўлиб, турли маркадаги двигателлар шатунларини текшириш имконини беради.Соат типидаги индикаторли призма 7 оправка 1 га (1- расм, а) ўрнатилади ва у призма тираги 4 мослама плитаси 3 текислигига теггунча сурилади Индикатор 2 шу холатда ўлчаш стерженида стрелка 1,0.. .1,5 айланишида таранглик вужудга келгунча силжитилади Индикатор махкамланиб, шкаланинг ноль бўлинмаси стрелкага тўғри келтирилади. Призма 180° га буралади ва индикатор 5 хам ўрнатилади.Втулкаси пресслаб чиқарилган шатуннинг юқориги каллаги тешигига кериш втулкаси 9 қўйилади. (1 расм, б) хамда конуслар 8 ва 10 билан махкамланади. Шатун оправка 1 га (1- расм, в)қўйилади хамда у оправка плита 3 га тақалгунча силжитилади ва оправкада маҳкамлаб қўйилади Призма оправка 6 га қўйилади ва унинг тираклари плита 3 га текканда индикатор 2нинг стрелкаси галма-гал ноль ҳолатидан оғишига қараб шатуннинг эгилиши, индикатор 5 стрелкасининг оғишига қараб эса (1-расм, г) шатуннинг буралганлиги аниқланади. Юқориги каллаги пастки каллагига нисбатан параллел бўлмаган (эгилган) ёки қийшайган (буралган) йул қўйилган ўлчамлардан четга чиққан шатунлар тикланади ёки яроксизга чиқарилади. Ихтисослаштирилган мотор ремонт корхоналарида шатунларни текширишда махсус оптик асбоблар ёки 89570-157-1 типидаги (2-расм) индикаторли мосламалар ишлатилади. Мослама призма 1 ли плита 7 ва кронштейн 5 дан ташкил топган 6ўлиб, кронштейнга соат типидаги тўртта индикатор жойлашган. Иккита индикатор 4 вертикал ва иккита индикатор 6 горизонтал қилиб шундай ўрнатилганки, бунда уларнинг ўқлари ўзаро перпендикуляр туради. Текшириладиган шатун пастки ва юқориги каллакларининг тешикларига правкалар 2ва 3қўйилади,сўнграшатун оправка 2 билан призма 1га жойлаштирилади ва оправка 3 билан қиялатиб тиракка ҳамда индикаторларнинг ўлчаш стерженларига келтирилади. Вертикал индикаторлар 4 кўрсатишларидаги тафовут шатуннинг эгилганлигини, горизонтал индикаторлар 6 кўрсатишларидаги тафовут эса шатуннинг буралганлигини билдиради . Ўлчашга қадар индикаторлар махсус эталон буйича ўрнатилади. Бундай мослама шатуннинг фақат битта тип улчамини ўлчашга ярайди.Трактор двигателлари шатунларининг йул қуйиладиган буралиши 0,05…0,08 мм атрофида, автомобилларники 100мм узунликда (шатун юқориги каллагининг тешигига қўйилган оправка ўқи буйича ) 0,04…0,06мм, трактор двигателлари шатунлари учун йул қўйиладиган эгилиш эса 0,03…0,05 мм ва автомобилларники учун 100 мм узунликда 0,02…0,03 мм бўлади. Шатун пастки каллаги тешикларининг ейилиши шатуннинг ейилиш даражаси ўлчамларига караб бир неча усулда бартараф этилади. Қопқоқни таянч сиртлари ейилиш излари қолмагунча вертикал-фрезалаш станокида шатун эса горизонтал-фрезалаш станокида фрезаланади.Кўп ейилган таянч сиртлар суюқлантириб қопланади ва ажралиш текислигидан таянч сиртгача баландлик буйича нормал ўлчамгача фрезаланади. катталаштирилган втулка прессланади. Втулканинг ички тешиги УРБ-ВП-М типидаги йўниб кенгайтириш ёки токарлик станокларида махсус мосламалар ёрдамида йўниб кенгайтирилади. Йўниб кенгайтирилгач, шу станокларда втулкаларга ролик бостириб ишлов берилади. Бармоқга мос зарур ўлчам олиш учун ролик бостириб ишлов бериш максадида йўниб кенгайтириш вактида 0,04... 0,06 мм қўйим қолдирилади. Ролик бостириб ишлов бериш жараёни сирт ғадир-будурлигини икки-уч классга яхшилайди ва втулкани ўтказиш мустаҳкамлигини 70...80% оширади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling