Лаборатория иши №1


Шатун-поршень гуруҳ деталлари


Download 0.57 Mb.
bet5/12
Sana25.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1296048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Трактор ва КХМ ТЭ ЛАБ

Шатун-поршень гуруҳ деталлари

Уларда учрайдиган
нуқсонлар

Таъмирлаш усуллари

1

шатун







2

поршень







3

бармоқ







4

ҳалқа









Назорат учун саволлар:
1.Шатунда учрайдиган нуқсонларни айтиб беринг?
2.Шатунда учрайдиган нуқсонларни бартараф қилиш усулларини айтиб беринг?
3.Поршень, бармоқ ва ҳалқаларда учрайдиган нуқсонларни айтиб беринг?
4.Шатун-поршень гуруҳи деталларини тиклаш усулларини айтиб беринг?
Лаборатория иши №3
Деталларни пластик деформация усулида тиклаш, пайвандлаш ва эритиб қоплаш технологиясини ўрганиш


Ишдан мақсад: Деталларни пластик деформация усулида тиклаш, пайвандлаш ва эритиб коплаш технологияси билан танишиш.
Жиҳозлар ва асбоблар: Махсус пресс(пластик деформация учун),пайвандлаш аппарати,ўлчаш учун штангенциркуль ва чизгич.


Умумий маълумотлар
Трактор ва қишлоқ ҳўжалиги машиналарини баъзи деталларини тиклашда пластик деформация усулидан фойдаланиш кенг самарали усуллардан ҳисобланади. Шу усуллардан бири деталларни босим остида тиклаш усули ҳисобланади ва бу усул металларнинг пластик деформацияланишига, яъни ўз шаклини босим остида қиздириб ёки қиздирмасдан ўзгартириш хусусиятига асосланган.
Деталларни қиздирмасдан тиклашда катта нагрузка талаб қилинади. Металлнинг пластик деформацияланиши унинг структурасини ўзгартирмай, донлар(кристаллар) ичидаги заррачаларининг силжиши ҳисобига содир бўлади. Натижада металлнинг ме­ханик хусусиятлари ўзгаради: қовушқоқлиги камаяди ва қаттиқлиги ортади.
Деталларни суюқланиш температурасининг 0,8...0,9 қисмигача қиздириб тиклашда зарур куч жуда камаяди. Деталнинг пластик деформацияланиши бутун металл донларининг силжиши оқибатида содир бўлади. Бунда материалнинг структураси ва механик хусусиятлари ўзгаради. Босим остида қиздириб ишлов бериш туфайли металлнинг механик хоссасини баъзан яхшилаш мумкин.
Деталларга босим билан ишлов бериш усулининг афзаллиги унинг оддийлиги, сермеҳнатлилигининг камлиги, нархининг арзонлиги ва қўшимча материал ишлатмаган холда таъмирлаш сифатининг яхшилигидир. Камчилиги деталнинг механик хоссаларининг ўзгариши, қиздиришда термик ишлов беришнинг бузилиши, қиздириш ва навбатдаги термик ишлов беришдаги исрофлар, шунингдек дарзлар содир бўлиши эхтимоллигидир. Деталларда дарзлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун кўпинча деталларга босим би­лан ишлов берилганидан кейин улар юмшатилади, нормаллаштирилади ёки бўшатилади.
Амалда деталларни босим билан тиклашнинг куйидаги турлари мавжуд:



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling