Лаборатория иши №1
Download 0.57 Mb.
|
Трактор ва КХМ ТЭ ЛАБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лаборатория иши №5 Гидроюритма шестерняли насосларни таъмирлаш ва техник хизмат курсатишни ўрганиш Ишдан мақсад
- Керакли асбоб ва жихозлар
Назорат учун саволлар:
1.Цилиндр гильзаларини асосий нуксонлари нималардан иборат? 2.Цилиндр гильзасини тамирлаш улчами деганда нимани тушунасиз? 3.Улар кайси усулларда таъмирланади? Лаборатория иши №5 Гидроюритма шестерняли насосларни таъмирлаш ва техник хизмат курсатишни ўрганиш Ишдан мақсад: Гидроюритма шестерняли насосларни тузилиши,таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни ўрганиш. Керакли асбоб ва жихозлар: Гидроюритма шестерняли насос, таъмирлаш ва ўлчаш учун зарур асбоблар туплами. Умумий маълумотлар Гидроюритма шестерняли насосларни асосий нуқсонлари қуйидагилардан иборат: деталларнинг ейилиши, шестернялар ва корпус деворлари билан насос қопқоғи орасидаги зазорнинг катталашишидан иборат бўлиб, бу эса иш унумини камайтиришга, шунингдек редукцион клапан герметиклигининг йўқолишига сабаб бўлади. Шу боисдан насос сирти ювилгандан кейин қисмларга ажратиш олдидан махсус стендда мой узатиш миқдорига синалади ва зарур бўлса бузуқликлар бартараф этилади, шунингдек редукцион клапан ростланади. Агар насоснинг мой узата олиш хусусиятини шу усул билан тиклашга эришиб бўлмаса, қуйидагича ремонт қилинади Насос қисмларга ажратилиб, деталлар иссиқ МС-8 препарати ёки туз эритмаси қуйилган ваннада ювилади (қайнатилади). Сўнг деталлар яроқли-яроқсизга ажратилади. Яроқли шестернялар ва насос корпусини комплектсизлашга йўл қўйилмайди. Насос деталларини тиклаш қатор операцияларни ўз ичига олади. Кул ранг чўян СЧ 15-32 дан тайёрланган насос корпусида қуйидаги нуқсонлар бўлиши мумкин: дарзлар, синишлар; қопқоқнинг тегиб туриш юзасининг тоб ташлаши; штифтлар учун мўлжалланган тешикларнинг ейилиши; резьбанинг ейилиши; втулкалар ва втулкалар учун мўлжалланган тешикларнинг ейилиши; шестернялар учун мўлжалланган уяларнинг ейилиши. Шестерня учун мўлжалланган тешиклар сиртларидан бири, шестернялар вали ва ўқи синганда ва дарз кетганда, шунингдек сақлаш клапанининг корпуси дарз кетганда насос корпуси яроқсизга чиқарилади. Корпусдаги дарзлар корпусни олдиндан 600...700°С температурагача қиздириб, ОЗЧ-2, ПАНЧ-11, ЦЧ-ЗА биметалл электроди ёки Б маркали чўян чивиқ билан пайвандланади. Насосни блокка маҳкамлаш фланеци ёки кронштейнининг синиғи хам корпусни аввал қиздириб, ОЗЧ-2, ЦЧ-ЗА, ПАНЧ-11 электродлари билан ёки Б маркали чуян чивиқ билан пайвандланади. Ишлов берилган сиртлардаги пайванд чок сирт билан баравар қилиб тозаланади.Насос қопқоғининг тегиб туриш юзаси ва бошка ётқизиш текисликларининг тоб ташлаши текшириш плитасида шчуп ёрдамида текширилиб, токарлик станогида йуниб ёки фрезалаб бартараф этилади.Штифтлар ёки шестерня уялари учун мўлжалланган тешиклар ейилганда улар катта улчамгача развёрткаланади ва янги тайёрланган штифтлар ёки yқлap қуйилади.Сақлаш клапани уясининг зичлаш юзаси зенковкалаб тозаланади ва стакан шаклида ясалган клапан уяга притирланади.Ейилган шарикли клапан янгисига алмаштирилади ва яхши тегиб туриши учун шарик уяга устқуйма орқали болғача билан секин уриб қуйилади.Втулкалар учун мўлжалланган тешиклар катта ўлчамга мослаб развёрткаланади, ёйилган втулкалар эса янгисига алмаштирилади. Бронза втулкалар ўрнига чўян втулкалар ясаб қуйишга pyxсат этилади. Шестернялар учун мўлжалланган уялар детални олдиндан қиздириб, ОЗЧ-2 электродлари ёки Б маркали чуян чивиқ билан қуюқлантириб қоплаб тикланади ва кейин нормал ўлчамгача йунилади. Уяни электролитик усулда рухлаб ёки темирлаб тиклаш мумкин, ГОСНИТИ уяни эпоксидли смола асо- сидаги таркиб билан ва темир кукунини тўлдиргич ўрнида ишлатиб тиклашни тавсия этади. Таркиб уя деворларига 1... 2 мм қалинликда суркалади ва махсус жўвалар бостириб ишлов берилади. Эпоксидли таркиб қотгандан сўнг нормал ўлчамгача йуниб кенгайтирилади. Кул ранг чуяндан ясалган насос қопқоғи шестернялар торецига тегиб 1-таркиб; 2-жўва турадиган юзаси буйлаб ейилади; бу сирт тоб ташлаши ва дарз кетиши ҳам мумкин. Ейилган ва тоб ташлаган юза ейилиш излари кетгунча йунилади. Иш юзасининг ғадир-будурлиги 6- классдан паст бўлмаслиги, юзанинг етакчи шестерня валиги учун тешикка нисбатан тепиши кўпи билан 0,06 мм бўлиши лозим. Агар юза йўнилган бўлса, у капрон ишлатиб соҳта суюқ катлам билан ўстирилади ва кейин ясси жилвирлаш станогида жилвирланади.Йўл қўйилгандан ортиқ дарз кетган, синган ёки ейилган қопқоқ яроксизга чиқарилади.Одатда, пўлат 45 дан ясалган етакчи шестерня валигида (втулкалар ва шлицларга тегиб туриш сирти, агар бор булса, HRC 45..50 қаттиқликгача ЮЧТ да тобланган бўлади) қуйидаги нуксонлар бўлиши мумкин: втулка ости сиртининг ейилиши, шлицлар ва шпонка пазининг ейилиши, эгилиши, дарз кетиши ёки синиши. Ейилган юза совитиш суюқлиги ишлатиб пружина сими билан тебранма ёй ёрдамида суюқлантириб қоплаб, шунингдек плазмавий суюқлантириб қоплаб ёки хромлаб тикланади ва кейин унга номинал ўлчамга мослаб ишлов берилади. Ишлов берилган юзанинг ғадир-будурлиги камида 7-класс, қаттиклиги камида HRC 45 ва тепиши кўпи билан 0,02 мм бўлиши керак. Баъзан ўстирилган юзага катта ўлчамга мослаб ишлов берилади, ейилган втулкалар эса катта ўлчамгача развёрткаланади. Ейилган шлицлар суюқлан- тириб қопланади ва шу жойнинг ўзида янгиси фрезаланади. Шпонка пази шпонканинг катта ўлчамига мослаб фрезаланади ёки Э50 электроди билан буткул суюқлантириб қопланади ва бошқа жойдан эскисига нисбатан 90° ёки 180° бурчак остида янги паз фрезаланади.Шестернялар тишлари дарз кетганда, синганда, уваланиб тушганда, тишлар эни ва баландлиги буйлаб ейилганда, шунингдек шестернялар баландлиги буйича техник шартлар йул қуйиладиган даражадан ортиқ ейилганда яроқсизга чиқарилади.Тирналган ва қирилган торец юзалар плитада донадорлиги 6...5 бўлган жилвирлаш қоғози билан жилвирланади ёки притирланади. Шестернялар торецларининг тешиклар ўқига нисбатан тепиши кўпи билан 0,03 мм бўлишига йўл қуйилади. Шестернялар баландлиги буйича ейилганда қопқоқнинг тегиб туриш текислиги жилвирлаб, корпусдаги уялар чуқурлигидан худди шу ўлчамда камайтирилади. Йиғиш ва синаш. Мой насоси маълум кетма-кетликда, тахминан турли маркадаги двигатель насослари билан бир хил усулда йиғилади. Втулкалар етакланувчи шестерняга 0,15...0,06 мм тарангликда, корпус ва насос қопқоғига эса 0,08..0.12 мм тарангликда прессланади. Втулкаларнинг торец сиртларга нисбатан чиқиб туришига йўл қўйилмайди. Пресслаш вақтида втулка ва шестернядаги мой тешикларининг бир-бирига мос келиши кузатилади. Агар янги втулка ясалган бўлса, унда у пресслангандан сўнг мой тешиги шестернядаги тешик орқали пармаланади. Сунгра втулка ички диаметри буйлаб шестерня ўкига мослаштирилади ва ўқ 0,015...0,065 мм тарангликда корпусга прессланади. Қопқоқ насос корпусига ўрнатилади ва айни вақтда корпусдаги ҳамда етакчи шестерня валиги таянчи сиртларининг остидаги қопқоқдаги втулкалар развёрткаланади. Қопқоқ олинади, етакчи шестерняли валик корпусга ўрнатилади ва етакланувчи шестерня ўққа кийгизилади. Шестернялар торец сиртлари билан насос қопқоғи орасидаги зазор 1 (1-расм) шчуп ва чизгич ёрдамида ўлчанади, у 0,25... 0,150 мм атрофида, шестерня тишлари орасидаги ён зазор 2 0,12... 0,34 мм ва уялар девори билан тишларнинг чўққилари орасидаги радиал зазор 3 0,12...0,20 мм бўлиши лозим. Сўнгра насос қопқоғи болтлар билан маҳкамланиб, сақлаш клапани йиғилади. Клапан ўз массаси билан каналда эркин силжиши ва уянинг зичлаш юзасини герметик беркитиши лозим. Мой насоси йиғилгандан кейин КИ-5278, К.И-9158 типидаги махсус стендларда чиниқтирилади ва синалади. Насос ҳар бир маркадаги двигатель учун белгиланган режимга биноан 10...15 мин чиниқтирилади. Чиниқтириш жараёнида насоснинг қизиб кетишига йўл қўйилмайди. Втулкадан ва копқокнинг ажралиш текислигидан белгиланган босим ва узатиладиган мой миқдорининг камайишига таъсир этмайдиган даражада мой оқиши мумкин. Чиниктирилгандан кейин насоснинг сақлаш клапани зарур босимга ростланади ва унинг герметиклиги текширилади. Синаш вактида насос вужудга келтирадиган босим, насос валининг техник шартларда белгиланган айланиш частотасида мой узатиши ўлчанади. Чунончи, СМД-14 двигателининг мой насоси вал 1410 мин-1 частотада айланишида 0,60...0,65 МПа атрофида .босим ҳосил қилиши, камида 60 л/мин мой узатиши лозим. Босим 0,75... 0,85 МПа бўлганда сақлаш клапани ишга тушади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling